Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 6-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 406 йил илгари ҳижрий-қамарий 1033 йил ражаб ойининг 8-чисида:
Мусулмон халқининг машҳур ҳадисшуноси ва фақеҳи Шайх Ҳурри Омилий номи билан танилган шайх Абу Жаъфар Муҳаммад Бин Ҳасан Ливаннинг Жабалун Омилида таваллуд топди. У йиллар давомида тадқиқот олиб боргани ва мутолаа этганидан кейин буюк ҳадисшунос ва фақеҳшунослар қаторида жой олиб кўп китобларни ижод этди. У ёзиб мерос қолдирган асарлардан “Васоилуш-Шиа” китоби фиқҳ ва ҳадис илмида катта аҳамиятга эгадир. Шайх Ҳур Омилий ёзган бошқа асарлардан “Ҳидоятул-Умма” ва “Китобе дар шарҳи аҳволи уламои Жабалун Омил” китобига ишора этиш мумкин. Мусулмон халқининг бу буюк донишманди ҳижрий-қамарий 1114 йилда вафот этди.
Бундан 248 йил олдин ҳижрий-қамарий 1191 йил ражаб ойининг 8-чисида:
Кўрашувчи руҳоний ва буюк олим Сайид Ҳусейн Хонсорий вафот этди. Бу донишманд кўп шогирдларни тарбиялади ва улардан айримлари эса ўз замонининг буюк уламоларига айланишдиким, улар жумласидан аллома Баҳрул-Улумга ишора этиш мумкин. Сайид Ҳусейн Хонсорий кўп асарларни ўзидан мерос қолдирган ва улардан “Шарҳи дуои Абу Ҳамза” ва “Шарҳи зиёрати Ошуро” каби китобларни тилга олиш мумкин.
Бундан 191 йил олдин милодий 1827 йил март ойининг 26-чисида:
Германиялик мусиқашунос ва композитор Людвиг Ван Бетховен 57 ёшида оламдан ўтди. Бу буюк композитор ва бастакор милодий 1770 йил декабр ойида Бонн шаҳрида таваллуд топди. Унинг болалик ва ўспиринлик даври қийинчилик билан ўтди. Шунга қарамай у Гейден ва Моцарт каби ўз замонининг буюк композиторларининг илмларидан кенг баҳраманд бўлди. Бетховен қулоғи оғирлашиб қолганидан ранж тортарди ва 49 ёшида эшитиш қобилиятидан биткул маҳрум бўлиб қолди. У 9 симфоник асарни ижод этдиким, уларнинг барчаси дунё классик мусиқасида машҳур симфоник асарлар ҳисобланади. Аммо Бетховеннинг бешинчи симфонияси қаҳрамонлик руҳиясига эга бўлиши боис унинг асарлари орасида махсус ўриннни касб этади.
Бундан 107 йил муқаддам милодий 1911 йил март ойининг 26-чисида:
Америкалик машҳур драмматург Теннеси Уилямс таваллуд топди. У адабиётга қизиқарди ва унинг бу қизиқиши мактаб ва университетда таълим олаётганида янада кенг ривожланди. Охири у катта ва машҳур ёзувчига айланди. Теннеси Уилямс андешаларини ўз асарларининг қаҳрамонлари тилидан катта маҳорат билан баён этарди. Унинг асарлари асосан Америкадаги қашшоқ, маҳрум бўлиб қолган ва оддий халқнинг ҳаётини тасвирлашга қаратилган. Уилямс ёзган асарлар жумласидан “Боғи ваҳши шишаи”,“Парандаи ширини чавонй” ва “Гурбаи рўи ширвонии доғ” асарларига ишора этиш мумкин. У 1983 йилда вафот этди.