Оила – жамиятнинг пойдивори
Меҳр-муҳаббат, дўстлик дунёси идеаллар ва ормонлар дунёси саналади ва алоқаларнинг барчаси ошиқона ва камчиликсиз бўлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Айрим ёшлар муштарак ҳаёт ва турмуш қуришдан кейинги шароит икки томон ўртасида унаштириш ёки дўстлик чоғидаги шароитга ўхшайди деб тасаввур этишади. Бу икки шароитни бир-бири билан қиёслаш кўп оилалар учун муштарак ҳаётга нисбатан ўзига хос бадбинликка эга бўлишлари сабабига айланган. Ҳолбуки унаштириш ва дўстлик фазоси муштарак ҳаётдан катта фарқ қилади. Меҳр-муҳаббат, дўстлик дунёси идеаллар ва ормонлар дунёси саналади ва алоқаларнинг барчаси ошиқона ва камчиликсиз бўлади. Ҳолбуки, муштарак ҳаёт ҳақиқий дунё ҳисобланади. Бу дунёда яхшилик ва ёмонликлар бир-бирининг ёнида жилваланади ва фақат сабр-тоқат ва сайъ-ҳаракат билан идеал бир ҳаётга эришиш мумкин. Муштарак ҳаётда бошқа масалалар ҳаётда биринчи ўринни эгаллайди ва эркаклар яратилиш тарихи давомида ўз зиммаларига олган вазифа ва мажбуриятларнинг тури ва бош мия тузилишига асосан ўзларининг ижтимоий мувафаққиятлари ва ишларининг сарлавҳаси этиб қарор беришади. Аёллар учун энг идеал шароит бу уларнинг кўнгилларида жой олган эркаклар фақат улар ҳақида уйларди ва ҳеч қайси бошқа иш бундан устин тўрмасди. Акс ҳолда улар ўзларининг ошиқона алоқаларидан кўнгиллари хиралашади ва эркакнинг уларга нисбатан бўлган меҳр-муҳаббати ва севгилари заифланган деб тасаввур этишади. Бинобарин улар муштарак барча алоқаларга нисбатан жиддий эътибор қаратишади ва салбий аксиламал кўрсатишади.
Бинобарин муштарак ҳаётга қадам қуйиш учун ҳақиқатнинг кўзига қараш лозим бўлади. Ҳақиқатларни мантиқий ва ҳақиқий қарор қабул қилиш учун сизнинг зеҳнингизда мавжуд бўлган идеалларга яқинлаштиришингиз лозим бўлади. Андеша ва билимдан ёрдам олишингиз лозим ва бир-бирингизга ошиқона алоқаларнинг заифланиши севмаслик ёки меҳр-муҳаббатсизликнинг далели эмас. Шуни билишингиз лозимки, сизнинг ҳаётингиз ишқ ва меҳр-муҳаббат билан хулоса қилинмайди ва меҳр-муҳаббат ва севгига қўшимча сизнинг ҳаёт пойдеворларини барқарор этиш учун бошқа нарсалар ҳам муҳим ҳисобланади.
Бугунги дастуримизда Эрон оиласининг бошқа хусусиятлари билан танишамиз. Эрон оиласининг асосий хусусиятлари ва сифатларидан бири бу фарзандлар томонидан ота-оналарни ҳурмат-эҳтиром қилиш маданиятининг мавжудлиги ва ота-оналарнинг ўз фарзандларини ҳимоят этиш ва уларни таълим-тарбия беришларидир. Биз Эрон жамиятида ота-оналарни ҳурмат-эҳтиром қилишнинг яққол мафҳуми билан дуч келамиз. Жамиятшунос доктор Армакий ота-оналарга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ва ота-оналарга нисбатан меҳр-муҳаббатнинг вазъияти қандайлиги аҳамиятини кўрсатиш учун ижтимоий бир сўров ўтказиб, бу сўровда икки вариантни назарга олди. Биринчи вариантда шундай келтирилган: “Ота-оналарнинг айби ва хусусиятларига қарамай одам уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва меҳр-муҳаббат зоҳир этиши лозим.” Иккинчи вариантда эса шундай келтирилади: “Фарзанд ўз ота-онасига нисбатан меҳр-муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатишига вазифадор эмас.” У шундай деб фикр билдиради: “Ота-оналарга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни икки вақт оралиғида кўриб чиқдик. Натижада ота-оналарга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишда жиддий фарқлар вужудга келмади ва ижтимоий сўров қатнашчиларининг аксарияти, яъни 89 фоизи ота-оналарнинг айби ва хусусиятларини назарга олмасдан ота-оналарга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш вариантини танлашди.”
Ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг муҳим қисми диний эътиқод ва таълимотларга тегишлидир. Қуръони карим бир нечита оятларда ота-оналарга раҳмат айтиш ва улардан миннатдор бўлмоқни Аллоҳ таолодан миннатдор бўлиш ва унга раҳмат айтиш билан тенгдир деб таъкидлайди. Луқмон муборак сурасининг 14 ояти каримасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади: “ Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир».”
Шунингдек Исро муборак сурасининг 23-24 ояти каримасида ҳам бу масала ҳақида шундай деб буюради: “ Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.)
24 . Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт.
Муштарак ҳаётда эр ва хотиннинг вазифаларидан бири қарор қабул қилишда бир-бирлари билан машварат ва маслаҳат қилишлари ҳисобланади. Бугунги кунда оилани бошқариш мавзўси ҳақида шундай айтишади: Қарор қабул қилиш бошқаришнинг асосини ташкил этади. Уша вақтда тўғри ва мантиқий қарор қабул қилишингиз мумкинки барчалар билан маслаҳат қилган бўлсангиз. Уй ва автомобилни танлаш, сафарга бориш, қариндошларни кўриш ва уларни зиёрат қилиш, меҳмонларни таклиф қилиш, айрим одамлар билан муносабат қилиш ёки бу муносабатларга чек қуйиш, оилавий даромадни қандай сарфлаш йўл-йуриқи ва уйнинг керакли нарсаларини сотиб олиш каби кўп нарсалар ҳақида эр ва хотин бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари лозим.
Имом Али алайҳиссалом худбин ва мустабид киши ўзини хавф ва хатарлар остига қўйиши ҳақида шундай марҳамат этадилар: “Маслаҳатлашишга тенг келадиган ҳеч нарса йўқ”.
Албатта бугунги кунда эркак ва аёллар фаъолиятининг бир-бирига ўхшашликлари бор ва шу сабабли бу фаъолиятларни аёллар ва эркаклар учун ажратиш мумкин эмас. Масалан ўтмишда аёллар ўз эрларнинг даромади ва иши ҳақида маълумотга эга эмасдилар, ҳамда қарор қабул қилишда эса эркак фақат ўзи барча масалаларни ҳал этарди. Аммо бугунги кунда жамиятда аёлнинг ўрни муҳим бўлганлиги ва ҳаётнинг барча заминаларда унинг иштирок этиши сабабли бир ҳақиқатга айланган.