март 08, 2018 17:18 Asia/Tashkent

Ўз саломатлигидан бохавар бўлиш ва огоҳликка эришиш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

   Ўзимизнинг заифлигимиз, куч-қудратимиз, истеъдод ва қобилиятларимиздан туғри хулоса чиқаришимиз ва огоҳ бўлишимиз билан ўз соғлиғимиз ҳақида аниқ маълумотга эга бўламиз.

Азиз тингловчилар ўтган дастурларимиз давомида ўз соғлиғимиз ўзимизнинг қўлимиздадир таърифини баён этиб ўтган эдик ва ўзининг соқлиғи учун огоҳлик ва мақсадли ишларни амалга оширган шахс ўзларининг жисмоний ва зеҳний саломатликларини сақлашларига қўшимча ўзларининг руҳий ва ижтимоий эҳтиёжларини таъминлашади деб айтган эдик. Шунингдек ўз саломатлигидан бохавар бўлиш ва огоҳликка эришишга ишора этиш зимнида ҳар бир шахснинг ўзига аҳамият қаратиши ҳақида сўҳбатлашган эдик. Чунки шахснинг руҳий ва психологик саломатлигининг кўп қисми шахсдаги ҳис-туйғудан келиб чиқади.  Ўзидан огоҳ бўлмоқ уларнинг ҳақиқати билан туғри келадиган мақсадларни танлаш ва уларни ўзларидан розий бўлишлари томон етаклаш учун шахсга кўмак беради . Ўз камчилик ва куч-қудратларимиз ҳамда истеъдод ва қобилиятларимиздан туғри огоҳ бўлишимиз ва огоҳликка эришиш билан аниқроқ ўзимиздан огоҳ бўлишга эришамиз. Сизга маълумки, айрим шахслар ўзлари ҳақида ва ўз куч-қудратлари ҳақида аниқ бир маълумотга эга эмаслар ва ўз қобилиятларига қараб амал қилишмайди. Улар мақсадларини ўзлари яхши кўрган нарсалари ёки ўз идеялари асосида режалаштиришади. Ўз идея ёки ўз ормонларига эга бўлмоқ шундай , бир ҳолат ҳисобланадиким, шахс буни орзу қилади ёки шундай деб ҳис этади. Албатта аниқ огоҳлик ва режа тузиш билан ўз ормонларига ўзларининг ҳақиқий мақсадларини яқинлаштирадиган шахслар ҳам учрайди. Айрим вақтларда айрим хусусиятлар шахснинг ўзини яхши англаши ва огоҳликка эришиши йўлида қадам ташлашига сабаб бўлади. Айрим шахслар уни ижобий хусусият деб биладиган бу хусусиятлардан бири бу ғурур хусусияти ҳисобланади. Албатта ғурур ва такаббурни ўзига ишонч хусусияти билан аралаштирмаслик керак. Чунки ўз ўзига ишониш инсоннинг ҳақиқий истеъдоди, шойисталиги ва фазилатлари асосида шаклланади. Ҳолбуки ғурур ўз идеали комилан тахаюлдан келиб чиқади ва шахсни ўз огоҳликка эга бўлишидан қайтаради.  

Ўзимизнинг ҳақиқий огоҳлигик ва ўзимизни танишимиз учун ўзимизнинг камчиликларимиз ва қобилиятларимиз ҳақида ҳақиқий қарашга эга бўлишимизга эҳтиёж сезамиз. Америкалик пластик операциялар  жарроҳи доктор Максвел Малтз бу ҳақда шундай деб айтади: “Айрим вақтларда агарчи ўз мижозларимнинг пластик операцияларини мувафаққиятли амалга оширган бўлсамда, аммо улар розий бўлишмасди ва ўзларини чиройли кўрмасдилар. Уларнинг оперциялари яхши чиқмади деб фикр билдиришарди. Мен оперциядан олдинги расмларни операция ўтишидан кейинги расмлар билан солиштириб кўрсатсам ҳам жарроҳлик амаллари мувафаққиятли ўтгани ҳақида уларни қониқтира олмасдим. ”  Кейинчалик зеҳний тасвирлар ва идеялар ҳақида бир нечита руҳшунослик китобини ёзган доктор Максвелнинг фикрига кўра,  барча инсонлар ўзларининг ташқи кўринишлари ва жисмлари ҳақида зеҳний бир тасвирга эга бўлишади ва уша тасвир ўзгармагунига қадар пластик операция ва гўзаллик амаллари билан уларни қониқтира олмайсиз.  Ўз ўзидан огоҳ бўлиш ҳақида билдирган барча унсурларга қўшимча бошқа ҳолат борким, бу заминада шахсга кўмак беради ва ушбу маҳоратни касб этишга ёрдам беради.  Бу омиллардан бири “ўзини қабул қила олиш” ҳисобланади. Ўзини қабул қила олишдан мақсад бу шахс ўзида мавжуд бўлган барча салбий ва ижобий хусусиятларни қабул қилиши ва уни севиши лозим.  Бу иш учун айрим вақтларда хато қилишини ва гоҳида эса бир ишнинг ўддасидан чиқолмаслигини ҳам қабул қилиши керак. Айрим вақтларда ўзингизни ва бошқаларни розий қила олмайсиз. Сиз атрофингиздаги барча одамларни розий қила олмайсиз ёки уларнинг истак-хоҳишларига қараб амал қила олмайсиз. Бинобарин бундай вақтларда ўзларингизни танбеҳ бериш билан ўзингиздан ҳаддан ташқари талаб қилишингиз ва ўзингизнинг ҳақиқий шахсиятингиздан узоқлашишингиз мумкин эмас. 

 Айрим психологлар бу мавзўни яхшироқ дарк этиш учун ажойиб бир фикр билдиришади: ”Суханронлик қилаётган бир шахс бир йиғилишда 100 долларлик банкнотни ўз чунтагидан чиқариб  сўради: “Бу пулга эга бўлишни истайдиган одам борми? Ҳозир бўлган барча одамлар қўл кутаришди. Нотиқ айтди: Жуда яхши, мен бу пулни сизлардан бир кишига бераман. Аммо ундан бир ишни бажаришни сўрайман. Кейин пулни ғижамлаб улардан сўради: Бу пулни олишни ким истайди? Яна иштирокчиларнинг қўллари кутарилди. Бундан кейин у пулни ерга ташлаб оёғи остига олиб ғижимлаб ташлади. Кейин уни олиб, бу пулни олиш истагида бўлганлар борми деб сўради. Яна улар ўз қўлларини кутаришди. Нотиқ айтди: Дўстлар мен пулнинг бошига келтирган барча балоларга қарамай бу пулнинг қадри камаймади ва ҳаммангиз уни олишни истайсизлар.” Ҳақиқий ҳаётда ўзидан огоҳ бўлиш ҳам ана шунга ўхшайди. Биз кўп вақтларда қабул қилган қарорларимиз билан ёки қийинчиликларга юзмаюз бўлганимизда, эгиламиз, эзиламиз, тупроққа буяламиз ва қадр-қийматга эга эмасмиз деб уйлаймиз, аммо бундай эмас ва бошимизга не балолар келмаган бўлмасин ҳеч қачон ўз қадримизни қўлдан бой бермаймиз!