феврал 28, 2018 14:28 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар бугунги дастуримиз Швецияда болалар боғчасига қарши ҳужум қилиш ва шунингдек агар Лас-Вегас қонли ҳодисасининг омили мусулмон киши бўлганида Америкада ҳоким бўлган ҳайатнинг аксуламали қандай бўларди деган мавзўга бағишланади.

Европада исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнининг чегараси йўқ. Бу жараён аёл, эркак, бола ва ёш ёки кекса ёшни билмайди. Мусулмон ёки мусулмон оиласидан бўлсанг ирқпарастлик ҳужумларнинг нишони ҳамда мазҳабий ва ирқий камситишларга юзмаюз бўласан. Европада исломга нисбатан бадбинликнинг содир этилган энг янги ҳодисасида Швецияда мусулмон оилаларининг болалар боғчаси исломбадбинлик жараёнининг ҳужумига юзмаюз бўлди. Швециядаги “Синдбод” болалар боғчасининг масъули Усмон Одам бу заминада шундай деб фикр билдиради: “Бундан икки йил олдин ҳозиргача болалар боғчасидаги дирезаларнинг оиналарини мунтазам равишда синдиришарди. Аммо бу гал биринчи маротаба марказ деворларида мусулмонлар ва ислом динига қарши нафратланарли шиорлар ёзилган эди.”  Боғча масъули Одам шундай қўшимча қилади: “Болаларни таълим-тарбия беришга тегишли бўлган фаолиятларга қарши ҳужум қилиш мени азоб беради. Болалар баъзида дирезалари синган синфларда таълим олишади. Диворларда “Йўқ бўлинглар, бу ерни тарк этинглар” каби мусулмонлар ва исломга қарши шиорлар ёзилади”. У шундай деб давом этади: “Болалар, оилалар ва ўқитувчилар бундай ҳужумлар сабабли қурқув билан юзмаюз бўлишган.”  Усмон Одам ўтган икки йилда полицияга шикоят қилгани ҳақида гапириб беради. Аммо бу шикоят ҳалигача бирон бир натижа бергани йўқ ва бу болалар боғчасини ёпиш эҳтимоли бор деб айтади.                          

Дарвоқеъ, бир болалар боғчаси Европа учун қандай таҳдид солиши мумкин. Европада содир этилган террористик ҳодисалар мусулмонлар ва исломга алоқасининг йўқлиги ҳаммага маълум. Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларида террор ва жиноят содир этадиган ва ислом номидан фойдаланадиган террористлар Ғарб давлатларининг сиёсати ва мақсадлари билан мувофиқ келади. Бугунги кунда Миянмарнинг ифротий буддоийлари мусулмонларга қарши жиноятлар содир этишмоқдаким, ИШИД каби террористик ва такфирий гуруҳларнинг жиноятларидан ҳам фожиалироқ ва ёмонроқдир. Рухингия мазлум мусулмонларига қарши буддоийларнинг фожиали жиноятларига қарамай ҳеч ким Будонинг таълимотларини савол остига қарор бермайди ва буддоийлар дунёнинг ҳеч қайси бир бурчагида Миянмарда ўз издошларининг жиноят содир этганлари учун мазҳабий камситиш ёки ирқпарастлик ҳужумларга юзмаюз бўлишмайди. Ҳақиқат шундаки, исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш узоқ муддатли мақсадлар билан исломнинг адолатпарвар ва тинчликсевар чеҳрасини бўзиш учун Америка ва сионистик сиёсий бир лойиҳа ҳисобланади. Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик ана шу проект доирасида мусулмонларга нисбат берадиган ҳар қандай қуполлик ва зўравонликни шошилинч билан уни ислом дини таълимотларининг натижаси деб билишади. Агарчи мусулмонлар ва мусулмон уламолари Қуръон таълимотлари ва Худонинг охирги пайғамбари ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва  олиҳи ва салламнинг сийратларига таяниб террористик ва такфирий гуруҳлар ва ИШИД террорчи гуруҳининг содир этган қупол ва зўравон хатти-ҳаракатлари билан исломий таълимотларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ деб тушунтирсалар ҳам. Лас-Вегас қонли ҳодисасига аксуламал кўрсатишлар бунинг яққол намунасидир. Агар Лас-Вегас қонли ҳодисасининг омили мусулмон бўлганида, бу ҳужумларга нисбатан аксуламал кўрсатиш учун Дональд Трамп ва бошқа исломбадбин жараёнлар ислом ва мусулмонларга қарши нима ишларни амалга оширишлари маълум эмас!

Икки нафар ғарблик ёзувчи, жумладан бири Дейли Мейл газетасида ва иккинчиси эса Нью-Йорк газетасида ишлайдиган машҳур журналист Томас Фридман агар Лас-Вегас қонли ҳужумларнинг омили мусулмон киши бўлганида аксуламаллар қандай бўларди деган саволга жавоб беришди.  Дейли Мейл газетаси бош мақоласининг ёзувчиси бу ҳақда шундай деб ёзади: “Агар Лас-Вегас ҳужумининг омили ифротчи ва мусулмон бўлганида Трамп албатта уни террористик бир ҳужум деб биларди ва бу ҳодисадан муҳожирларни манъ этиш сиёсатини оқлаш учун фойдаланарди. Албатта у бу тўсиқликларни кенгайтирарди ва ундан кейин бундай ҳодисалар иккинчи маротаба рўй беришининг олдини олиш баҳонаси билан янги қаттиқ қонунларни жорий этарди. Аммо унинг ўрнига бу ҳужумнинг омили фақат америкалик оқтанли бўлганида, биз билмайдиган сабаблар билан унинг зеҳни фақат қатл этиш пайида эди: Бинобарин бу ерда Трамп қўлоғини карликка солиб қурол-яроқ миллий анжуманида ўз арбоблари учун кичик бир нотинчлик ва хавотирланишни ижод этмаслик мақсадида бу ҳодиса рўй бермагандек кўрсатарди.” Томас Фридман Нью-Йорк Таймс газетасида ёзган мақоласида агар Лас-Вегас ҳодисасининг омили Стефан Педок бир мусулмон бўлганида нима бўларди деган саволга шундай жавоб беради: “Агар Педок мусулмон бўлганида.... агар у концертда ҳузур топганларга қарата ўқ отишдан олдин Аллаҳу Акбар деб фарёд қилганида... агар у ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоси бўлганида... агар барча бу ҳодисалар юз берганида ҳеч ким бизга Педок қилган қатли омни сиёсийлаштирманг деб таъкидламасди.”    

 

Ёрлиқ