Эрон бозори
Эрон заъфарони
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон заъфарони ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Шарқда илгарилари заъфарон “қизил олтин” деб номланган. Заъфарон қимматбаҳолигининг сабаби иккита: биринчидан, уни етиштириш жуда машаққатли иш, иккинчидан, хушбўйлиги, таъми ва даволаш хусусиятлари бўйича заъфарон зираворлар орасида тенгсиздир. Бир килограмм заъфарон йиғиш учун тонгда қуёш ҳали оналик гулларини қуритиб улгурмасидан, 150 минг дона атрофидаги гули териб олиниши лозим. Бир гектар ер майдонидан теримчиларнинг маҳорати ва об-ҳавонинг муносиб шароитига қараб 8-12 килограмм заъфарон йиғиб олиш мумкин.
Қадимги замонлардан маълумки, у нодир ва бемисл хусусиятларга эга. У оғриқни қолдирувчи, қувонч ва хурсандчилик бахш этувчи, тушкунликдан чиқарувчи, қувонч гормони – серотонин ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир. Шундай қилиб, заъфарон – инсон доимий истеъмол қилишга ўрганиб қолмайдиган, енгил психотроп моддадир. Ҳаким Аюрведа заъфаронни ҳазм таомни яхшилашга, сезги ва нафас олиш органларини мустаҳкамлашга, жигар, буйраклар, лимфа безларини тозалашга, титроқни босишга, томирларда тўхтаган қонни юргизишга, юз рангини тиниқлашга, жинсий қувватни фаоллаштиришга ҳам хизмат қилишини таъкидлаган. Қадимда киборлар жамиятига мансуб аёллар туғиш олдидан оғриқни енгиллаштириш мақсадида заъфарон эритилган сувни ичишган.
Замонавий тиббиётда у кўзга томизиладиган дори тайёрлашда ва умумий қувватлантирувчи турли дори-дармонлар тайёрлашда ишлатилади.
Заъфароннинг хушбўй ҳидини ҳидлаш инсонни нафас олиш органларига ижобий таъсир қилиб тинчлантиради ва уйқусизликдан қутилишга ёрдам беради. Кучли бош оғриғида ва қулоқ шамоллаганида заъфарон сувида пахта ёки юмшоқ матони ҳўллаб касал аъзога босилса, оғриқни қолдиради. Бундан ташқари у қорин очиш ҳиссини ҳам камайтиради. Заъфарон меъёридан ошириб ишлатилса, сезги органларини қаттиқ зўриқишига олиб келиши мумкин. Меъёрдан кўп овқатга қўшилган заъфарон таомни бузишдан ташқари инсонни заҳарланишга олиб келиши мумкин. Бир неча грам янги узилган сифатли заъфарон истеъмол қилинса, ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Мутахассис маслаҳатисиз ҳомиладор аёлларга тинчлантирувчи восита сифатида истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Заъфарон саноатда ипак, тўқилган толалар, гиламларни бўяшда, сариқ рангли сиёҳ тайёрлашда, қимматбаҳо қоғоз ишлаб чиқаришда, рассомликда, терига ёзув ишлаш ва бошқаларда ҳам ишлатилади.
У пазандачиликда мислсиз воситадир. Унинг кичкина толасини қўшиб пиширилса, таом ёқимли олтин рангида товланиб, ўзига хос хушбўй таъмга эга бўлади ва осон ҳазм бўлади.
Заъфарон тўқ қизил ва жигар ранг-қизил, майин ингичка ипга ўхшаш бў-либ, орасида сариқ рангли бир нечта толалар бир-бирига ўралиб, чирмашиб турган ўсимлик гули оналикларидир. Таомни ўзига хос майин, хуштаъмлик ва ноёб аралаш ўткир аччиқ-ширин мазали қилишга заъфароннинг битта ингичка толаси ҳам етарли бўлади. Нозик дидли хўрандалар заъфарон қўшилган таом мазасини янги ўрилган ўт, темир-асал таъмини беришини таъкидлашади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Пазандачиликда заъфарон суюқ овқатлар, балиқ, гўштли, сабзавотли таомлар ва ширинликлар пиширишда уларга нозик таъм, доривор мазаси, чиройли олтин ранг бериш учун ишлатилади. Заъфаронни чой, кофе ва алкоголсиз ичимликларга қўшилса, инсонни тинчлантириб, осойишталик бағишлайди. Одатда заъфароннинг сувдаги эритмаси таом тайёр бўлиши олдидан қўшилади. Ҳар 1 литр тайёр таомга заъфарон эритмасидан 5-6 томчидан кўп бўлмаган миқдорда қўшиш кифоя қилади. Бундай эритма тайёрлаш учун майдалаб упа ҳолига келтирилган заъфарондан чорак чой қошиғи миқдорида 50 г қайнатилган сувга қўшиб худди чой дамлаганга ўхшаш услубда 30 дақиқа тиндириб, дамланма тайёрланади.
Заъфарон харид қилишда янчилиб майдаланганини эмас, балки бутун толали гулларини олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан икки минг йил аввал Плиний янчилган заъфарон қалбаки бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлан-тирган. Ўрта асрларда заъфаронни сохталаштирган киши гулхан ўтида ёқилган. Ҳақиқий заъфарон ҳеч қачон арзон нархда сотилмаган. Уни узоқ сақлаб бўлмайди, шунинг учун олдиндан олиб қўйиб бўлмайди
Заъфароннинг шифобахш хоссалари
Заъфарон овқат ҳазм қилишни яхшилаб, иштаҳани очади, организмнинг ҳаётий фаоллигини яхшилайди, кишилар ундан ошқозон, юрак, жигар нафас олиш аъзолари ва асаб тизимини мустаҳкамлашда, буйракларни тозалашда, оғриқни қолдиришда, тинчлантирувчи, пешоб, ўт ва тер ҳайдовчи восита сифатида фойдаланишади. Лекин ҳомиладорликда уни истеъмол қилиб бўлмайди, чунки у ҳомилани муддатидан олдин тушишига сабаб бўлиши мумкин.
Заъфарон доришунослик саноатида кенг ишлатилади, у шарқ табобатининг 300 дан ортиқ дори-дармонлари таркибига киради. Унинг дамламаси билан қадимда катарактани даволашган, ҳозирги вақтда ҳам у кўзга томизиладиган дорилар таркибига қўшилади.
Заъфарон бутун организм ҳужайраларини озиқлантиради, терини силлиқ қилади, рангни тиниқлаштиради, хотира ва ақлий фаолиятни яхшилайди, кайфиятни кўтаради. Заъфарон 100 дан ортиқ хасталикларни даволовчи шифобахш хоссаларга эга. Амалда ҳар қандалик хасталик, у бошланиш босқичидами ёки ривожланган охирги босқичидами, бундан қатъий назар, заъфарон ёрдамида 85-87 % га шифо топади. Тадқиқотлар буни қайта-қайта исботлаган.Заъфароннинг шифобахш хоссалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Онкологик касалликларни даволашда (ҳатто касалликнинг охирги босқичида саратон ўсимталарига қаршилик кўрсатади ва уларнинг ҳужайралари ўсишини тўхтатади);
Қонни тозалашда (уни янгилайди ва тозалайди, демак юрак қон томир тизимини мустаҳкамлайди, организмнинг барча ҳужайраларини озиқлантиради);
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.