август 28, 2016 09:53 Asia/Tashkent

"Ёруқлик сари дунё" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман

                         

 Азиз тингловчилар, ўтган дастуримиз сўҳбатларида шунга англаб етдикки охирзамон ва нажоткорлик  ҳақидаги иллоҳий динларнинг қарашлари муштаракдир. Улар шундай эътиқодга эгаларким келажакда бу дунёнинг ҳаёти ҳақиқат ва иймоннинг ҳукмрон бўлиши билан ғалаба қозонади. Албатта динлар орасида нотўғри ва экстремистик йўлларни танлаган  айрим дин издошлари ҳам борким  масеҳийлар улар жумласидандир. Бу гуруҳ Исо Масеҳ (а) таълимотларини ўзларининг тамаъгарликларига  таяниб тафсир этишади ва намойиш этадиган уларнинг кўрсатмалари бу фирқанинг дунё устидан ҳукмронлик қилиши ва  ўз манфаати учун назарга тутилади. Калисолар миллий кенгашининг бош котиби доктор Эдгор шундай айтади: "Ифротий масеҳийлар мавжуд бўлган масеҳиятнинг асосий қарашини тақдим  этишмайди, балки сионизмнинг хизматида қарор олган  экстремистик жараён ҳисобланишади. "

Вестерн филмларнинг санъаткори Роналд Рейгон АҚШ-нинг  президенти унвонида  сайланган кунида "Мен Аллоҳ таолодан Армагадан уруши бошланиши учун ядровий ракета дугмасини босишга менга ижозат беришини сўрайман". У милодий 1983 йилда Америка яҳудийларининг  лобийларига хитоб айлаб шундай деди: "Қадим замонда ўтган пайғамбарларга муқаддас китоб ва Армагадон тўқнашувининг нишоналарини башорат этишларига бир назар ташласам ўзимдан сўрайман: Бизнинг аждодларимиз бу тўқнашувнинг рўй беришига шоҳид бўлишадими ёки йўқми? Бу башоратлар биз яшаётган давр конуни билан тўғри келишига ишонинг !"

 Бундан кейин, айниқса Американинг президенти Жорж Буш даврида сионист масеҳийларнинг фаъолиятлари шиддат олди. Улар яҳуд ва масеҳият динининг эътиқодларидан фойдаланишлари билан Армагадон урушининг заминаларини таъминлаш учун ўзларини худо томонидан сайланган маъмурлар деб, таништиришди. Ҳақиқатан ҳам улар ўзига хос ҳийла-найранг билан ҳукмронлик қилиш истак-хоҳишларининг манфаатига масеҳийларнинг ақидаларидан баҳраманд бўлишади.

Ҳақиқатан ҳам Буш милодий 2003 йил арафасида ўзининг ёлғон ишоралари билан шундай деди: "Дунё бўйлаб барча махлуқотларига иллоҳий неъматлардан бири бўлмиш эркинликни армуғон келтириш учун Америка вужудга келган."      

Ҳозирги кунда шуни мушоҳада этамизки таблиғотий қолиблар энг жозибали йўл-йўриқлардан фойдаланиш билан унлаб сунъий йўлдош орқали эфирга ўзатиладиган каналлар ифротий ушбу масеҳийларнинг охирги таълимотларини пропаганда этишади.

Голливуд Американинг энг буюк кино ишлаб чиқариш системаси унвонида ўзининг ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг аксариятида охирзамон сюжетларини қарор беришади ва шундай талқин этишадики Армагадон тўқнашуви рўй бериш замони яқинлашган.

Америкада масеҳий сионизмининг отаси Блекстон "Масеҳ келади" унвонли ўз китобида Фаластинда сионистик режим таъсис этилган йилда, яъни 1948 йилда Масеҳ зуҳур топади деб ваъда беради. Аммо тез вақт ичида бу башорат этиш ҳам уша фирибгарлик ва ёлғон ваъдалар эканлиги аниқ бўлди.

Масеҳий сионизмнинг фирқаси шундай эътиқодга эгаларким Армагадон тўқнашуви вужудга келиши вақтида Машриқзамин қўшунларидан 200 миллион нафар ва дунёнинг бошқа нуқталаридан миллионлаб нафарлар Армагадон номи билан маълум бўлган дарада тўқнашишади. Ана шу вақтда Ҳазрат Исо зуҳур топади ва бу фирқанинг издошларини бир кема билан жаннатга олиб боради. Ана шу вақтда инсониятнинг таърихи охирга етади. Ва улар ер куррасида яшовчи инсонлар нобуд бўлишларининг шоҳидига айланишлари мумкин. Бундай башоратлар билан ифротий масеҳийлар Масеҳ (а)  таълимотларидан аксариятини, жумладан барча инсоният учун тинчлик ва хайрхоҳлигини эътиборга олишмайди. Ҳолбуки биламизки Исо (а) ҳазратлари тинчлик, меҳрубонлик ва меҳр-муҳаббатнинг намунасидир ва ана шу ном билан дунёда танилган ва шўҳрат қозонган.

Инсониятга нажот бергувчиси Маҳди ажжалаллоҳу таъоло фаражаҳу шариф ёнида ширк ва зулмга қарши кўраш олиб боради. Бинобарин сионистик массеҳийларнинг иддаоларига хилоф тарзда иллоҳий бу буюк пайғамбар инсониятни нобуд қилувчи ядровий урушнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олишни қабул қилиши мумкин эмас.

Америкалик ёзувчи ва тадқиқотчи Крис Ҳалселл "Сионизм ва башорат" номли ўз китобида сионистик масеҳийлар қарашларини танқид остига олади. Ажабланарли томони шундаки у олдиндан ушбу ифротий масеҳийларнинг издошларидан эди. Аммо уларнинг эстремистик ва хурофотпарастлик қарашларини тушуниб етиш натижасида бу китобни ёзишни  мақсад қилди. Хонум  Ҳалселл Армагадон сўнги урушини адолатсиз ва ноинсоний ҳисоблаб шундай ёзади: "Протестант руҳонийлари  телевидение оммабоб  ўз дастурларида ёруқ келажакка етиш учун сулҳ ва тинчлик йўлида сайъ-ҳаракат қилишларини инкор этиб унинг ўрнига урушни талқин этишади. Бу руҳонийлар шундай эътиқодга эгаларким биз бу аждодга тегишлимиз ва яшашимиз ва ядровий урушни бошлашимиз  лозим."

Ҳалселл қўшимча қилади: "Улар шуни бошқаларга айтишмайдиким,  Ҳазрат Исо Масеҳ йўл-йуриқлари ҳарбий кучларга устувор бўлмаган , балки ул ҳазрат сулҳ паёми билан зуҳур топгандир." 

Ёрлиқ