Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 17-си, ҳижрий қамарий 1439 йил жумодиус соний ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 8- кунидир.
Бундан 36 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1360 йил исфанд ойининг 17 куни озодлик йӯлининг толмас курашчиси, буюк фақиҳ оятулло Абдурраҳим Раббоний Шерозий оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1301 йили Эронинг Шероз шаҳрида дунёга келди. 1342 йилдан бошлаб мустабид шоҳ режимига қарши фаол курашни бошлади. Сиёсий фаолияти давомида бир неча маротаба қӯлга олиниб, зиндонга ташланди. Мамлакатнинг чека ӯлкаларига бадарға қилинди.
Эронда Исломий инқилоб ғалаба қозонгач, оятуллоҳ Раббоний Шероз шаҳри аҳолисининг вакили сифатида Исломий Кенгаш Мажлисининг аъзоси бӯлди.
Олим ӯзининг баракотли умрини ислом ва мусулмонларга хизмат қилиш йӯлида сарфлади.
Бу улуғ донишманд шуҳрат, бойлик ва мансаб-мартабани инсонни залолатга элтувчи омиллар деб билар ва иложи борича бу нарсаларга этагини булғамасликка ҳаракат қиларди.
Оятуллоҳ Раббоний Шерозий сирли бир тарзда йӯл транспорт ҳодисасида жон берди ва руҳи Ҳақ даргоҳига ошиқди.
хххххххххххххххххххххх
Бундан 28 йил бурун ҳижрий-шамсий 1368 йил исфанд ойининг 17-куни Эрон мумтоз мусиқасининг донишмандларидан бири устод Ҳусайн Қаввомий оламдан ӯтди. У мусиқа санъатининг нозикликларини соҳанинг улуғ устодлари наздида ӯзлаштирди.
Исломий Инқилоб ғалабасидан сӯнг устод Қаввомий ӯзининг билим ва малакасини Эроннинг мумтоз мусиқаси ихлосмандлари учун бахшида этди. У намунали хизматлари учун Эрон ислом жумҳурияти исломий иршод ва маданият вазирлигининг биринчи даражали нишонини олишга муваффақ бӯлди.
Хххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1371 йил исфанд ойининг 17 куни, яъни бундан 25 йил олдин Эрон асил мусиқаси ва сетор чолғу асбобининг моҳир билимдони Аҳмад Ибодий оламдан ӯтди.
Санъат аҳли уни Эрон мусиқасининг таърихида сетор ижрочиларининг энг буюк намояндаси деб билишади.
Устод Ибодий ҳижрий-шамсий 1285 йилда таваллуд топди. У йиллар давомида радио билан ҳамкорлик қилди ва унинг ижро этган кӯплаб асарлари радиода ёзиб олинди.
Улуғ донишманд Эрон миллий мусиқа санъатининг ривожига улкан ҳисса қӯшди. У Эрон мумтоз мусиқасининг радифларини жамлаб, шогирдларига таълим берди.
Устод Ибодий мусиқа тадқиқоти соҳасида ӯзидан бой мерос қолдирди. Унинг 80 йиллик ижодий тажрибасининг маҳсули бӯлган “Сеторни турли равишларда чалиш” қитоби шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххх
Бугун, 8 март халқаро хотин-қизлар куни ҳисобланади.
8 март куни аввалига социалистик тафаккурдаги сиёсий воқеа сифатида тилга олинарди. Кейинчалик бу кун кӯпгина мамлакатларнинг расм-русум ва маданиятига қоришиб кетди. Эндиликда халқаро хотин-қизлар куни ӯзининг сиёсий жилваларини қӯлдан бериб, эркакларнинг аёлларга нисбатан меҳр-муҳаббатини изҳор қилиш муносабатига айланган.
БМТ ҳам 1977 йили 8 мартни “Хотин –қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро тинчлик куни” дея номлади.