Нур томон йӯл-768
768-қисм« Сабо " муборак сураси 22-24-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Сабо " муборак сураси 22-23-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
قُلِ ادْعُوا الَّذِينَ زَعَمْتُم مِّن دُونِ اللَّـهِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَمَا لَهُمْ فِيهِمَا مِن شِرْكٍ وَمَا لَهُ مِنْهُم مِّن ظَهِيرٍ ﴿٢٢﴾ وَلَا تَنفَعُ الشَّفَاعَةُ عِندَهُ إِلَّا لِمَنْ أَذِنَ لَهُ ۚ حَتَّىٰ إِذَا فُزِّعَ عَن قُلُوبِهِمْ قَالُوا مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ ۖ قَالُوا الْحَقَّ ۖ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْكَبِيرُ ﴿٢٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Сен: «Аллоҳдан ўзга гумон қилган (илоҳларингизга) дуо қилаверинглар-чи?! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ«, деб айт. (22) У зотнинг ҳузурида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати манфаат бермас. Токи қалбларидан қўрқинч кетгач: «Роббингиз нима деди?» дерлар. «Ҳақни», дерлар. У олий ва буюк зотдир. (Қиёмат куни ҳамма ўзи билан овора бўлади. Ҳатто, улуғ Пайғамбарлар ҳам, фаришталар ҳам бирор нарса дейишга тортиниб қоладилар. Бировга шафоатчилик борасида оғиз оча олмайдилар. Шафоат қилишга Аллоҳ таолонинг ўзи изн бериб, шароит яратиб бермагунча қўрқинч ичида чурқ этмай турадилар.) (23)
Мушриклар ва Макка бутпарастларига хитоб қилинган бу ояти карималарда мантиқий саволлар воситасида уларнинг асоссиз ақидалари фош этилади. Дастлаб буюрилади: Сиз Аллоҳнинг шериги бор, айрим ишларни ӯша шериклари бажаради, дея ишонасиз. Агар ростданам шунақа бӯлса, улардан мушкулингизни осон қилишларини сӯранг.
Мусулмонларнинг эътиқоди бӯйича пайғамбарлар ва Аллоҳнинг суюкли бандалари бошқаларни шафоат қилишлари мумкин. “Бутлар ва шафоат қилувчиларнинг фарқи нимада?” деган саволга жавобан кейинги ояти каримада буюрилади: Аллоҳнинг пайғамбарлари ва суюкли бандалари ҳам Худонинг махлуқларидир. Улар бошқа махлуқлар каби ҳеч қандай ғайриоддий қудратга эга эмаслар. Амммо Аллоҳ таъоло уларга айрим кишиларни шафоат қилиш ижозатини берган.
Маълумки, Аллоҳ пайғамбарларни бир восита сифатида одамларни ҳидоят қилиш вауларга ваҳий этган кӯрсатмаларини етказиш учун юборган. Улар Илоҳий таълимотни одамларга етказадилар.
- Аллоҳдан ӯзга молик ва Яратувчи ҳам бор, дея тасаввур қилиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.
- Жоҳиллик, муҳтож ва нотавонлик кишининг бошқалар кӯмагига кӯз тикишига сабаб бӯлади. Аммо доно ва қодир бӯлган Аллоҳ ҳеч қачон шерик ва ёрдамчига муҳтож эмас.
- Шафоат қилиш деганда, шафоат қилувчилар Аллоҳдан ҳам меҳрибондирлар, дегани эмас, зеро, шафоат қилувчилар ҳам Аллоҳнинг изни билангина шафоат қилишлари мумкин.
- Кофир ва гунаҳкор инссонлар охир-оқибат бир куни пайғамбарлар йӯли ва Аллоҳнинг сӯзлари ҳақ эканлигига иқрор келтиришади. Аммо унда фойдаси бӯлмайди.
Энди «Сабо" муборак сураси 24-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
قُلْ مَن يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ قُلِ اللَّـهُ ۖ وَإِنَّا أَوْ إِيَّاكُمْ لَعَلَىٰ هُدًى أَوْ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ﴿٢٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Сен: «Сизга осмонлару ердан ким ризқ берур?» деб айт. «Аллоҳ. Албатта, биз ёки сиз ҳидоятда ёхуд очиқ-ойдин залолатдадирмиз». (24)
Бундан олдинги оятда холиқлик мавзуси шарҳланган эди. Бу ояти каримада розиқлик мавзусига эътибор қаратилиб, буюрилади: Сизларга ризқ топиш воситаларини ким муҳайё айлаган? Ёмғирнинг ёғиши ва қақраган ернинг экин экишга муносиб бӯлиши учун булут ва шамолни ким юборади? Сизга турли-туман маҳсулотлар етиштириш учун тупроқнинг замирида уруғни ким парвариш айлайди? Сизга, экин ва ҳайвонларингизга етарлича нур ва ҳарорат бахш айлаш учун қуёшни ким маъмур айлаган? Осмон ва ер кимнинг амри билан инсон учун ҳаёт воситаларини муҳайё айлаган?
Бу амалларни бажаришда Аллоҳнинг шериги бор деб ӯйлайсизми? Биз бу муҳаббатларнинг барчасини шериги бӯлмаган ягона Аллоҳ томонидан деб биламиз. Шаксиз бу икки ақида ӯзаро қарама-қаршидир. Сиз ӯйлаб кӯринг, агар бизнинг ақида тӯғри бӯлса, қабул қилинг, нотӯғри бӯлса, қабул қилманг.
Дарвоқеъ, Расулуллоҳ ӯзларича ҳакамлик қилмайдилар. Биз ҳақмиз, сизнинг ақидангиз ботил, деб айтмайдилар. Балки инсоф юзасидан амал қилиб, буюрадилар: Биз ва сиз икки гуруҳмиз. Бир гуруҳ, албатта ҳидоятда, иккинчи гуруҳ эса залолатдадир. Шу сабабли ҳар биримиз ақл ва мантиқ ила ёндашиб, ҳидоятда ёхуд залолатда эканлигимизни аниқлаб олишимиз лозим.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Таълим-тарбия ишида фикримизни бошқаларга мажбурий юклаш ӯрнига тингловчининг виждонини уйғотиш ва уни мавзу ҳақида тафаккур айлашга ундаш мақсадида риторик саволлардан фойдаланишимиз лозим.
- Гарчи инсон турли-туман маҳсулотларни ӯзининг сай-ҳаракати билан етиштирсада, аммо уларнинг вужудга келиш сабаблари Аллоҳнинг ихтиёридадир. Деҳқончилик ва чорвачиликда сув, тупроқ ва ҳарорат асосий омиллардандир. Булар эса Аллоҳнинг инсонга муҳаббатларидир.
- Осмондан нозил бӯладиган ризқ нур, ҳарорат, булут шамол ва ёмғирдир. Заминдан униб чиқадиган ризқ эса турли-туман мевалар, дон-дун ва ернинг барча баракотларидир.
- Мухолифлар билан баҳслашган чоғи “Бизнинг ақидамиз ҳақ, сизларники эса ботилдир” демасдан, одоб ва инсофга риоя қилишимиз керак.