Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 18-чи кунидир.
Бундан 203 йил илгари милодий 1815 йил март ойининг 18-чисида: Шветсария мамлакатига Женева штатининг қўшилиши билан бу мамлакат ҳозирги шаклини олди. Шветсария 25 штатдан ташкил топган бўлиб конфедратсия шаклида идора қилинади. Милодий 15 асрда Шветсария Европанинг энг қудратли мамлакатларидан эди, аммо аста-секинлик билан ўз қудратини қўлдан бой берди. 1815 йилда 9 штат Шветсария конфедератсияга қўшилишдиким уларнинг охирги штати Женева эди. Наполеон ағдарилишидан сўнг ташкил этилган Париж конференцияси Шветсарияга ҳамишалик бетарафликни берди ва бу мамлакат ҳозирги кунгача ҳатто иккита жаҳон урушида ўзининг бетарафлигини муҳофазат этди. Шветсария Европанинг марказида жойлашган бўлиб тахминин 41 минг квадрат километр масоҳатга эгадир.
Бундан 160 йил муқаддам, яъни 1858 йил март ойининг 18-сида германиялик ихтирокор Рудолф Дизел таваллуд топди. У автомобилнинг мотор воситалари йўналишида жуда кўб тадқиқотларни амалга оширди ва шундай мосламани ишлаб чиқардиким, электр қувватига эҳтиёж сезмасдан арзон ёқилғи билан кўпроқ куч ишлаб чиқарарди. Унинг номи билан аталган Дизел маторини ихтиро этишга мувафақ бўлди. Бу матор техника-техналогия ва транспорт соҳасида энг кучли ва кам харажотли маторлардан ҳисобланади. Дизел 1913 йилда вафот этди.
Бундан 132 йил илгари ҳижрий-қамарий 1307 йил жумодиюс-соний ойининг 29-чисида:
“Қонун” газетаси “Мулкамхон” томонидан нашр этилди. Уша даврдаги Эронда ислоҳот ўтказиш учун “Қонун” газетасининг нашр этилиши сиёсий ва ҳарбий бир ҳаракат эди. Унинг журналистикага мурожаат этиши, аслида узилиш сабабига айланди. Мулкамхон кўпроқ уқувчиларни жалб этиш ва ушбу газетанинг тиражини кенгайтириш учун уни арзон нарх билан мухотаблар ихтиёрига қарор берди.
Бундан 16 йил олдин ҳижрий-шамсий 1380 йил исфанд ойининг 27-чисида:
Эронлик фозил олими Оятуллоҳ “Муҳаммад Музаффарий Қазвиний” оламдан ўтди. У шамсий 1304 йилда Эроннинг шимолида жойлашган Қазвин шаҳрида таваллуд топди ва мактаб даврасини шу ерда ўтказди. Музаффари Қазвиний сўнгра диний дарсларнинг ўрганишини бошлади ва бир неча муддатдан сўнг, 26 ёшида ўз маълумотини мукаммалтириш учун Қум ва сўнг Нажаф муқаддас шаҳрларига борди . У буюк устодлар дарсларидан баҳраманд бўлиб ижтиҳоднинг юқорий мартабасига эришди. Оятуллоҳ Музаффарий кўплаб талабаларни ўқитишдан ташқари, саккиз жилдда “Ислом ва фиқҳ ҳукмлари”, “Ислом ва қулликнинг қонуни”, “Изоҳул Ҳужжа фи Шарҳил-Урва” каби китобларни ўзидан мерос қолган.