апрел 15, 2018 12:43 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Тожикистонда чет эл фуқаролари ҳуқуқига оид қонунга ислоҳот киритилиши мумкин;
  2. Қирғизистон ва Туркия етакчилари 6 та ҳамкорлик қилиш ҳужжатларини имзоладилар;
  3. Туркманистонда айрим кадрлар алмашилди;
  4. Қозоғистон ҳукумати  Москва, Ашхобод ва Тошкент билан алоқаларини янада кенгайтирмоқчи.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистон намояндалар мажлиси наттоғи бу мамлакатда чет эл фуқаролари ҳуқуқига оид қонунни ислоҳ этиш лойиҳасини кўриб чиқилиши ҳақида хабар берди.

Ўтган сешанба куни Муҳаммадато Султонов бу масалага ишора қилиб  дедики,  мазкур лойиҳа ратификация қилинганида  уч иш куни ўрнида Тожикистонга келган чет фуқаролари 10 иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.

Тожикистон намояндалар мажлиси наттоғининг айтишича,  ушбу лойиҳа душанба куни  кўриб чиқилиши ва сўнгги қарорини чиқариши учун намояндалар мажлисига топширилади.

Айни ҳолда Тожикистонга сафар қиладиган чет эл фуқаролари уч иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши керак. Акс ҳолда муаяйн маблағда жаримага тортилади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  бу мамлакат парламентидан  Тожикистонда чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтмасдан яшаши муддати масаласини қайта кўриб чиқишларини таклиф қилганди.

 Тожикистонда чет эл фуқароларини вақтинчалик яшаш мавзусининг нозик нуқтаси Ўзбекистон ва Тожикистон президентларини келишувига бориб тақалади.

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Душанбега қилган сафари жараёнида ва тожикистонлик ҳамкасби билан учрашганида бу масала ўртага қўйилиб ҳар икки томон бу мавзу борасида келиша олишганди.

Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга уюштирган сафари билан бир вақтда  унинг махсус фармон билан Тожикистон фуқароларини визасиз Ўзбекистонга сафар қилишлари қонунийлаштирилди.

Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимга мувофиқ Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кира бошлашди.

"2018-йилнинг 14-март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлаганди.

2018-йил 16-мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин бўлди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков  9 апрелда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан  бўлган учрашувда Қирғизистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини бир миллиард долларгача ошира олишларини мумкинлигини айтган.     

Шунингдек, етакчилар соғлиқни сақлаш, транспорт, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни таъкидлаб ўтишган.     

Бундан ташқари, Қирғизистонга инвестицияларни жалб қилиш муҳокама қилинган.   

Жээнбековнинг ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 6 та ҳужжат имзоланган. Булар: 

- техник тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;- спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;- инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳақидаги келишув;- ижтимоий таъминот ҳақидаги келишув;- матбуот ва ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги баённома.

Қирғизистонга оид бошқа хабаримиз шундан иборатки, мамлакат президенти Сооронбай Жеенбеков мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Абдил Сегизбаевни ишдан олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда. 

Қирғизистон президенти матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, Абдил Сегизбаев «ўз аризасига кўра» эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Абдил Сегизбаев 2015 йилдан бери Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бунгача у мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси, президент девонининг ахборот сиёсати бўлими мудири ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

Туркманистон президенти чиқарган янги фармонида бу мамлакатнинг айрим сиёсий ва ҳарбий масъулларини ишдан олиб, улар ўрнида янги масъулларни тайинлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг фармони асосида  бу мамлакат транспорт вазири Мақсад Ойдўғдиев ўз лавзозимидан бўшатилиб, унинг ўрнида Жумъагелди Гараев тайинланди.

Шунингдек  Чоримурд Омонов  бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги институти ректори этиб тайинланди.

Туркманистон президенти, шунингдек  Бобогилич Галиджеевни  бу мамлакат савдо сва саноат палатаси раислигидан четлатиб,  унинг ўрнида Ўрозмурод Гурбонназарвони  таништирди.

Туркманистон президентининг янги фармонида келтирилишича, бу мамлакат қуролли кучлари қўмондони Мардон Муродов Туркманистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Шунингдек Туркманистон ички ишлар вазири муовини Ёзмурод Абаев ҳам ўз лавозимидан бўшатилиб, Балхан вилояти полиция идораси раиси қилиб тайинланган.

Қозоғистон президенти Остона давлатини Россия, Ўзбекистон ва Туркманистон билан ўзаро алоқаларини янада кенгайтиришга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  Остонада Россия, Ўзбекистон ваТуркманистон элчиларини қабул қилганида дедики, бу мамлакатлар билан ўзаро алоқаларии янада кенгайтириш Остона давлати ташқи сиёсатининг энг муҳим принсипи ва мақсадларидандир. Назарбоев  Остонадаги Россия Федерациясининг янги элчиси  Алексей Бородовкин билан бўлган учрашувда  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларини минтақадаги стратегик иттифоқчилик ва ҳамкорликларнинг ибрат-намунасидир, деб айтди. Қозоғистон президенти бу мамлактадаги  Ўзбекистоннинг янги элчиси Саъидикром Ниёзхўжаевни қабул қилганида ҳам  икки мамлакат ўртасидаги муштарак алоқалар ва жиҳатларига ишора қилиб,  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Остона ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳиссасини алоҳида қайд этди.Нурсултон Назарбоев шунингдек Остонада  Туркманистоннинг  яни тайинланган элчиси Тайли Камиков билан учрашганида,  ўтган йилнинг апрель ойида Туркманистон президентини Қозоғистонга уюштирган сафари  икки мамлакатнинг барча соҳалардаги алоқалари тарихида янги босқич ва саҳифани очилишига замин яратди деб таъкидлади.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ