апрел 03, 2018 14:30 Asia/Tashkent

Ғарб жамиятларида халқларнинг ислом динини қабул қилишлари, айниқса аёлларнинг ушбу динга эътибор қаратишлари инкор этиб бўлмайдиган мавзўълар жумласидандир. Оммавий ахборот воситаларининг сайъ-ҳаракатлари ва сиёсатчилар томонидан Ғарб мамлакатларида ислом динига кириш мавжини яширишларига қарамасдан ушбу жараёнлар оммавий афкор эътиборини ўзига жалб этиб, ҳар куни турли одамлар томонидан ислом динини қабул қилиш шоҳидига айланмоқдамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Охирги пайтларда бошқа дин вакиллари Ислом динини қабул қилишлари кун сайин кўпаймоқда

Ғарб жамиятларида халқларнинг ислом динини қабул қилишлари, айниқса аёлларнинг ушбу динга эътибор қаратишлари инкор этиб бўлмайдиган мавзўълар жумласидандир. Оммавий ахборот воситаларининг сайъ-ҳаракатлари ва сиёсатчилар томонидан Ғарб мамлакатларида ислом динига кириш мавжини яширишларига қарамасдан ушбу жараёнлар оммавий афкор эътиборини ўзига жалб этиб, ҳар куни турли одамлар томонидан ислом динини қабул қилиш шоҳидига айланмоқдамиз.

«Pew Research Center»  Америка сотсиал тадқиқотлар маркази янги нашр этилган тадқиқотида Европа Иттифоқидаги ислом дини эътиқодига бӯлганлар ҳақида маълумот берган. Унинг натижаларига кӯра бугунги кунда Европа Иттифоқи мусулмонлари  жамиятнинг 5 фоизини ашкил этади. Аммо ббу курсатгич милодий 2025 йилгача мусулмонлар нафига ӯзгариши мумкин. Яъни 2025 йилгача Европа Иттифоқи мусулмонлар сони 35 миллион кишигача етиб бориши мумкин.

 Бу эса жамиятнинг 10 фоизини ташкил этади. Европанинг Англия, Франсия, Италия ва Германия агарчи мусулмонларга қарши энг қаттиқ монеаларни ишга солишган бӯлса ҳам келгуси 20 йилда бу давлатларда мусулмонлар сониниг энг кӯпроқ ошиши назарда тутилган.

Аёллар томонидан ислом динини қабул қилиш сабабларини ўрганиш билан шуғулланган мутахассислар эътиқодига кўра, ушбу заминада кўп сабаблар мавжуддир.

Албатта ислом ҳақиқатини фақат донишмандлар англаб етганлари йўқ. Балки тез утувчи ҳиссиётлардан йироқ бўлган ва мутолиа ва билим изловчанликлари билан  энг яхши ойинларни қидириб топиш пайида юрган кўп ёшлар, ислом дини қудрати ва унинг жозибаси шайдосига айланадилар. Инсоннинг муҳим эҳтиёжларидан бири борлиқни яратгувчиси Оллоҳни англаш ва унга эътиқод қилиш эҳтиёжи ҳисобланади.

Илоҳий динларнинг зуҳур этиши билан инсонларнинг аксарияти дунё ҳақиқати билан ошно бўлдилар ва уларнинг ҳаёт йўллари ўзгарди. Илоҳий динлар бирбирини мукаммаллаштирувчи ҳалқага ўхшаб, таърихнинг турли даврларида, ўзининг яратгувчилиги билан ислом дини нозил бўлгунча, башариятни тавҳид ва парҳизкорликка даъват этди. 

Ислом маъноси таслим бўлиш маъносидадир. Парвардигори олам ва Қуръони Каримга нисбатан амалий ва қалб билан таслим бўлиш, башариятнинг хушбахтликка эришишини ислом динига эътибор қаратишнинг энг муҳим йўлларидан ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/

Ислом осмоний охирги дин сифатида, ўзидан олдинги динларни мукаммаллаштирди ва туғри ҳаёт кечириш йўлларини ваҳий этилган оятлар қолибида, башариятга тақдим этди. Аста секинлик билан дунё аҳли ислом ойинлари билан ошно бўлишди ва унга юз қаратишди. 

Ислом динининг зуҳур топишидан кўп йиллар ўтган бўлсада, ҳалигача, ҳақиқатни топиш йўлида бўлган кўп одамларни ушбу осмоний дин ўзига жалб этиб келмоқда.

Борлиқ мажмуасида яшашга муяссар бўлиши учун дин турли маълумотларни инсонлар ихтиёрига қуяди. Бошқача таъбир билан айтганда, диний ойинлар одамлар, жаҳон ва ҳаёт ўртасида бир аловни қарор беради. Ушбу замонда инсон борлиқ ишларида, мантиқий бир фикрга эга бўлиб, руҳий осоишталикка эришади.

Инсоннинг юқотган осоишталиги вужудга келиб, инсон унига эришиш учун бутун борлиғи билан сайъ-ҳаракат қилади. Дин нуқтаи назаридан ушбу эҳтиёжларни қониқтирадиган ягона нарса бу Аллоҳни эслашдир. Руҳий осоишталик фақатгина Аллоҳга таважжуҳ этиш билан эришилади.

Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.