апрел 19, 2018 15:35 Asia/Tashkent

Азизлар, ҳар йили урдубиҳишт ойининг биринчи куни, мелодий ҳисоб билан 21 апрел Эрон Ислом жумҳуриятида шуҳрати оламнинг барча бурчакларигача етиб борган улуғ шоир Саъдий Шерозийни улуғлаш куни кенг нишонланади.Бу муносабат билан форс шеъриятининг барча мухлисларини самимий қутлаймиз.

Қандай қилиб қисқа бир сатр ва қисқа бир муддат замонда дунёни ўзининг нодир андешалари бир мот қолдирган ва унинг каломи бутун дунёга таралган бу ҳам бўлса оммавий ахборот воситалари асри бўлмиш ҳозирги асрда эмас, балки сафар қилиш ва алоқалар қийин бўлган ва ёзувчиларнинг асарлари бир ёки икки нусхадан кўп бўлмаган бир неча асрлар олдин асрнинг шахсияти ҳақида гапириш мумкин.

Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий Эрон сарзаминининг машҳур ёзувчи ва мутафаккирларидан ҳисобланади. У тирик бўлган пайтида ҳам машҳур бўлган эди ва каломи эса адабий ва илмий доиралар, мутафаккирлар, уша замоннинг подшолари ва халқ орасида ўзига хос мавқега эга бўган эди. Унинг асарлари эса қўлдан қўлга айланиб, унинг “Гулистон” китоби Усмонийлар императорлиги ва Ҳиндустон подшоларининг дарслик китобига айланган эди. 

Марокашлик машҳур саёҳатчи Ибн Батутанинг Хитойнинг жанубий ҳудудларига сафари чоғи эшкак эшаётган маҳали Саъдийнинг ғазалларини форс тилида замзама қилаётган қайиқчини учратганини ёзишидан асрлар ўтмоқда. Аммо ҳалигача Эронлик ушбу фазилатли ҳакимнинг номи дунёнинг турли бурчакларида шўҳрат қозонган ва андешалари эса заррин коғаздек қўлдан қўлга ўтиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тинчлик Кенгаши биноси пештоқига «Гулистон»дан олинган қуйидаги мисраларнинг дарж этилгани ҳам Саъдийнинг инсоният шоирига айланиб кетганлигидан далолат беради:

Бани одам аъзои якдигаранд,
Ки дар офариниш зи як гавҳаранд.
Чу узве ба дард оварад рўзгор,
Дигар узвҳоро намонад қарор.

Мазмуни: «Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар. Бинобарин, замон унинг бир аъзосига жароҳат етказса, бошқа аъзолари ҳам ўз тинчини йўқотади».

Саъдий Шерозийдан мерос қолган барча асарларини дунё бўйлаб халқлар кенг истиқбол этишади. Ва бу истиқбол этишнинг сабабларини таҳлил этиш кўп тадқиқотчиларнинг тадқиқот ўтказиш мавзўсига айланган. Бу истиқбол этиш ва бутун жаҳонда шўҳрат қозонишнинг сабаби инсон ва башариятни ушбу фарзона ва фазилатли ҳакимнинг аниқ ва чуқур дарк этишидан бошқа нима ҳам бўлиши мумкин. У жаҳонгашта ҳакимдир. У тахминан ислом дунёсининг ғарбидан бошлаб шарқигача бўлган минтақаларга сафар қилиди ва турли маданият ва одамлар билан ошно бўлди. Саъдий Шерозий ҳикмат илмининг устоди эди. У дўстликка асосланиб улғайган ҳакимдир. Ҳақиқатан ҳам дунё аҳлини ўзига жалб этган ва уларнинг кўнгилларига жой олган муҳим нарса бу Саъдий Шерозийнинг ахлоқий таълимотлари саналадиким, инсоний шараф ва одамийликни эъзозлаш ҳамда инсонпарварликдан бошқа мақсади йўқ. Инсон Саъдий Шерозий андешаларининг асосий манбасидир. Гулистон ва Бўстон ҳатто ғазал, қасидалар, ва мавиъалардан ташкил топган унинг шеърий девони инсон ва инсоннинг ҳаётига бағишлаб ёзилган асарлардир. Шу сабабдан  Саъдийнинг айтган сўзлари ҳар бир асрда инсоннинг яратилиши ва ҳар бир макон ва маданият билан туғри келади. Бу андешаларни Саъдийнинг барча асарларида мушоҳада этиш мумкин.

Саъдий Шерозий  дунёда форс маданиятининг символига айланган. У- жаҳонгашта адиб. Ислом оламининг Туркистон, Ҳинд ярим ороли, ҳатто Африка қитъасининг шимолий ўлкалари каби деярли бутун ҳудудларига саёҳат қилиб, турли миллат ва элатларнинг яшаш тарзи ва маданияти билан яқиндан танишди. Ўзлаштирган бой тажрибаси унинг асарларида яққол кўзга ташланади.  Шу сабабли  қаламидан тўкилган бебаҳо дуру гавҳарлар миллат ва элатидан  қатъий назар барча инсонларнинг кўнгил мулкига айланган.

Бугун улуғ форс шоири Саъдий Шерозийнинг Европа, турк, ҳинд, араб, бир сўз билан айтганда бутун дунё маданиятида муносиб ўрни бор. Масалан, ҳиндларда сўз санъатида балоғат  ва фасоҳатга эришиб, баён услубининг латофати ила шуҳрат таратган Ҳасан Деҳлавий каби адибларни "Ҳиндистон Саъдийси" деб аташ расм бўлган.

Саъдий Шерозий дунё бўлаб сафар қилганидан кейин ўз ватани Шерозга қайтиб келганидан сўнг, Шероз баҳори ва униннг боғ-роғлари ва гуллари уни шу даражада шоирни мафтун этдиким, бугунги кунда ҳам ўз тасирини йўқотмаган ва дунё аҳлининг диққат-эътиборини ўзига жалб этган ва мангу қолган Гулистон ва Бўстон асарларни ёзди. Саъдий Шерозий барча мунаққидлар нуқтаи назаридан ижтимоий соҳанинг ислоҳотчисидир.  У ҳамеша жамиятда адолатсизлик ва ахлоқсизликнинг кенгайиб боришидан хавотирланадиган огоҳ ислоҳотчидир. Саъдийнинг Гулистон ва Бўстон асарларини илмий ва назариявий ҳикматнинг комил бир даври деб билиш мумкин. Саъдий Шерозий Бўстон китобида инсон ҳақида сўҳбатлашади. Саъдийнинг эътиқодига кўра, инсон қандай бўлса шундай ўзини намоён  этиши лозим. Акс ҳолда ҳеч нимага эришолмайди. Саъдийнинг Гулистон асари турли қиссалардан тўладир.

Хулоса Саъдий Шерозийни аҳли оламнинг севимли шоирига айлантирган нарса баён услубидаги латофат ва улуғ ҳакимнинг муқаддас ислом таълимоти даричасидан олам ва одамга ташлаган зукко нигоҳидир. Адибнинг сўзи инсоннинг фитратига мос тушган. Бугунги дунё маданиятлар мулоқотига эҳтиёжманд. Демак, у Саъдийга эҳтиёж сезади, зеро улуғ адибнинг асарлари ана шу эҳтиёжларни қондиришга қаратилган.

Эрон тақвимига асосан урдибиҳишт ойининг биринчи куни ҳижрий еттинчи асрнинг донги дунёда таралган шоири ва ҳакими Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозийни улуғлаш куни деб ном қуйилган. Бу бузургвор шоирни Худо раҳмат айлаган бўлсин! 

 

Ёрлиқ