август 27, 2016 10:57 Asia/Tashkent

Эрон Педагогика университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ўтган суҳбатимизда Эрондаги  Шариф саноат универститети  борасида сизга маълумот берган эдик. Берилган статистик маълумотларга кўра,  2015 йилдан бошлаб   Шариф саноат университетининг факултетларида 11000 нафар талаба таълим олмоқда. Талабаларнинг кўплари электр муҳандислиги, кимё муҳандислиги, саноат муҳандислиги, компютер муҳандислиги ва бошқа  соҳаларда таълим олишмоқда. Ушбу университетнинг ярим асрлик фаолияти давомида унинг факултетларини ҳозиргача 40 минг нафар киши битирган. Мазкур мутахассислар ҳозирги вақтда Эрон юртининг етук мутахассислари бўлиб, илмий ҳавзаларда  кўрсатган шоиста  хизматлари  учун кўзга кўринган шахсиятларга айланишган.

Кириш имтиҳонларида  биринчи ва иккинчи энг юқори балларга эга бўлган абитуриентларнинг 96 фоизи ушбу университетга жалб этилиши боис ушбу олий ўқув юртларида кўплаб истеъдодли талабалар таҳсил олишади. Эрон космология ташкилотига биринчи ва иккинчи сунъий йўлдошларни тақдим этилгани,  турли илмий  фестивалларда Эрон Шариф  саноат  университети талабаларининг    катта ютуқларни қўлга киритаётганликлари , илмий олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллашлари, нано-технология соҳасида ушбу университет олимларининг улкан ютуқлари Шариф саноат олийгоҳининг  обрў-эътиборини  кўтарган.

Ушбу университетнинг илмий ҳайъати аъзолари ва истеъдодли  талабалар  ҳар йили фан ва технологияга оид  халқаро ва маҳаллий журналларда 1500 дан ортиқ  илмий мақолалар чоп эттиришади.

Шариф саноат университети 50 йиллик фаолиятларига қарамай дунёнинг 250 олийгоҳлари ўртасида ҳам   фан ва технологиялар заминасида юқори ўринларни эгаллаган.

Мазкур юртнинг бошқа муҳим олийгоҳларидан бири Теҳрондаги Педагогика университети ҳисобланади.

Педагогика университети комил таълим олиш даврига ихтисослаштирилган Эрон олий ўқув юртларидан бири бўлиб, Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (а) ҳазратларининг фармонлари   билан маданий инқилоб мақсадлари  йўлида ҳамда   университелар ва олий таълим бериш марказлари учун  масъулиятли ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида таъсис этилган.

Ушбу университетнинг таъсис этиш тарихи шамсий 1360 йилнинг исфанд ойида, милодий 1981 йилда бошланади ва Педагогика мактаби номи билан унинг низомномаси Эрон Ислом Жумҳурияти маданий инқилобининг  штабида тасдиқланади.

Педагогика университетининг фаолияти расмий тарзда милодий  1982 йилда  айрим  гуманитар  фанлар факултетларига талабаларни қабул қилиш билан бошланади. Милодий 1983 йилда эса  дақиқ фанлар  факултетлари   ташкил этилиб, янги талабалар қабул қилинади. Ушбу жараён милодий 1984 йилгача бошқа факултетларда ҳам давом этади.

Милодий 1986 йили ушбу олий ўқув юртининг таъсис этиш тарихида бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Зеро ушбу йилда маданий инқилоб олий  кенгашининг  саксонинчи йиғилишида Педагогика мактабининг низомномаси такомиллаштирилади ва ундан кейин  унинг номи Педагогика  университетига айлантирилади. Мазкур университет масъуллар, устодлар ва истеъдодли талабаларнинг кўплаб саъй-ҳаракатлари   туфайли на фақат Эронда,  балки минтақада ҳам юқори  илмий даража ва обрў- эътиборга эга бўлади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Марҳум доктор Ҳусейн Шакуий география соҳасида барҳаёт чеҳралар унвонига эга бўлган ушбу университет устозларидандир. У гуманитар география ихисоси бўйича докторлик даврини битирган эди ва айтиш мумкинки, доктор Шакуий  Педагогика университетида география факултетининг докторлик учун таҳсил олиш даврини йўлга қўйган биринчи   асосчилардан эди.

Доктор Шакуий илмий фаолиятлари давомида ўзини намунали устоз сифатида кўрсата олган ва у ёзган китоблар Эрон Ислом Жумҳуриятида йилнинг энг яхши  китоблари  этиб ҳам   сайланган. Устод Шакуийнинг китоблари Эрон география фани ва билимида катта ижобий таъсир кўрсатган. Бунга унинг хизматлари ҳисобланмиш географияда фалсафий тафаккурларнинг  ҳукмрон этиши, географияни гуманитар, инсондўстлик  бир фанга айлантирилгани, бошқарув тузилмалари  ва дастур тузишлар орқали янги география фани тузилмасини  яратганини мисол келтириш мумкин.

Доктор Шакуий Эронда георафия фанини янгилаштириш фаолларидан бири ушбу фанни анъанавий фандан модернизм ва пост-модернизм фанига айлантирган донишмандлардан ҳисобланади. География фанини Эронда ривожлантиришда доктор Ҳусейн Шакуийнинг хизматлари беқиёсдир.

Марҳум доктор  Содиқ  Ойнаванд  ҳам  тарих фанида Эроннинг барҳаёт чеҳралари номини олган ва Педагогика университетининг устозларидан  бири ҳисобланади. Ислом тарихи бўйича  докторлик унвонини олган Содиқ Ойнаванд Педагогика университетининг гуманитар фанлар факултети раҳбарлигини ҳам  бир неча йилгача  зиммасига олган эди. Доктор  Ойнаванд 33 китоб муаллифи ва 96та илмий мақолага эга бўлиб, Эроннинг намунали устозларидан ҳисобланади. 

Педагогика университети  17та факултет, 4та институт, 10та тадқиқот маркази, 4та илмий марказ, фан ва технологиялар парки ва иш ўринлари яратиш марказига эгадир. Фақат ушбу университетнинг тиббиёт факултети Фанлар  вазирлигининг назорати остидадир. Эрондаги бошқа  барча тиббиёт факултетларини эса  Соғлиқни сақлаш вазирлиги  назорат этади.

Педагогика университетининг барча факултетлари ушбу олий ўқув юртининг мажмуасида қарор топган ва ушбу мажмуа эса Теҳрон шаҳрининг Жалол Оли Аҳмад кўчасида ва Наср кўпригининг рўпарасида  жойлашган.

Педагогика  университетининг  бош дарвозаси  милодий 2009 йилда фойдаланишга топширилади. Ушбу дарвоза қадимий Тейсфун  шаҳридаги  Мадоин қасри кириш жойининг  рамзидир. Камалак шаклидаги ушбу қаср рамзи йиллар давомида эронлик ва хорижий меъморлар диққатини ўзига жалб этган.

Ўтказилган охирги рейтингларнинг кўрсатгичларига  мувофиқ, Ислом оламидаги 1700 университет ўртасида Эроннинг Педагогика олий ўқув юрти ўнта энг яхши университетлар қаторида ўрин олган. Эрондаги олий ўқув юртлари орасида ҳам ушбу университет доимо бирдан учинчи ўрингача  бўлган жойларни эгаллайди.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ