март 08, 2018 17:50 Asia/Tashkent

 Никоҳ одамзод авлодлари давомийлигини таъмин этувчи заруратдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.  

  Никоҳ муҳаббатнинг қарор топишидир. Фақат пишиб етилган юраккина чинакамига сева олади ва шундагина муҳаббат никоҳ мисолида ўзига ҳадя этилган энг олий мукофотни кўради ва ҳар қандай шуҳрат қаршисида ҳам хираланмайди, балки офтоб нуридан ўзининг хушбўй гулларини барқ уриб очилтиради.

 Никоҳ одамзод авлодлари давомийлигини таъмин этувчи заруратдир.

Никоҳни ҳалол, зинони ҳаром қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд бўлсин. Никоҳ менинг суннатимдир, деган Расулуллоҳга битмас-туганмас саловат ва салом бўлсин!

Никоҳ, оила қуриш Аллоҳ таолонинг инсоният орасида жорий қилган муқаддас қонунларидан бири бўлиб, насл-насабнинг давомийлиги, инсонлар орасида қариндош-уруғчилик, меҳр-оқибатни мукаммал бўлиши каби инсоният учун манфаатли мақсадларга хизмат қилади.

 Пайғамбари акрам (с) турмуш қуришни ўзларининг суннатлари, иллоҳий ризоятга эришиш йўли ва диннинг яримини ҳимоя қилиш деб, таништирадилар.

Икки ёш эр-хотин, ҳушёрлик билан бу турмуш қуришига “ҳа” деб розилик беришидан олдин кўп нарсаларни бу ҳақда бўлишини исташади.

Ана шу вақтда никоҳ ақдини ўқийдиган шахс шундай деб айтади: “Ҳаёт турли қийинчилик  ва пасту баландликларга эгадирким турли босқичлар ва юксак мақсадларга  ҳам эга. Инсоннинг ҳаётдаги мақсади шундан иборатким ўзининг ва атрофидаги инсонларнинг борлигидан нафсоний ва маънавий камолотга эришиш учун фойдаланса. Чунки инсон ана шу мақсадга эришиш учун дунёга келади. Биз шундай бир ҳолатда дунёга келамизким ихтиёр қўлимизда эмас ва босқичма-босқич бизнинг ақлимиз ривож-равнақ топади ва биз танлаш ва ихтиёр этиш қудратига эга бўламиз.Ана шу ерда инсон тўғри ўйлаш, тўғри танлаш ва бу танлаш асосида ҳаракат қилиш ва олдинга интилишининг босқичида қарор олади. Аллоҳ таоло уни суннат деб қарор берган турмуш қуришни яратилиш ҳам иллоҳий сир-асрор ва неъматлардан бири, ҳамда башарият  ҳаётининг зарурий ҳодисаларидан бири деб тақозо этади.

Шак-шубҳасиз Аллоҳ таоло ўзининг самовий қонунларида никоҳ мавзўсини масъулиятли вазифа ва зарурий этиб халқдан бориб бир-бирлари билан ўйланишни талаб қилар эди. Аммо  Парвардигор ўзининг ҳикмати билан никоҳни муҳим бир танлов сифатида белгилайди унга кўра турмуш қурмаган киши ўзини бу қадриятдан маҳрум этади.  

Ёш эр-хотин бир-бирига қарашади ва никоҳ ақдини уқувчи шахс ўз фикрини давом этади: “Қодир Аллоҳ таоло эркак ва аёлнинг ёлғизлигини қабул қилмайди. У жуфт бўлиб муштарак ҳаёт кечиришнинг тарафдоридир. Ўз умрини ёлғизлик билан ўтказган эркак ва аёл бир мавжудотга ўхшайдиган инсоний  бир жисмдир. Ислом дини оилани ёлғиз бир шахс эмас, балки жамиятнинг ҳақиқий ҳужайраси деб билади. Бундан кейин никоҳ ақди ўқилади.  

Тўғрики бугунги дунё катта бир қишлоққа айланиб қолган  ва инсонлар алоқа ва коммуникация асрида бир оиланинг аъзоси ҳисобланишади.  Тўғриким бизнинг асримиз маълумот ва ахборот маълумот ва ахборот асридир. Аммо ҳалигача қадимий ташкилот, мафҳумлар, қадриятлар ва ҳодисалар борким инсон унга эҳтиёж сезади.

Оила жамиятнинг муҳим бўғинларидан биридир.

Азиз тингловчилар, “Оила – жамиятнинг пойдивори” янги дастуримизнинг илк сонида исломий оиланинг гўзалликлари ва Эрон оилаларининг хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашамиз.  Дастуримиз манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Оила ижтимоий ҳаётнинг пойдивори ва асоси ҳисобланади. Инсониятнинг боқий қолиши учун янги авлодни купайтириш ва болаларни тарбиялаш вазифасидан ташқари, шахснинг маданиятли бўлиш ва иқтисодий ишлаб чиқариш каби турли бошқа вазифаларни ҳам ўз зиммасига олган. Шунингдек, ижтимоий нормаларни етказишда муҳим рол ўйнайди.  Ҳар бир шахснинг муваффақиятга эришиши ҳам унинг оиласининг ижтимоий муваффақиятларга таяниб шаклланади.

Эрон оилаларини таҳлил этсак шунга англаб етамизки оила доим Эрон жамиятининг ўзгаришларида асосий бир буғин унвонида жилваланади. Ва Эронда оилавий ва умумий ҳаёт кечириш тажрибаси ўзига хос йўлни босиб ўтган. Шунинг учун бугунги кунда жамиятларнинг аксариятида оила ва унинг аъзолари учун юзага келган ҳодисаларга қарши Эронда йўқ бўлиши  ва унга нисбатан салбий қараш шиорлари ўртага келмасдан аксинча оила ташкил этиш ўзига хос мавқени эгаллайди.

Теҳрон университети илмий кенгашининг аъзоси доктор Ҳамидризо Жиловпур Теҳрон вилоятида 300 оила устидан тадқиқот олиб боришдан сўнг, Эрон жамияти инқирозга учрамасдан, балки эндиликда Эроннинг энг мустаҳкам ижтимоий ташкилоти бўлиб анъанавий шаклардан ўзоқлашиш ва маданий оилага яқинлашиши ва камолот томон ҳаракат қилиш ҳолатида деб, эълон қилди.

Умуман олганда, оила ҳозирги вазъиятда қарор олишидан олдин турли босқичларни босиб ўтган. Биринчи босқичда, оила оила кичик   ва фаъолияти камдир.

Теҳрон университетининг жамиятшунослик устоди доктор Озод Армаки уни оила ҳаётининг “бошланғич  нуқтаси” деб аталган.  Бу даврда оила кичик ва кам ишлатилган. Чунки оила аъзолари, яъни ота оналар кичик масъулият ва чекланган фаъолиятлар билан ҳаёт кечиришган. Аммо замон ўтиши билан ижтимоий ҳаётнинг кенгайиши натижасида бу ташкилот орқали оиланинг фаъолиятлари  ва вазифалари  кенгайиб борган.  Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра оила ижтимоий биринчи ташкилот ҳисобланади ва дин, сиёсат ва иқтисод каби  бошқа ижтимоий ташкилотлар  унга асосланиб ижод этилади.  Ижтимоий ҳаётнинг кенгайиши билан оила, қариндошлар, фарзандлар аксариятининг  марказига айланади. Ва шахснинг барча истак-хоҳишлари, ҳамда эҳтиёжлари оиланинг кумаки билан қониқтирилади.

  Муқаддас ислом таълимотида оила мустаҳкамлиги борасида кўрсатмалар келган. Қуръони Каримнинг бир қанча оятларида оила ва унинг аҳамияти ҳақида марҳаматлар бор.

   Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари фарзандлар тарбияси унинг аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, умуман, оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб топпиш мумкин.

Оила – инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг асосий бўғини бўлиб келаётган муқаддас даргоҳ бўлиб ҳисобланади. Ҳақ таоло ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан ўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган.

 

 

Ёрлиқ