Биз ва тингловчи
"Озиқ-овқат муаммоси"
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда “Озиқ-овқат муаммоси” мавзуида суҳбат қиламиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар ўз долзарблигини асло йўқотмаган. Бунга аҳоли сонининг ўсиши, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш имкониятларидан етарли даражада фойдаланмаслик, мавжуд ер ва сув ресурсларидан чекланган миқдорда фойдаланиш сабаб бўлмоқда.
Озиқ-овқат етишмовчилигининг яна бир сабаби иқтисодий инқироз, қурғоқчилик ва ҳосилнинг кам йиғиштириб олинишида кўзга ташланмоқда. Шунингдек, айрим давлатлар озиқ-овқат маҳсулотларига баҳо белгилашда қўяётган хатоликлар ҳам озиқ-овқат муаммоларини келтириб чиқарган.
Бугунги кунда сайёрамиз аҳолиси тезлик билан кўпайиб бормоқда. Айни дамда ер юзида 7 миллиард инсон истиқомат қилмоқда. БМТ таҳлилчиларининг сўзларига қараганда, яна 40 йилдан сўнг сайёрамиз аҳолиси 9 миллиард 300 миллион кишидан ошиб кетади. Асримиз охирига бориб эса аҳоли сони 10 миллиард кишидан ортиб кетиши мумкин. Бироқ туғулиш кўпайгудек бўлса бу рақам 15 миллиард кишига етиши эҳтимоли бор.
Бу ҳақда БМТнинг Aҳолишунослик фонди маълум қилди. Тадқиқотчилар фаровонлик даражасининг ошиши, таълимдаги ислоҳатлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар самараси ўлароқ туғилиш камайиши мумкин деган қарашларни ҳам ўртага ташлашмоқда. Бундан 60 йил аввал бир аёлга ўртача 6 нафар бола тўғри келган бўлса, эндиликда бу рақам анча камайган. БМТнинг Аҳолишунослик фонди маълумотларига қараганда, аҳоли сонининг ўсишига инсоният қўлга киритаётган муваффақиятлар бош омил бўлмоқда. Аҳолининг ўсиши Осиё ва Африка қитъалари ҳисобига бўлмоқда. Аҳоли сонининг ошиб бориши билан озиқ-овқат махсулотларига талаб ҳам ортиб бориши ҳеч кимга сир эмас. Инсониятни боқиш учун 2050 йилга бориб озиқ-овқат махсулотларини хозиргига қараганда 80 фоиз кўп ишлаб чиқаришни тақозо этади.
Таҳлилчилар озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ривожланаётган мамлакатларга нисбатан ривожланган мамлакатлар ҳиссасига кўпроқ тўғри келишини таъкидлашади. Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, қашшоқ мамлакатларда аҳоли тўйиб овқат емаётган бир вақтда ривожланган мамлакатлар аҳолиси кўп овқат истеъмол қилишдан семириб кетмоқда.
Бугунги кунда ер юзида 600 миллион аҳоли меъёридан кўп овқат истеъмол қилиши айтилади. АҚШ ҳиссасига юз миллион киши тўғри келади. Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида аҳоли кўп овқат еяётган бир вақтда ривожланаётган мамлакатларда овқатланиш яшаб қолишнинг бир имкони сифатида кўрилмоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига қараганда, бугунги кунда сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизи тўйиб овқат емайди. Жаҳонда болалар ўлимининг 55 фоизи тўйиб овқатланмаслик оқибатида юз бермоқда. Сайёрамизда тўйиб овқат емаётганлар сони йил сайин ошиб бормоқда.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Тўйиб овқат емаётганлар асосан Жанубий Америка, Африка ва Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Африка қитъаси ер юзидаги энг қашшоқ минтақа сифатида тан олинган. Масалан, Сомали, Уганда, Чад, Мозамбик, Эфиопия каби мамлакатлар аҳолисининг 40 фоиздан кўпроғи тўйиб овқат емайди. Калорияси кам овқат ейдиган фуқаролар ҳам асосан Африка, Кариб ҳавзаси мамлакатларида истиқомат қилиши айтилади. Олимлар “экотизимга зиён етказилмаган холда озиқ-овқат маҳсулотлари кўпайтирилиши зарур”, деган фикрларни айтишади. Бир қатор тадқиқотчилар инсоният ўсимликлардан иборат парҳез таомларга ўтиши лозим деган қарашларни ҳам ўртага ташлашмоқда. Шунингдек, нисбатан арзонга тушадиган товуқ каби парранда гўштларини етиштиришга ҳам катта ахамият берилиши лозим деган таклифлар ҳам айтилади. Бир қатор экспертлар эса, океаннинг биологик ресурсларидан фойдаланиш учун вақт етиб келганлигини айтишади. Бироқ олимлар океанни асл ҳолича сақлаб қолиш учун уни тинч қўйиш кераклигини ҳам бот-бот таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, океан ресурсларидан шошма-шошарлик билан фойдаланиш экотизимга зиён етказиши мумкин. Океан ресурсларига инсонларнинг аралашуви сув жониворларининг қирилиб кетишига сабаб бўлар экан. Олимлар жаҳон океанларида бир йилда энг кўпи билан 150-180 миллион тонна балиқ овланиши кераклигини айтишади. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда бир йилда 100 миллион тонна балиқ овланади.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида доимий тингловчиларимиздан бири Ўктамжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Ўктамжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.