Иймон зиёси
Одатда янги мусулмон бўлганлар Қуръон ва бошқа исломий китобларни мутолаа этиш ёки мусулмонлар ва диний уламолардан турли саволларни сўраш билан исломнинг туғри ва ҳақиқатини топишга интилишади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Англиялик янги мусулмон бўлган Фотима Грохам шундай деб айтади: “Қуръонни ўқиган пайтимда бирданида қалбим ва Қуръон ўртасида алоқа ижод этилди ва ўз уйимга келганимни сездим ва бу дин менинг динимдир. Мен ўз динимни топдим. Уша пайтдаги ҳис-туйғуни тасвирлаш қийин. Узоқ давом этадиган баҳс-мунозара ёки мураккаб тадқиқот ҳам вужудга келмади. Фақатгина мен ва Қуръон ўртасида зудлик билан бир алоқа вужудга келди.”
Одатда янги мусулмон бўлганлар Қуръон ва бошқа исломий китобларни мутолаа этиш ёки мусулмонлар ва диний уламолардан турли саволларни сўраш билан исломнинг туғри ва ҳақиқатини топишга интилишади. Аммо Фотима Грохамнинг сўзларига эътибор қаратилса шу нарса маълум бўладиким, у ушбу самовий дин ҳақида аниқ ва кенг маълумотларга эгадир ва мусулмон бўлганидан кейин бу динни янада чуқур англаш учун ўз тадқиқотларини давом эттиради. У Англияда дунёга келди ва энди у ҳам мусулмон бўлган эри билан бирга Шотландияда ҳаёт кечиришади. Улар икковлари ўсимлик ва анъанавий тиббиёт заминасида фаолият олиб боришмоқда. Хонум Грохам католик насроний оиласида таваллуд топди ва католиклар дарс ўқийдиган мактабда таълим олди. Аммо масеҳийлик унинг руҳини қониқтирмади ва бошқа динлар ҳақида тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди. У шундай деб айтади: “Дунёнинг турли динларини ўрганиш билан шуғулландим ва ўзимча туғри деб билган ва бу билан осойишталикни ҳис этадиган нарсамни топишга сайъ-ҳаракат қилдим. Аммо китобларда фақат теориялар мавжуд эди холос.”
Фотима Грохамнинг ислом билан биринчи марта ошно бўлиши рўза тутиш орқали вужудга келди. У шундай шарҳ-изоҳ беради: “Бир куни тушлик вақтида мусулмон дўстимни кўришга бордим ва улар рўза тутганларини мушоҳада қилдим. Жуда ажабландим ва улардан рўза ва уларнинг эътиқодлари ҳақида сўрадим. Католиклар ҳам ўз динларида рўза тутишади аммо мусулмонларнинг рўза тутишлари жиддийроқ эди ва бу нарса мусулмонларнинг фидоийлик, ўзларидан ўтиш ва сабр-тоқатли бўлишларидан далолат беради. ”
Аммо Фотимани бутунлайин ўзгартириб юборган нарса бу мусулмон дўстларининг берган совғалари эди ва бу қийматли совға эса ислом динининг суюкли Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг мангу мўъжизаси Қуръони карим эди.
Англия янги мусулмонликни қабул қилган Фотима Грохам Қуръон ҳақида ўз ҳис-туйғуларини шундай баён этади: “Қуръонни ўқиган вақтимда зудлик билан Қуръони карим ва қалбим ўртасида ажойиб бир алоқа вужудга келди. Мен ўз уйимга қайтиб келгандек бўлдим ва бу уй менинг диним эди. Мен ўз динимни топдим. Агарча уша вақтда менда вужудга келган ҳис-туйғуни баён этиш қийин бўлсада, аммо ҳеч қандай қийинчилик ёки баҳс-мунозаралар пайдо бўлмади. Фақат мен зудлик билан Қуръон билан алоқа ўрнатдим.”
Қуръон парвардигорнинг ҳакимона каломи бўлиши сабабли бошқа самовий китобларга қараганда унда бирон бир чалғиниш вужудга келгани йўқ. Ҳақиқатни топиш пайида бўлган инсонларнинг руҳи ва ақлини ўзига жалб этади. Унга туғри йўлни кўрсатади.
Чунончи: Исро муборак сурасининг 9 ояти каримасида шундай марҳамат этади:” Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.”
Бир неча вақт ўтишидан сўнг хонум Грохам мусулмон руҳонийлардан бирининг уйида шаҳодатайн сўзини айтди ва расмий равишда мусулмон бўлди. У ислом динини ижобий хусусиятларга эга бўлган дин деб билади ва шундай фикр билдиради: “Ислом дини мен учун комил, холис ва пок диндирким, ирқпарастлик камситиш унда мавжуд эмас. Бу динда эркак ва аёл тенг ҳуқуқга эгалар. Бу динда адолат риоят этилади ва бу динда шундай қонун жорий этилганким, оддий бўлсада аммо комилдир.”
Хонум Грохам бу қонунга риоят этиш ҳақида шундай фикр билдиради: “Аввалида ва исломни қабул қилишдан кейин мени ислом дини ва Худога етказиш учун гўё ки маънавий кучли бир алоқа вужудга келгандай бўлди. Ислом динига иймон келтирган бир шахс унвонида айрим қонунларга риоят этишим зарур эди. Масалан кийиниш тарзи, айрим озиқ-овқатларни ейиш ёки емаслик, бажариши мумкин бўлмаган ишлар ёки бажариши лозим бўлган айрим аъмолларни бажариш каби қонунларга риоят этишим лозим эди. ” Албатта бу аҳкомларни ижро этиш ва исломий ҳаёт тарзига ғарблик ҳаёт тарзини ўзгартириш бу ҳам бўлса Ғарб жамиятида қийин иш ҳисобланади ва вақтга эҳтиёж сезади. Англиялик бу янги мусулмон булган шахс аста-секинлик билан ушбу ишларни ижро этди.
Мусулмонликни янги қабул қилган ушбу аёл Парвардигор билан руҳий алоқани барқарор этиш ҳақида жозибали ва диққатга сазовор қарашга эга эди. У шундай айтади: “ Руҳ ва қалбни муҳофазат этиш Аллоҳ таолони зикр этиш билан амалга оширилади. Дин таблиғотчилари эътиқодларига кўра, Аллоҳнинг зикрида бўлган ва уни эслайдиган ҳар бир шахснинг қалбига иллоҳий нур қарор олади ва шайтоннинг олдини олади. Демак бу шундай маънон6и англатадиким ҳар қанчаки Худони кўпроқ эслатсак ёмонликдан баробарида руҳингиз ва қалбингизни муҳофазат этасиз. “
У Қуръон, дуо ва турли зикр этишларни олам парвардигори билан руҳий алоқани мустаҳкамлаш йўли деб эслатиб ўтади.