март 28, 2018 11:52 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 8-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 1244 йил олдин ҳижрий-қамарий 195 йил ражаб ойининг 10-чисида: Ислом динининг азиз Пайғамбари (с)-нинг аҳли байтларидан бўлган Имом Муҳаммад Тақий (а) Мадина шаҳрида таваллуд топганлар. Имом Муҳаммад Тақий (а)-нинг  оталари Имом Ризо (а)  шаҳодат топганларидан кейин ул ҳазрат мусулмонлар раҳбарлигини ўз зиммаларига оладилар. Имом Муҳаммад Тақий (а)  халқ орасида катта обрў-эътиборга эга эдилар. Ул ҳазрат “Жавод”, яни кўп бахш этувчи номи билан шўҳрат топганлар. Имом Жавод алайҳиссаломнинг уйи ноумид бўлган ва Имом Жавод алайҳиссаломнинг кўмакларига эҳтиёж сезган мўҳтожларнинг бошпанаҳи эди. Имом Жавож алайҳиссалом даврида ислом дини кенг нуфуз топди. Бу нарса турли андешаларни тарқатиш заминасини шунингдек мусулмон ва мусулмон бўлмаган мутафаккирлар ва донишмандлар ўртасида баҳс-мунозара ва мулоқот қилиш имконини вужудга келтирди. Бу ўртада Имом Жавод алайҳиссалом ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг вориси унвонида исломий юксак маърифат ва илмлар билан халқни таништириш ва иллоҳий бўлмаган андешалар нуфуз топишининг олдини олиш учун бор имкониятлардан фойдаланди. Имом Муҳаммад Тақий алайҳиссаломнинг валодат топган муносибати билан барча мусулмонларни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат буюрган сўзларни келтирамиз.

Имом Жавод (а) шундай буюрганлар:"Худога ишониш юксак камолотга эришишнинг норвонидир. Ҳар ким Худога иймон келтирса, Парвардигор уни ҳар қандай ёмонликдан нажот беради ва ҳар қандай душманликдан эса муҳофазат этади.."

Бундан 150 йил муқаддам, 1868 йилнинг 28 март куни машҳур рус ёзувчиси Алексей Максимович Пешков, яъни Максим Горкий дунёга келди. Максим Горький беш ёшда эканлигида отаси оламдан ӯтди. Шу сабабли болалигидан нон топиш илинжида оғир ишларни бажаришга мажбур бӯлди.

Максим Горкий Тбилиси шаҳридаги темир йӯлда ишлаган пайти илк ҳикояси маҳаллий газетада чоп бӯлди. Икки йилдан сӯнг чоп этилган китоби унга шуҳрат келтирди. Унинг асарларида рус халқининг оғир ва ғуссали ҳаёти ачиниш билан баён этилади. Рус ишчиларининг ӯша пайтдаги подшолик режимига қарши кураши тасвирланган "Она" романи экранлаштирилиб, турли тилларга таржима қилинди ва ёзувчини дунёнинг машҳур адибларидан бирига айлантирди. Максим Горький ёзган бошқа асарлардан "Болалик", "Менинг университетларим" ва “Мерос” каби асарларни тилга олиш мумкин. Максим Горкий 1936 йили вафот этди.

 

Бундан 79  йил олдин милодий 1939 йил март ойининг 28-чисида:

Испанияда икки ярим йил давом этган ички  урушлардан сўнг ,  генерал Франциско Франко раҳбарлигидаги манархистлар республикачилар устидан ғалаба қозонишди ва унинг пойтахти Мадридни  ўз тасарруфига киритдилар. Ушбу давлатнинг мустабид подшоси  Алфонс-13 республикачилар босимлари натижасида истеъфо беришга  мажбур бўлди ва  Испанияда республика ҳукумати ўрнатилди. Аммо бир неча вақтдан сўнг  генерал Франко бошчилигидаги мамлакатнинг ҳарбийлари иқтисодий ва сиёсий нотинчликларни баҳона қилиб, Германиянинг молиявий ва  яроқли ёрдами билан республикачиларга қарши урушни  бошлади. Европанинг баъзи мамлакатлари томонидан кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан, республикачилар мағлубиятга дуч келишди. Республикачилар мағлуб бўлишларидан сўнг,  генерал Франко ҳукумат  қудратини қулга олиб, 36 йил золим ва диктаторлик  ҳарбий режимни Испанияда жорий этди.

 

Бундан 77 йил бурун, 1941 йилнинг 28 март куни инглиз ёзувчиси Виржиния Вулф ӯз жонига қасд қилиш оқибатида ҳалок бӯлди. У 1882 йили туғилди. Ёшлигидан  ёзувчи ва адабиётшунос бӯлган отасининг улкан кутубхонасидан кенг фойдаланди. Вулф бадиий ижодни эрта бошлади ва "Хонум Деловей", "Тӯлқин", "Денгиз маёғи сари" каби асарларни ёзди. Аммо руҳий хасталик унинг ижод қилишига тӯсқинлик қиларди. Виржиния Вулф охир-оқибат руҳий хасталик сабабли ӯз жонига қасд қилди.