Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин ойнинг 9-чиси, ҳижрий- қамарий 1439-йил ражаб ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 29-чи кунидир.
Бундан 342 йил муқаддам, 1676 йилнинг 29 март куни
Польша ва Усмонийлар императорлиги ўртасидаги уруш императорликнинг ғалабаси ва уша вақтда Польшанинг ер-ҳудудларига тегишли бўлган Украина сарзаминлари усмонийлар томонидан тасарруф этилиши билан охирига етди. Бу уруш милодий 1671 йилдан бошлаб польшалик казакларнинг қузғолонлари ва уларни усмонийлар императорлигининг қуллаб-қувватлашлари билан бошланди. Усмонийлар Ламбург урушида бир маротаба польшаликлардан мағлуб бўлишди. Аммо кейинчалик мутлақ ғалабани қулга киритишди.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 116 йил бурун 1902 йилнинг 29 март куни:
Франциялик ёзувчи Марсел Эме таваллуд топди. У аввалида инжинерлик соҳаси йўналишида маълумот олишни бошлади. Аммо касалликка гирифтор бўлгани сабабли бу соҳани тарк этди.
Эме кейин журналистика соҳасида ишлашни бошлади ва аста-секинлик билан ёзувчиликка киришиб, ёзувчи сифатида катта шуҳрат қозонди.
“Яшил байтал”, “Тўрт ҳақиқат” ва “Чиройли тасвир” каби китоблар улуғ ёзувчининг қаламига мансуб.
Эме 1967 йилнинг октябрь ойида вафот этди.
хххххххххххххххх
Бундан 23 йил олдин ҳижрий-шамсий 1373 йил фарвардин ойининг 9-куни
Оятуллоҳ Али Акбар Мерандий вафот этди. Мирзо Али Акбар Мерандий ҳижрий-қамарий 1314 йилда туғилган. У Сайид Али Қозийнинг шогирди ва шиа мусулмонларининг орифи ва мужтаҳиди бўлмиш Мулло Алининг фарзанди эди. У Табрезда фиқҳ йўналишида уша вақтнинг пешвоси бўлмиш Оятуллоҳ Ангажийнинг билимидан баҳраманд бўлди.
Оятуллоҳ Мерандий ҳижрий-қамарий 1360 йилда Нажафга сафар қилди ва уша ерда Аллома Таботабоий ва акаси Иллоҳий билан бир ҳужрада яшади. Нажафда Абулҳасан Исфаҳоний, Нойиний, Оқо Зиё Ироқий ва Бодкубеий каби уша вақтнинг буюк олимларидан илм ўрганди. Ҳамда Сайид Зиё ва Исфаҳонийдан ижтиҳод даражасини олди. Маънавий ишларда ҳам Сайид Али Қозийнинг махсус эътиборига тушган шогирдларидан эди.
У ҳижрий-қамарий 1376 йилда Табрезга қайтиб, таълим ва тарбия ишлари билан шуғулланди. Кейин узоқ вақт Мерандда яшади ва маънавий етакчилик ва дарс бериш билан машғул бўлди.
Олим ҳижрий-шамсий 1373 йилда вафот этди.