Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Диний маросимлар сайёҳлик жозибаликлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Бошқа саноатлар билан қиёслаганда туризм саноатининг хусусиятларидан бири бу саноатдаги ҳар бир нарса сотиб олиш жозибаликлари, ҳатто уни тажриба этиш жозибасига эга бўлишидир. Туризм мақсади билан сафар қиладиган ва янги тажрибани касб этиш учун сайёҳлик қиладиган шахслар кам эмас. Шундай назарга ташланадиким сафар қилиш учун мавжуд бўлган унлаб мақсад ва далиллар ўртасида бир мақсад унвонида тажриба касб этиш сайёҳ шахсияти ривож-равнақ топиши ва унинг фикрий балоғатга эришининг далили бўлиши мумкин.
Диний маросимлар сайёҳлик жозибаликларининг жумласидан ҳисобланадиким бундай маросимларда ҳузур топиш тажрибаси туристларнинг аксариятини мазкур маросимларнинг ижро этиш маконларига жалб этади. Бундай туризм сайёҳлик шаклларида маданий туризм гуруҳига киради.
Шунингдек, ҳар бир мамлакатнинг маданиятини таништириш ва ушбу маданият билан ошно бўлишнинг эшигига айланиши мумкин.
Диний хатти-ҳаракатлар бир жамиятдаги шахслар томонидан қабул қилинган махсус хатти-ҳаракат ҳисобланади. Диний маросимлар тарихий ва қадимий тарихга эга бўлиши сабабли кўпинча бир минтақа халқининг тарихи ва анъана билан боғланиб қолади ва халқнинг инкор этиб бўлмайдиган кунлик маданиятининг бир қисми бўлиб қолади.
Диний маросимлар ҳар бир жамиятнинг миллий, қадимий ва диний муваффақиятлари ҳамда таълимотларининг ижро этиш имкониятини вужудга келтиради.
Шунингдек, ҳар бир диннинг издошлари ўз ҳис-туйғулари ва тафаккурларни баён этиш учун мазкур маросимларни ижро этишади.
Таълимотлар ва курсатмалар кўпинча жамиятдаги аъзолар ўртасида ифротий ва ҳаддан ташқари хатти-ҳаракатларни мувозанатга келтириш ва ахлоқий таълимотларни ўзига қамраб олади. Кўпинча бир жамиятдаги шахснинг ахлоқий юксак ормонларнинг намуналари диний маросимларни ўтказиш орқали намойиш этилади.
Маданият ва ишга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш, бир-бирига ёрдам бериш, ўз ваъдасига вафо этиш, кекса ёшдаги одамларга нисбатан ҳурмат –эҳтиром зоҳир этиш, болаларга ғамхўрлик қилиш, ватан ва динга меҳр-муҳаббат кўрсатиш, ёвузлик ва ёмонликни танбиҳ бериш, зулм ва мустабидликни танқид қилиш, мардлик, самимийлик ва фидойилик диний маросимлар орқали тақдим этиладиган ахлоқий қадриятларнинг намуналаридандир.
Туризм жозибаликлари унвонида диний маросимлар шундай имкониятлардан эгадирким инсонларни миллат, мазҳаб, турли эътиқодларига қарамасдан бир-бирларига яқинлаштиради ва уларнинг узаро дарк этишларининг сабабига айланади. Барча динларда ўзига хос ҳодисаларнинг юзага келиш далели билан шундай кунлар борким ўз издошлари наздида махсус қадриятга эгадир. Чунончи, Ошуро ҳодисаси ислом оламининг энг аламли тарихий ҳаммосасидир. Бу ҳодиса ҳижрий 61-чи йилда Карбало сарзаминида юзага келди. Бу ҳодиса жараёнида Ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с0-нинг азиз невараси Имом Ҳусейн (а) ўз ёронлари билан бирга шаҳодатга етди.
Карбало ҳодисаси мусулмонлар маданиятида мазлум, шаҳомат, эркинлик, фидойилик, инсонийлик ва диндорликнинг тимсоли унвонида танилган. Шунинг учун Карбало ҳодисаси ва Ошуро воқеаси ислом оламидаги мамлакатларнинг аксариятида энг буюк мазҳабий маносикка айланган.
Бу ҳодиса содир этилишидан 1400 йилдан ортиқ вақт утишига қарамай турли мамлакатларнинг мусулмонлари ҳар йили муҳаррам айёмларининг кириб келиши билан турли маросимлар ва анъаналарни ўтказиб Карбало шаҳидларининг хотираларини эъзозлаш учун тўпланишади.
Ошуро ҳавзасига маҳаллий турли фольклорлар ва Ошуро маросимларида маҳаллий анъаналар ва маданиятнинг кириши ислом оламида юзага келган аччиқ ушбу ҳодисанинг кенгайишига кумак берган.
Эронда Ошуро аёмини етказиш учун улканинг турли нуқталарида унлаб фолклор мазҳабий маросимлар ўтказиладиким ҳар бири уша минтақа халқининг расмрусумлари, одоби а маданиятига тегишлидир.
Навҳахонлик, марсия уқиш, занжир билан уриш, ғариблар кечаси, турли назр-ниёз қилиш. Ошуро зиёратини уқиш, эронлик турлим қавм-қабилалар ва шаҳрлар халқларининг муштарак маросимларининг жумласидандир.
Аммо айрим минтақаларида махсус маросимлар ҳам ўтказиладиким баъзида миллий мерос рўйхатига киритилган.
Ҳамадон халқининг Сақоий маросими, Ардабил халқининг таштгузори маросими ва Язд халқининг “нахлгардонлик” маросими улар жумлаидандир.
Охирги йиллар давомида муҳаррам айёмларида хорижий туристларнинг Эронда ҳузур топишлари шу даражада кенгайганким туризм йўналишидаги айрим талабалар ўзларининг битирув мавзўларни хорижий сайёҳларнинг дунёқарашига маданий ва мазҳабий, маросимларнинг роли, ҳамда маънавий туризмга ихтисос беришмоқда.