Қалбга яқин қўшиқлар
Бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва тожик халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва тожик халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир. Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади деган умиддамиз !
Ўлкамизга баҳор фасли ҳам кириб келди. Инсонлар бу фаслни ҳуш кўришларининг асл сабаби, атрофда янгиланиш, уйғониш, гўзалликнинг ҳукмронлик қилиши ва қут-барака, ризқ-рўз кириб келиши балан боғлиқ бўлса керак. Осмонимизда қуёш чарақлаб, ҳамма ер кўм-кўк бўлиб, чаманзорлар гуллаб-яшнай бошлайди. Албатта табиатнинг бу мўъжаз ишини кўриб кўнгиллар яйрай бошлайди.
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор келиши билан дарахтлар гуллайди, гуллар очилади. Табиатнинг энг гўзал нарсаси бу албатта гул десак ҳато қилмаган бўламиз. Гуллар барча замонлар оша доим энг яхши туҳфа, туйғулар исҳори, хонадонимиз кўрки, яхши кайфият манбаи бўлиб келган.
Азиз мухлислар, ҳозир эса сизларга баҳорий кайфият бағишлаш учун эронлик машҳур хонанда ижросида, "Йе руё” чиройли қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу доткомУшбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азизлар, Жиззах ва Намангон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан кўп мухлисларимиз биздан Ўзбекистоннинг севимли ва машҳур хонандаларидан бўлмиш Шаҳзод ижросида "Бале, бале" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан танлаган қўшиқни манзурингизга тақдим этамиз.
Марҳамат тингланг!
Азиз тингловчилар, дастуримиз якунида Самарқанд ва Душанбе шаҳрларидан Замира, Нигина ва Фазила мухлисларимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Қурбонали Абдуллоев ижросида "Навбаҳор”" номли қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Маҳамат тингланг!
Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги сонини тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.
Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча, мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.