май 10, 2018 13:06 Asia/Tashkent

  Ислом динининг хусусиятларидан бири бу унинг оламшумуллигидир.

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

  «Аҳли башар бир ота- она фарзандларидир» унвонли ислом динида мазлумлардан ҳимоя этиш мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни манзурингизга ҳавола этамиз.Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                               

   Ислом динининг хусусиятларидан бири бу унинг оламшумуллигидир.  Бу дин ҳеч қайси бир географик ҳудудда сиғмайди ва доим шу жараён билан давом этади. Йиллар давомида қуршов ва тажовузнинг ранж азоби  руҳларини мустаҳкамлаган  болаларнинг садоси эшитилади. Ракета ва бомбалар оловининг остида нафас оладиган ва ҳалигача умидворлик билан ҳаёт кечирадиган аёллар ва болаларнинг товуши эшиттилади.

Улар  нажот топишни умид қилишади ва интиқлик билан кутишади. Ширин бир эркинликка етишни умид қилишади.

Бу сарзаминнинг ҳар бир одами ӯз юракларида дардлари бор. Ота -она,  турмуш ӯртоғи ва фарзанднинг шаҳодатга етган доғи бу. Ҳеч ким бу ранж -азобларни қандай тасвирлашни билмайди. Бу мазлумликнинг марсияларни қандай уқиш мумкин. Ракета ва бомбалардан қурқиш, қатл этиш ва улимдан қурқиш ҳар қачон халқни қонга буяш ва уларни улдиришга тайёр бӯлган  қупол ва ваҳшатли чеҳралардан қурқишни қандай тасвирлаш мумкин?

Ум Зайнаб шундай деб айтади:  "Чиройли чеҳраларни куриш учун юракларимиз муштоқ бӯлиб қолди. Бирон киши бу сӯзнинг мафҳумини англай оладими?

Ислом динининг хусусиятларидан бири шундан иборатким бу дин умумжаҳон бир дин ҳисобланади. Бу дин географик ҳеч қайси бир ҳудудда сиғмайди ва ҳамиша ана шу шаклда давом этади. Шунинг учун ислом динининг издошлари ер-юзидаги  инсонлар ҳамда бошқа мазҳаб ва динлар намояндалари билан яхши муносабат қилишни Қуръонда келтирилган асосий бир асл деб билишадиким ислом динининг асосий қонуни ҳисобланади.

Одатда дӯстлик  ва зулмга нисбатан бадбинлик руҳиясига эга бӯлиш золим баробарида қарши туриш ва зулм кӯрганларни ҳимоят қилиш фитрий манбага эгадир. Ақл ҳам дунё мазлумлари ва ранж -азоб тортганларни ҳимоят қилишнинг асоси ва пойдиворидир. Ақл адолатнинг эзгӯ ҳусн нияти ва зулмнинг ёмонлиги устидан ҳукм суради. Ҳеч қайси бир оқил шахс зулмни  қабул қилиб буладиган ёки адолатни қабул қилиб булмайдиган нарса деб билмайди. Ӯзи ёки бошқаларга зулм қилишнинг фарқи йӯқ.

 Ақл инсонни мазлумдан ҳимоят қилиш  ва золим баробарида устувор туриш сари ҳидоят этади. Оқил ва донишманд инсон  бу амални ижро этмагунича таскин топмайди.

 Бунга асосланиб исломий биродарлик ва дӯстлик ҳис -туйғуси шуни тақозо этадики мусулмон мамлакатлар бир -бирига қӯл бериб узаро бир -бирларига кумак беришга шошилсинлар.

Мусулмонларнинг ҳамжиҳат бӯлишлари тинчлик ва урушга алоқаси йӯқ.  Уларнинг ҳамжиҳат бӯлишлари уруш бӯладими ёки бӯлмайдими барча замон ва маконга таалуқлидир.

Имом Содиқ алайҳиссалом шундай деб марҳамат этади:  "Мусулмонлар узаро бир -бирларига меҳрубон бӯлишлари ва муҳтожларга кумак бериш  ва уларнинг ҳолидан бохавар бӯлиш йӯлида очиққӯл бӯлишга,  ҳамда бир -бирларига молиявий кумак беришдан ӯзларини тиймаслари,  ҳамда гирифтор бӯлиб қолган пайтда бир

 -бирларига ёру ёвар бӯлишга  вазифадордирлар.

Ваҳийлик таьлимотлар бир томондан мазлумлар ва ранж -азоб тортганларни золим баробарида устуворлик билан қарши туриш ва муқовимат кӯрсатишга вазифадор этса, бошқа томондан ӯзининг ранж -азоб тортган диний биродарининг кумак  сурашини эшитган мумин мусулмонни уларнинг нидоларига ижобий жавоб бериш,  ҳамда уларга кумак беришга шошилиш учун вазифадор этади. Чунки мустабидлик ва зулм баробарида муқовимат курсатиш жамият орасида бедодгарликнинг нуфуз топиши олдини олиш жиҳатидадир. Шу сабабдан мазлумга кумак бериш куч -қудратига эга бӯлган ҳар бир шахсга фитрат,  шариат ва ақл ҳукми билан вожиб ва зарурдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг халқаро алоқаларида исломий инқилоб ғалаба қозонганидан кейинги йиллар давомида доим мазлумларни мудофаа этган ва золимлар баробарида устувор турган.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг хорижий сиёсатларида "дунё мусулмонлари ва мазлумларни ҳимоя этиш моддаси мавжуддир.

Эрон Ислом Жумҳурияти конститутсиси учинчи моддасининг 16 бандида шундай келтирилган: " Ислом дини меъёрлари асосида мамлакатнинг хорижий сиёсатни тартибга келтириш,  дунё мазлумларини ҳимоят этиш ва барча мусулмонларга нисбатан биродарлик мажбуриятини ӯз зиммасига олиш шаклида амалга оширилади. Шунингдек конститутсиянинг 154 моддасига кӯра Эрон Ислом Жумҳурияти бошқа халқларнинг ички ишларига ҳар қандай дахолат этишдан  ӯзини тийиши билан дунёнинг ҳар бир бурчагида зӯравон қудратлар баробарида мазлумларнинг ҳақталаблик курашларини  ҳимоят этади.

Нисо муборак сурасининг 75 ояти каримасида шундай келтирилади: “ Нима учун Аллоҳнинг йўлида ва: «Эй Роббимиз, бизни аҳли золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингдан нусратчи ато қилгин», деяётган заифҳол эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?! (Хусусан, мазкур заифҳол эркагу аёллар ва болалар аҳолиси золим бўлган шаҳарда тутқун бўлсалар. Дину диёнатлари учун азоб-уқубатга дучор қилинаётган бўлсалар. Мусулмонлар фақат шундай олий мақсад йўлида жанг қиладилар. Уларга бошқача урушнинг кераги йўқ.)

 

Ёрлиқ