март 25, 2018 15:56 Asia/Tashkent

Азиз дўстлар! Сизларни баҳор байрами – Наврўз билан чин юракдан табриклаймиз!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Жаннатмакон юртимизга баҳор фасли ташриф буюрди. Замин уйғонмоқда. Барча-барчаларимиз интиқиб кутган Наврўз айёми – яшнаш ва яшариш палласи кириб келди. Қадимда аждодларимиз Наврўзи олам арафасида Ота-юртимизни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратишган. Бунда дарахтлар оқланиб, ҳар хил чиқиндилар тозаланади, янги-янги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Атрофни ўзгача файз ва шукуҳ, поклик қамраб олади. Зеро, Пайғамбар (с.а.в): “Ҳовли ва уй-жойларингизни озода тутинглар”, “Поклик имондандир” дея умматларини покликка чорлаганлар.

Азиз дўстлар! сизларни баҳор байрами - Наврўз билан чин юракдан табриклаймиз!

Бу баҳорий айёмларда  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек, тожик, афғон ва озарбойжон халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосида тайёрланган. Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

Азиз мухлислар, сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиғимиз Эроннинг машҳур санъаткори Али Паҳлавон томонидан ижро этган  “Ид умаде баҳоре” қўшиғидир.

Марҳамат  тингланг.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

  • Табиатнинг уйғониш ва йилбоши фасли бўлмиш баҳор фаслида халқ урф одатига

дахлдор хилма хил тантаналар нишонланади. Яшариш фаслидаги энг тантанали байрамлардан бири бу наврўз байрамидир.

Наврўз байрамининг тарихига назар ташласак, у қадимий ва ўзига хос босқичларни босиб ўтган навқирон ва кўҳна байрам ҳисобланади. Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида таъкидланишича, Наврўз тўрт минг йилдан бери ота боболаримиз томонидан байрам сифатида нишонланиб келинар экан.

Фасллар келинчаки  билан барчангизга баҳорий кайфият  тилаб  Озодбек Назарбеков ижросида  хоразмча  қўшиғини тинглашга сизларни даъват этамиз. Қайд этиш жойизким Самарқанд, Бухоро ва Андижон шаҳрларидан бир неча нафар мухлисларимиз  ушбу қўшиқни тинглаш истагини билдиришган.   

Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат  тингланг.

Азизлар мухлислар, дастуримиз давом этади.

Азиз мухлислар яна бир карра бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, Озарбойжон  санъаткорларидан бири ижросида  баҳор ҳақидаги қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!

Азиз дўстлар, барча-барчаларингизга баҳорий кайфият тилаб Тожикистоннинг машҳур ва севимли  хонандалари Джурабек Муродов, Садриддин Нажмиддин ва Жонибек Муродов ижроларида “Тожик, форс, дари” номли қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!

Азиз мухлислар дастуримиз якунида  Тожикистон ва Самарқандлик мухлисларимиз  Замира , Ситора,  Аслиддин ва Паймонбек истак-хоҳишини инобатга олиб,  Афғонистоннинг  таниқли ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш Аҳмад Зоҳир ижросида   "Агар баҳор биёяд " номли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг. 

Ёрлиқ