апрел 05, 2018 11:25 Asia/Tashkent

773-қисм« Сабо " муборак сураси  42-45-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Сабо " муборак сураси 42-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

(42)الْيَوْمَ لَا يَمْلِكُ بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ نَّفْعًا وَلَا ضَرًّا وَنَقُولُ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا ذُوقُوا عَذَابَ النَّارِ الَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ 

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Бугунги кунда бир-бирингиз учун манфаатга ҳам, зарарга ҳам молик эмассизлар. Ва зулм қилганларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқариб юрган оловнинг азобини татиб кўринг», дермиз.(42)

Олдинги оят шарҳида айтиб ӯтганимиздек, Аллоҳ таъоло мушрикларга буюрган эди: сиз фаришталарга сиғинамиз ва улардан шафоат талаб қиламиз, дея иддао қиласиз. Ваҳоланки,  фаришталарнинг ӯзи қиёмат куни бу иддаонгизни рад этишади, сизни шайтонга эргашганлар деб аташади.

Бу ояти каримада буюрилади: Қиёмат куни Аллоҳ ва Аллоҳ истаган кишилардан бошқа ҳеч ким бировга фойда ёхуд зарар етказолмайди. У куннинг ягона подшоҳи фақат Аллоҳдир. Шу сабабли ӯзлари ва Аллоҳнинг дини учун улкан зулмни раво кӯрган мушриклар дунёда ӯзлари инкор этган дӯзах азобига гирифтор бӯладилар.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиёматдаги шарт-шароитлар дунёникидан фарқ қилади. Дунёда инсон ӯзгаларга фойда ёхуд зарар етказа олади. Аммо қиёмат куни киши ҳатто ӯзини ҳимоя қилишга қодир эмас.
  2. Аллоҳдан ӯзгага сиғиниш, ӯзига зулм қилишдир.

 

Энди  «Сабо" муборак сураси 43-ояти каримасининг   тиловатига қулоқ тутамиз.

وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ آيَاتُنَا بَيِّنَاتٍ قَالُوا مَا هَـٰذَا إِلَّا رَجُلٌ يُرِيدُ أَن يَصُدَّكُمْ عَمَّا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُكُمْ وَقَالُوا مَا هَـٰذَا إِلَّا إِفْكٌ مُّفْتَرًى ۚ وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلْحَقِّ لَمَّا جَاءَهُمْ إِنْ هَـٰذَا إِلَّا سِحْرٌ مُّبِينٌ ﴿٤٣﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Қачонки уларга Бизнинг очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинса: «Бу сизни ота-боболарингиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқни ирода қиладиган одам, холос», дедилар ва «Бу тўқилган уйдирмадан бошқа нарса эмас», дедилар. Ва куфр келтирганлар ўзларига ҳақ келган чоғда: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас», дедилар. (43)

 Бу ояти каримада дунёда Қуръони карим оятларини иркор этувчиларга ишора қилиниб, буюрилади: улар Қуръон оятлари ота-боболаридан қолган расм-русумларга зид бӯлганлиги учун бу оятларни инкор этишади, уни қабул қилишмайди.

Мушрикларнинг Қуръони карим ҳақидаги иккинчи иддаолари: муборак оятларни Аллоҳнинг каломи эмас, балки Аллоҳга ёлғондакам нисбат берилган инсоннинг сӯзидир, дея талқин қилишдан иборат.

Мушрикларнинг Қуръонга нисбатан учинчи туҳматлари: улар  Расулуллоҳнинг даъватини қабул қилиб,  Қуръонга юзланган кишиларни сӯз сеҳрига алданганлар, деб аташарди.

Қуръони карим ӯзига нисбатан бу уч хил туҳматни мушрик ва кофирларнинг туҳмати деб атайди. Табиийки, тарих давомида бу туҳматлар турли гуруҳлар томонидан баён этилган. Айрим ҳолатларда эслатилган туҳматларнинг фақат биттаси, бошқа ҳолатларда иккитаси, баъзан эса учтаси биргаликда қӯлланилган.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.   Ӯтганлар мероси деганда тарихий ва маданий ёдгорликларни тушуниш керак, ота- боболардан қолган хурофий расм-русумларни эмас.
  2. Пайғамбарлар эл орасида ростгуйлик, покдомонлик ва содиқликлари ила танилган кишилардир. Шу сабабли уларни  китоб ёзиб Аллоҳнинг номидан тарқатишликда   айблаш мантиқсизликдир.
  3. Сеҳр ва жодуни моҳир устозлардан ӯрганиш мумкин. Пайғамбарлар эса ҳеч бир жодугар наздида таълим олишмаган. Улар аҳли башарни тӯғри йӯлга ҳидоят қилиш учун Аллоҳ томонидан масъулдирлар ва уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам албатта, Аллоҳнинг сӯзлари инъикосидир.

 

Энди  «Сабо" муборак сураси 44-45-ояти карималарининг   тиловатига қулоқ тутамиз

فَوَمَا آتَيْنَاهُم مِّن كُتُبٍ يَدْرُسُونَهَا ۖ وَمَا أَرْسَلْنَا إِلَيْهِمْ قَبْلَكَ مِن نَّذِيرٍ ﴿٤٤﴾ وَكَذَّبَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَمَا بَلَغُوا مِعْشَارَ مَا آتَيْنَاهُمْ فَكَذَّبُوا رُسُلِي ۖ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ ﴿٤٥﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ҳолбуки Биз уларга дарс оладиган китобларни бермаган эдик. Шунингдек, сендан олдин уларга бирор огоҳлантиргувчи ҳам юбормаган эдик. (44) Улардан илгари ўтганлар ҳам (Пайғамбарларни) ёлғончи қилган эдилар. (Булар) уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ. Бас, Пайғамбарларимни ёлғончи қилдилар, аммо Менинг инкорим қандоқ бўлди?! (45)

 Мушрикларнинг Расулуллоҳ ва у келтирган самовий китобга туҳматларига жавобан бу ояти карималарда буюрилади: Бундан олдин Қурайш қавмига пайғамбар ҳам, самовий китоб ҳам юборилмаган эди. Токим унга асосланиб Қуръони каримни ботил китоб, уни келтирган пайғамбарни эса ёлғончига чиқаришса.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Биз нобуд айлаган қавлардан ун баравар ночор бӯлган Макка мушриклари қандай қилиб ислом пайғамбарига қаршилик қилишади?

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Диний масалалар юзасидан баҳслашганда диний китоблар ва пайғамбарлар суннатидан далиллар келтириш керак. Илоҳий масалаларни инсон ақли ва илми билан рад ёхуд қабул қилиб бӯлмайди.
  2. Дин душманларининг сарват ва қудрати Аллоҳнинг қудрати қаршисида сомон пағасичалик эмас, шундай экан душманнинг қудратидан қӯрқувга тушиш ярамайди. Аллоҳга таваккул қилган ҳолда Ҳақ йӯлда дадил қадам босиш лозим.
  3. Ӯтганлар тарихи бугунги ва келажак инсоният учун ибрат кӯзгусидир. Бу шонли тарих ӯз қудратига бино қӯймаслик ва Аллоҳнинг дини йӯлида тӯсиқ яратмасликка чақиради. Инсоният тарихида жуда кӯп сивилизатсиялар Ҳақни инкор этганликлари сабабли ҳалокатга учраб, нест-нобуд бӯлишган.