март 01, 2018 12:39 Asia/Tashkent

Ислом дини янги ҳаётининг бошланишидир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Исломни қабул қилган польшалик янги мусулмон Марзена Граласка ўз фикрини шундай баён этади: «Ислом дини янги ҳаётининг бошланишидир. Оқ ва янги саҳифадек, янги туғилган чақалоққа ўхшайди. Янги инсон бўлишинг учун ҳаракат қилишинг мумкин.

Яхши аъмолларни ижро этиш сен учун аниқлаб берилган ёмон ишлардан қўл тортишинг мумкин. Мен шаҳодат бердим ва мусулмон бўлдим.  »

Турли мактаблар ва динлар издошларининг кундан кунга ислом динига мойиллик зоҳир этишлари таҳсинга арзийдиган ва аҳамиятга эга бўлган ҳодиса ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръонда  иллоҳий охирги диннинг кенгайишини башорат этади. Жумладан, Тавба муборак сурасининг 33 ояти каримасида шундай келтиради: «У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир. (Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммадни (с.а.в.) ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. У дини Исломнинг дунёдаги барча динлардан устун бўлишини хоҳлайди. Аҳли китоблар Аллоҳниг бу хоҳишига қарши чиқадилар. Улар Исломнинг бошқа динлардан устунлигини кўра олмайдилар. Шунинг учун қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар.)»

Бу башорат ислом зуҳур топишининг уша даврда бошқа мамлакатлар ва Ҳижоз ярим ороли халқининг ислом динининг қабул қилишлари билан амалда татбиқ этилди ва ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда.

Чунки ислом дини башарият фитрати ва ақли билан комилан тўғри келади. Бугунги кунда ислом динини қабул қилган одамлар ўртасида гўё аёллар эркаклардан қувиб ўтганга ўхшайди. Статистик маълумотларга кўра исломни қабул қилганларнинг аксариятини аёллар ташкил этишади. Янги мусулмон бўлган аёллардан бири польшалик Марзена Гралскадир. Хонум Гралска бошқа польшаликлардек масеҳий оиласида дунёга келди. У успиринлик даврида ҳозирги кунда Ҳазрат Исо алайҳиссалом таълимотларидан узоқлашиб қолган насронийлик таълимотлари ҳақида шак-шубҳа қилди. Ҳақиқатни изловчи ва синчков насронийларнинг аксариятидек у учун масеҳнинг Худо бўлишига эътиқод қилиш ва таслис, яъни  учлик (ота, уғил ва муқаддас руҳ) тушунчалар мантиқсиздир.                                     

Хонум Марзена ана шу савол туғдирадиган эътиқод билган гирифтор бўлиб қолган эдиким мусулмон эркак билан турмуш қуриш у учун ҳақиқат даричаларини очиб берди. Ажабланарли томони шундаки хонум Гралсканинг турмуш уртоғи уни мусулмон бўлишга мажбур этмайди ва ундан ўзи бу ҳақда изланиш ва тадқиқот олиб боришни сурайди. Марзена бу ҳақда шундай деб, айтади:”Мусулмон бўлишимнинг далили ва турмуш уртоғим ҳақида ўйласам у қандай сабр-тоқатли бўлишидан ажабланиб қоламан. У мени мусулмон бўлишга мажбур этмади. У менга филм ва китоблар олиб келарди. Гоҳида мен билан айрим мавзўлар ҳақида сўҳбат қиларди. Лекин ман ҳеч қачон унинг мажбурлашини кўрмадим. Мен ўз хоҳишим билан мусулмон бўлдим ва мен ўзим бу қарорга келган эди.  Турмуш уртоғимнинг сабр-тоқатли эканлиги ҳақида ўйласам менга кумак бергани ва йиллар давомида сайъ-ҳаракат қилгани учун парвардигордан унга баракат беришини сурайман.

Гралска ислом динини урганишини давом этди. Охири ушбу иллоҳий буюк диннинг ҳақиқий эканлигига тушуниб етди.

Ислом динини қабул қилиш учун келтирадиган унинг далили аҳамиятга моликдир.

У шундай деб айтади: “Бир куни уйқудан ўйғондим.  Бундан олдин олиб борган изланишларга кўра ислом динини қабул қилайми ёки йўқми деб, уйлардим. Ўзим ўзимча айтдим: Агар бирон ҳодиса юз берса, бугун ёки эртага улиб қолсам мусулмон шахсдек дунёдан утаман.”  

Шу тартиб билан, Марзена ислом динининг нуроний йўлини танлашга шошилди ва мусулмон бўлди. У ислом динини қабул қилишни иккинчи маротаба, туғилиш деб билади.

Қуръон исломнинг буюк мужизаси ва Пайғамбар (с) эса унинг воломақом пайғамбари ҳисобланади. Иллоҳий ушбу китобнинг мақсади инсонларни камолот ва саодат сари ҳидоят қилишдир.

Қуръон ўзининг ушбу мақсадини амалда татбиқ этиш учун турли услублар, жумладан, ҳақиқат изловчиларига ўз мужизаларини намойиш этиш учун илмий мавзўларни тақдим этишдан фойдаланади.

Янги мусулмон бўлганларнинг аксарияти Қуръоннинг фавқулодда ва чуқур илмий тадқиқотларинингтаъсири остида мусулмон бўлишган.

Гралска бу ҳақда шундай деб айтади: “Мени ҳайратланган нарса Қуръондаги илм эди. Аммо сиз Қуръонда турли илмларни, жумладан табиатшунослик, география, астрономия ва бошқа илмларни топишингиз мумкин.

Қизиқи шундаки айрим бу ҳақиқатлар ҳозирги замон технологияси ва илми билан яқинда кашф этилган ва Қуръон нозил бўлган замонда ҳозирги илмий воситалар йўқ эди. Бу нарса буюк Аллоҳ таоло томони дан яратилганини исботлайдиган далиллардан биридир. .  

                                           

Ёрлиқ