Нур томон йӯл-778
778қисм« Фотир » муборак сураси 7-8- ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Фотир " муборак сураси 7-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
لَّذِينَ كَفَرُوا لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۖ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ كَبِيرٌ ﴿٧﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Куфр келтирганларга шиддатли азоб бордир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улкан ажр бордир. (7)
Ӯтган суҳбатимизда Шайтоннинг инсонга нисбатан душманлиги ва ҳизбушшайтонга кирган кишиларнинг дузахий бӯлиш хавфи ҳақида гапирган эдик.
Бу ояти каримада буюрилади: куфр ва Ҳақни инкор қилиш инсонда шайтонга муте бӯлиш заминаларини вужудга келтириб, ишининг оқибатини қийинлаштиради.
Аммо иймон ва эзгу ишлар аҳли бӯлган инсонни ҳатто шайтон васвасасига берилиб, гуноҳга йӯл қӯйганида ҳам Аллоҳ таъоло ӯзининг лутфу карами билан гунҳларини авф этади.
Маълумки, амалсиз иймон ажру савобга сабаб бӯлмайди. Аммо куфр амалсиз бӯлсада инсоннинг жаннатдан узоқлашуви сабабига айланади. Зеро, нотӯғри йӯлни танлаган киши энг яхши уловда бӯлсада, мақсадга етолмайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ишнинг оқибатини унутмаслик инсон тарбиясида ва унинг саодатга эришиш жараёнида муҳим ӯрин тутади. Зеро, инсоннинг иши ӯлим билан тугамайди. Ақлли киши узоқни кӯра биладиган бӯлиши керак.
- Инсоннинг гуноҳлари кечирилмагунча унинг жаннатга кириш ва ажру савоб касб этиш заминалари муҳайё бӯлмайди.
Энди «Фотир" муборак сураси 8-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
أَفَمَن زُيِّنَ لَهُ سُوءُ عَمَلِهِ فَرَآهُ حَسَنًا ۖ فَإِنَّ اللَّـهَ يُضِلُّ مَن يَشَاءُ وَيَهْدِي مَن يَشَاءُ ۖ فَلَا تَذْهَبْ نَفْسُكَ عَلَيْهِمْ حَسَرَاتٍ ۚ إِنَّ اللَّـهَ عَلِيمٌ بِمَا يَصْنَعُونَ ﴿٨﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ахир, қилган ёмон амали ўзига зийнатлаб кўрсатилиб, уни гўзал деб билган одам?! Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсани залолатга кетказур, хоҳлаган кимсани ҳидоятга солур. Бас, уларга жонинг ҳасрат-ла ачинмасин. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини яхши билгувчидир. (Шайтоннинг малайига айланган одамга ўзининг ҳар бир ёмон иши зийнатли кўринади. У ўзидан ўзи ажабланиб, қилган иши ўзига зўр кўринган сари ҳаддан ошиб бораверади.) (8)
Одамларнинг икки гуруҳи, яъни мумин ва кофир ишининг оқибати ҳақида тӯхталган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: куфр ва инкор руҳияси инсоннинг назарида ёвуз ишларни гӯзал бир тарзда жилвалантиради. Бундай одам асл воқеъликни идрок қилолмайди. Ӯзини ислоҳ қилиш хаёлига ҳам келмайди. У маслиҳат ва насиҳатни ҳам қабул қилмайдиган бӯлади.
Кофирлар Аллоҳни қабул қилмаганликлари сабабли ҳамма нарсани ӯз нафслари андазаси билан ӯлчашади. Табиийки, инсон нафси ӯткинчи лаззатлар ва шаҳватларга етишиш учун айрим ёвуз ишларни ҳам гӯзал бир тарзда жилвалантиради.
Мӯминлар эса ӯз амалларини Илоҳий кӯрсатмалар асосида ӯлчаб кӯришади. Улар ӯзларининг нафсоний хоҳишларини назорат қилиб, саркаш нафсни тийиб туришади.
Табиийки, куфр ва нафс-ҳавога эргашиш инсонни Илоҳий ҳидоятдан маҳрум айлаб, уни тӯғри йӯлдан адаштиради. Аллоҳга иймон эса Илоҳий ҳидоятга эришиш заминаларини ҳазирлаб, инсонни сиротал мустақим, яъни тӯғри йӯлга бошлайди.
Ояти кариманинг давомида Расули акрам ва муминларга эслатадиким: Ҳақни қабул қилиш у ёқда турсин, ҳатто уни эшитишни ҳам истамаган кишиларга қайғуриб, руҳ ва жонингизни азобламанг. Зеро, Аллоҳ уларнинг зоҳир ва ботинларидан огоҳдир.
Тарихнинг гувоҳлик беришича Расулуллоҳ (с) кишиларни ҳидоят айлаш учун фидокорлик кӯрсатишарди. Қуръони каримда Аллоҳнинг ҳабиби васфида буюрилади: У одамларни ҳидоят қилишга ҳарис ва муминлар учун раҳмлидир. Ояти каримадан мурод шулким, айримларга даъватимиз асар қилмаяпти, дея умидсизланмаслик керак. Зеро, Аллоҳ барча ниҳону ошкор амаллардан хабардордир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсон нафси айрим ёвуз амалларни гӯзал қилиб жилвалантиради.
- Яхшилик ва ёмонликларни ваҳий ва ақл меъёрлари билан ӯлчаш лозим, ӯз истакларимиз билан эмас.
- Аллоҳ гуноҳни гумроҳликнинг омилига айлантирган. Инсонни унинг амаллари гумроҳ айлайди. Кофирлар саркашлик ва ӯзбошимчаликлари сабабли гумроҳ бӯлишади.
- Одамларни тӯғри йӯлга ҳидоят қилиш учун жон чекиш, уларнинг гумрҳликларидан афсусланиш лозим. Аммо бу афсусланишнинг ҳам меъёри бӯлиши керак.