Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 4-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 7-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 1466 йил олдин тарихчилар ҳисоб-китобларига кўра шу куни яъни милодий 552 йил 24 аперлда:
Китобни таржима қилиш ва ёзишнинг дастлабки фонди Эронда ўз ишини бошлади. Бу фонд Эроннинг Сосонийлар подшоси Хусрав Анушервон қарори билан йўлга қуйилди. Жаҳон таржима ва ижод этиш дастлабки фонди ўзида умумий фойдаланиш учун бир кутубхона ва тадқиқот лабараториясига эга эдиким, ана шу йилда мукаммаллаштирилган эди. Ушбу фондга дунёнинг турли бурчакларидан китобларни таржима қилиш учун олиб келиш мақсадида Хусрав Анушервон ўзининг махсус табиби Барзуяни Ҳиндустонга юборди ва ушбу сафарнинг самараси Эронга “Калила ва Димна ” китобини олиб келиш эдиким, ўрта форсча(сосоний форсча) ва кейинчалик араб тилига сўнгра иккинчи маротаба янги форсча (дарий порсий) тилига таржима қилинди. Бундан тўрт аср ўтгач Сомонийлар сулоласи ҳам “Марв умумий кутубхонаси” ёнида бундай марказни барпо этишди. Сомонийлар ташаббуси билан тасис этилган Марв кутубхонасининг нашриёти ва китоб Доиратул-Маорифи Чингизхон ҳужум қилишигача фаолият олиб борди. Жаҳонда китоб таржимаси ва таълиф этиш маркази ва энг буюк умумий кутубхонада бир кунда камида 400 нафар муҳаррирлар китоб нусхаларини кучирардилар. Бу марказ форс тили ва адабиётига катта кўмак берди. Марв кутубхонасининг иши бошқа умумий кутубхоналар ва дунёнинг тадқиқот марказларининг ибрат-намунасига айланди. Марв бугунги кунда Турманистон республикасида жойлашган.
Бундан 102 йил олдин милодий 1016 йил апрел ойининг 24-чисида:
Англия давлатидан мустақилликка эришиш ва эркинликни қўлга критиш учун Ирландия халқининг учинчи кенг қиёми бошланди. Бу қиём католиклар ва протестантлар ўртасида мазҳабий қаттиқ урушларнинг вужудга келиши сабабига айланди. Охири Ирландия мутақиллик ҳаракатининг раҳбари ва Англиянинг уша вақтдаги бош вазири Луид Жорж ўтказган музокаралари натижасида милодий 1922 йили бугунги кунда жанубий Ирландия деб аталмиш Ирландия эркин мамлакати ўз мавжудлигини эълон қилди ва шимолий Ирландия католиклари Англиядан мустақилликка эришиш учун ўз кўрашларини давом эттиришди.
Бундан 91 йил илгари милодий 1927 йил апрел ойининг 24-чи кунида B.C.G(Би Эс Жи) ваксинаси кашф этилди. Бу ваксина франциялик икки нафар машҳур табиблар Алберт Колметт ва Гарин томонидан кўп йиллар тадқиқот олиб боришларидан сўнг кашф этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, Би Эс Жи ваксинаси сил касаллигига гирифтор бўлиш олдини олиш учун фойдаланилади. Бу ваксинанинг кашф этилишидан кейин ҳалокатли сил касаллиги баратараф этилди ва ундан келиб чиқадиган ўлимларнинг мизони дунё бўйлаб камайди.
Бундан 78 йил илгари ҳижрий-шамсий 1319 йил урдибиҳишт ойининг 4-чисида:
Эронда биринчи маротаба радио идораси таъсис этилди ва Теҳрон радиосининг антенасидан мамлакатдаги ички вазъиятлар ҳақида хабар тарқатилди. Радио тасис этилишининг аввалида уни бошқариш идораси телеграф ва почта вазирлигининг назорати остида эди. Унинг дастурлари эса қисқа ва ўрта тўлқинларда икки киловатли ва 32 киловатли антеннадан эфирга ўзатиларди. Теҳрон радиоси очилишидан беш йил ўтганидан кейин айрим Эрон фуқаролари аста-секинлик билан маҳаллий антеналар билан чекланган дастурларни эфирга ўзатишни бошлашди. Ҳижрий-шамсий 1357 йилда Эрон Исломий Инқилобнинг ғалаба қозонишидан кейин радио ва телеведения тармоқлари кенгайди. Эндиликда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг радио тармоқларидан 35 тилда дастурлар эфирга ўзатилади.