август 27, 2016 12:01 Asia/Tashkent

Оила аъзоларининг соғломлиги бугунги кун асосий масалалардан бӯлиб, соғлиқни сақлаш муҳим воситаларидан бири, бу оилада жисмоний тарбия билан шуғулланишдир.

Оила аъзоларининг соғломлиги бугунги кун асосий масалалардан бӯлиб, соғлиқни сақлаш муҳим воситаларидан бири, бу оилада жисмоний тарбия билан шуғулланишдир.

Мутахассилар фикрига кӯра бугунги кун ӯлимга олиб борадиган асосий сабабларидан бири, бу камҳаракатлик ва фаолиятсизликдир. Ваҳоланки спорт билан шуғулланиш руҳий ва жисмоний саломатликни сақлашда биринчи ӯринда туради. Жисмоний тарбия касалликка чалиниш олдини олиши билан бирга кӯплаб касалликларни даволашда ҳам катта аҳамиятга эга.

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра ҳафтада 30 дақиқа енгил ҳаракатларни ижро этиш ё ҳафтанинг 5 кунида 20 дақиқа шиддатли равишда ҳаракатларни ижро этиш юрак-томир касалликлар хуруж этиши эҳтимолини 8 фоиз камайтиради.

Шифокорлар камҳаракатликни диабет касаллигига чалининшнинг асосий сабабларидан билиб, бу орада унга чалиниш сабаблари кексалик, семизлик, авлод суриши ё ҳомиладорликдаги диабет бӯлиши мумкин. 

Мутахассилар фикрига кӯра соғлом ҳаёт кечириш, спорт билан шуғулланиш, дуруст равишда овқатланиш  ва муносиб дам олиш бир йилда қон босимининг юқори кӯрсаткичларини бир неча баравар камайтиради. Шу сабабли спорт билан шуғуланган кишиларга қон босими касалликлари таҳдид қилмайди. 

Юрак-қон томир касалликлари ва инсульт келиб чиқишига, асосан, юқори қон босими, қонда холестерин ва глюкоза миқдори ошиши, чекиш, сабзавот ва меваларни етарли даражада истеъмол қилмаслик, ортиқча вазн, семириб кетиш ва жисмоний фаолликнинг сустлиги сабаб бўлади.

Жисмоний машқ билан мунтазам равишда шуғулланганлар нафақат мускулларни ва умумий тонусни мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки ёшартиришга ҳам ёрдам беради. 

  Жисмоний машқлар мияга қувват манбаи десак адашмаймиз. Чунки жисмоний машқлар давомида танамиз йўналишни тез англаб олади ва тезда жонланади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш эса инсонга тўлқилланиш жараёнини юзага келтиради ва ўзини ҳис қилиш учун ҳаётий куч беради. Агар инсоният 10 ва 20 йиллаб спорт билан мунтазам шуғулланганда эди, қариш жараёни секинлашаётганлигини ҳис қилган бўлар эди. 

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Соғлом насл соғлом жамият асосини ташкил этади. Соғлом жамият ва соғлом наслни эса соғлом турмуш асосларини илмий тадқиқ этмай туриб шакллантириб бўлмайди.Соғлом турмуш тарзи замирида, биринчидан инсон жисмоний саломатлиги ва камолоти, иккинчидан, инсон маънавий ва мафкуравий саломатлиги, унинг шахс сифатида тўла камол топиши мужассамдир.

Жамиятда оилавий спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, ҳар бир оилани соғломлаштирувчи спорт турларига аҳолини кенгроқ жалб этиш, улар саломатлигини тиклаш, миллат генафондини мустаҳкамлаш, ёшларнинг жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши, соғлом турмуш соҳасидаги долзарб вазифалардан биридир.

Дарҳақиқат шундай экан, ҳар бир оила аъзолари ўзларига мос ва қулай бўлган бадантарбия машқлар ва ҳаракатлар ва соғломлаштирувчи спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари, уларнинг саломатликлари учун фойдадан холи эмас.

Юқоридаги жисмоний кўникмаларни ҳар бир оила кун тартибига киритсагина, оила аъзоларининг саломатлиги мустаҳкамланиб, турмуш тарзига боғлиқ бўлган 50-55 фоиз касалликларнинг олди олинади.