Оила – жамиятнинг пойдивори
Ўз ҳаётингдаги ички дунёни бошқаларнинг ташқи кўриниши билан қиёсламагин
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Ўз ҳаётингдаги ички дунёни бошқаларнинг ташқи кўриниши билан қиёсламагин деган мақолни эшитган бўлсангиз керак. Сизнинг уйингизга меҳмон келиши кутилса, уйдаги нарсаларни тартибга келтирасиз. Ва бошқаларнинг ҳаёти, шахсияти ва алоқалари ҳам сизнинг назарингизда тартибли ва зийнат берилганга ўхшайди. Унинг ҳақиқати эса сиз кўрадиган нарсадан фарқ қилади. Демак бошқаларнинг ҳаётига ҳавас қилиш ва уларни ўз турмуш уртоғингиз билан қиёслаш ўрнига уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этинг ва уни муҳим шахс деб билиб унга меҳр-муҳаббат кўрсатинг!
Оила қуриш масаласида қиёслаш бир тегирмонга ўхшайдиким, ҳам эркак ҳам аёлнинг меҳр-муҳаббатини заифлантиради. Чунончи, агар бир эркак ўз хотинини бошқа аёллар билан қиёслантирса, унинг меҳр-муҳаббатига зарба етказади ва аёл ҳам ўз эрини бошқа эркаклар билан қиёслантирса, эрининг куч-қудратини заифлантиради. Қўлингиздаги бармоқларингизга бир эътибор беринг. Сизнинг бармоқларингиз ўзига хос бир шакл ва хусусиятларга эгадир ва бу хусусиятлар дунёнинг бошқа ҳеч қайси бир шахснинг бармоғида учрамайди. Агар бундай фарқни қабул қилинсангиз, қандай қилиб турмуш уртоғингиз ва дўстингизнинг хотини ўртасида мавжуд бўлган фарқни қабул қилмайсиз?
Сиз гул ва ундаги рангларнинг фарқини мушоҳада этганмисиз? Ёки озиқ-овқат маҳсулотлари ўзига хос таъм ва ҳиддга эга бўлишига эътибор берганмисиз? Агар эътибор берган бўлсангиз ана шу фарқиятлар дунёга зийнат ва чирой бағишлайди. Агар сўҳбат одамларнинг дунёси ва улар ўртасидаги алоқалар ҳақида борса, шахсий фарқиятларнинг аслини қабул қилишингиз муҳим нарса ҳисобланади. Чунончи, сиз ҳам ўз дўстларингиз ва бир ёшда бўлган ошноларингиз билан одат, ҳавас, қизиқиш ва ҳаёт йўлида катта фарқингиз бор. Сизнинг турмуш уртоғингиз ҳам бундан мустасно эмас.
Бугунги дастуримиз давомида Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг баён этган сўзлари билан Эрон оилаларининг бошқа хусусиятлари билан ошно бўламиз. Ул ҳазрат шундай деб марҳамат этадилар: “Биҳамдуллоҳ, бизнинг мамлакатимиз ва бошқа шарқ жамиятларининг аксариятида, айниқса исломий жамиятларда ҳалигача оиланинг асоси сақланиб қолган. Оиланинг ушбу асосий пойдевори биҳамдуллоҳ сақланиб қолган. Уша самимийлик ва меҳр-муҳаббат бор. Хотиннинг юраги ўз эри учун талпинади. Улар бир-бирларини чин дилдан севишади ва самимий ҳаёт кечиришади. Бошқа жойларда бу нарсалар жуда кам учрайди. Бизнинг мамлакатимиз Эронда бу нарсани кўп мушоҳада этиш мумкин!”
Ўтган дастуримиз давомида зикр этиб ўтган эдикки, Эрон оилаларининг энг муҳим хусусиятларидан бири бу диндор ва тақволи бўлишларидир. Жамиятшуносларнинг айримлари тарихий бўлишни бу муқаддас рукннинг бошқа хусусиятларидан деб билишади. Парвардигор башариятни халқ этишда Одам ва Ҳавони яратиш билан ҳаётнинг ҳақиқатида оилани яратди. Ривоятларда шундай келтирилади: “Худо, одамни яратганидан кейин Момо Ҳавони бошқа янги шаклда яратди. Одам алайҳиссалом унининг яратилишидан огоҳ бўлишидан кейин парвардигордан сўради: Унинг қараши ва яқинлашиши менинг унс олишим моясига айланган бу шахс ким? Аллоҳ таоло шундай деб буюрди: Бу Ҳаводир. Сен билан бўлишини, сен билан сўҳбат қилишини ва унс олишингнинг мояси бўлишини хоҳлайсанми?
Одам жавоб берди: Аллоҳим, токи тирик эканман сенга шукроналар айтиш менга вожиб бўлди. Ушанда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилди: Мендан у билан турмуш қилишни сўра, чунки у сен билан турмуш қуриш салоҳиятига эгадир. Сўнгра, Одам айтди: Мен у билан турмуш қуришни сўрайман. Аллоҳим! Сизнинг ризоятингиз нимада? Аллоҳ менинг ризоятим ўз хотининга дин таълим беришингдадир,-деб марҳамат этди. ”
Бу ерда шундай мушоҳада этиладиким, Одам ва Ҳавонинг дастлабки унс олишларининг омили бу Ҳавога Одамнинг қараши ва яқинлашишидирки, уни ўзига жалб этган ва Парвардигор ҳам бу аслни уларнинг ўртасидаги алоқа барқарорлигининг пойдевори этиб қарор берди. Инсоний бу унс олиш жинсий шаҳват пайдо бўлишидан олдин юзага келган шу сабабдан ислом динида оилани ташкил этиш жинсий мойиллик ва эҳтиёжлардан кенгроқдир ва бу нарса эр ва хотиннинг осойишталик ва тинчликка эришишига олиб келади. Турмуш қуришдан кейин Одам Ҳавога айтди: Мен томон кел ва менга қарагин. Ҳаво эса унга айтди Сен менга қарагин. Аллоҳ таоло Одам жойингдан тур ва Ҳавонинг олдига бор деб буюрди. Бу эса эр ва хотин истак-хоҳишининг уша сир-асроридир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло эр ва хотиннинг ҳақиқатини бир гавҳар деб билиб, яратилиш жиҳатидан ҳеч қаси бирига имтиёз бермаган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 189 ояти каримасида шундай деб марҳамат этади:” У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики у (жуфтини) ўраганида енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса, икковлон Роббилари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», деб дуо қилдилар.
Одам доимо қудратли, хоҳлаган ишини уддалайдиган, бошқа нарсалар таъсирига берилмайдиган бўлишни истайди. Маълумки, фаришталарда ушбу хусусиятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам шайтон Одамни васваса қилишда ушбу заиф томонидан келди. Агар ушбу дарахтдан тановул этсангиз, фаришта бўласиз, шу боисдан Аллоҳ сизларни бу дарахт мевасини ейишдан ман этмоқда, деди.
Шунингдек, одам ўзи эришган олий мақомда абадул абад қолишни, таъбир жоиз бўлса, дунёнинг якка-ёлғиз устуни бўлишни доимо орзу қилиб келган. Шайтон унинг бу заиф жиҳатларини яхши билади. Шу сабабли Одамга, жаннатда абадий қолмаслигингиз учун Роббингиз сизни ушбу дарахтдан тановул этишни ман қилди, деб қутқу солди. У ўз васвасасини ҳақиқат суратида кўрсатиш учун:
«Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди». Яъни, Шайтон ўзининг иғво ва қутқусини Аллоҳнинг номи билан собит этди. Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичиб ўз иғвосини насиҳат, -деб атади.
Инсон хилқатининг асли Одам Ато ва Момо Ҳавонинг ҳаётларига асосланган. Ушбу эр ва хотиннинг фарзандларини дунёга келишидан кейин оилада ижтимоий кенг масалалар бошланади ва Ҳобил ва Қобил туқнашувларига ўхшаш оиладан ташқарида бўлган тинчлик ва уруш масалаларгача давом этиб, башарият тарихи бунга асосланиб шаклланади.