май 10, 2018 14:41 Asia/Tashkent

Пешанадаги ой

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз тингловчилар,  бугунги дастуримиз давомида ӯтган дастуримиздаги мавзӯ, яъни  сеҳр -жоду қиссалари билан машҳур бӯлган парилар достонларини таҳлил этишга сайъ -ҳаракат қиламиз. Сӯнгра қисса -афсоналар диёрига сайр қиламиз ва "Пешанадаги ой " номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Ӯтган эшиттиришимизда сизлар билан бирга сеҳрли воситалар  ва омиллар ҳақида сӯҳбатлашдик ва турли омиллар ӯртасидан ёрдам берувчи инсонлар,  шунингдек сеҳр -жодули меваларни таҳлил этган эдик. Шуни таъкидлаб ӯтдикки  ёрдам берувчи инсонлар одатда достон қаҳрамонлари билан сафар қилиш пайтида юзмаюз бӯлишади ва унга кумак беришади. Улар  сеҳр -жодули қудратга эга бӯлган ашьё ёки воситаларни достон қаҳрамонига беришади. Парилар қиссалари сеҳр -жодули восита ва омилларидан бошқа бири от,  каптар, чумоли,  тӯлки каби сеҳр -жодули ҳайвонлар ва симурғ каби афсонавий қушлар ҳисобланади.  Баъзида бу жониварлар қаҳрамоннинг кӯрсатган ёрдами баробарида,  гоҳида ҳеч қандай сабабсиз бӯронли вазъиятда ёқиб юбориш учун ӯз сочлари ва парларини қаҳрамонга беришади.

Сеҳр -жодуга эга бӯлган соч ё парни ёқиш билан ёрдам берувчи ҳайвон келади ва қаҳрамонга кумак беради. Соч ёки парни ёқиш билан кумак берувчи жониварларнинг ҳозир бӯлиши дунёнинг кӯп миллат ва қавмларининг мушоҳада этиладиган асосий моя ҳисобланади.

Ҳайвонларга қӯшимча айрим вақтларда дев ва паризотлар қаҳрамонга кумак бериш учун келишади ва сеҳрли куч -қудратга эга бӯлган сочларини қаҳрамонга беришади. Айрим пайтларда эса ҳайвонлар сеҳр -жодуга эга бӯлишмайди. Қиссанинг қаҳрамони кӯрсатган ёрдами  баробарида унга хизмат қилишади. “Ҳақшунос балиқлар” эртакида ҳар куни нонвойнинг уларга берган нони учун уни чукиб кетишдан  қутқаришади.

"Хитой шаҳрининг қизи " эртагида эса шаҳзода домга тушган шерга ёрдам беради. Бунинг эвазига эса бу шер подшонинг шери билан туқнашиб уни мағлуб этади. Сеҳр -жодули воситалар ва омиллардан бошқа бири Сулаймоннинг ашьёларидир. Эрон афсоналарида Ҳазрат Сулаймонга мансуб бӯлган энг муҳим сеҳрли ашьёлар учадиган гилам, таёқ,  узик, шохи нафир, дастархондан иборат. Дастурхон ва асо қаҳрамоннинг  ирода этган барча таомларни ҳозир этади. Шохи нафирни чалишдан кейин катта қушун  қаҳрамоннинг ёрдамига шошилади.

Азизлар, сўҳбатимизни келгуси дастурда давом этамиз. Ҳозир эса  “Пешанадаги ой” эртакининг давомини биргаликда эшиттамиз.

Бироқ унинг эсига дев тушиб қолди. Жойидан туриб  чӯл -биёбонни кезганидан сӯнг қудуққа кириб девни кӯрди. У билан саломлашди ва угай онаси ундан нимани талаб қилганини  тарифлаб берди.

 Дев айтди:  хавотирланишнинг ҳожати йӯқ. Тезда жойидан туриб бир оз денгиз тузини олиб келдида қизга берди. Қизга бир пиёла сув олиб тузни унинг ичига солишга буйруқ берди. Шаҳрабонуга аралашган ловия ва нўхатни бир -биридан ажратиш учун уларнинг хўрозига ухшаган бир хўрозни берди. Албатта дев биринчи навбатда ӯз хўрозини суйишни Шаҳрабонуга буйруқ берди,  токим угай онаси билиб қолмасин. Чунки бир куни бу хўроз унинг ёрдамига келади. Агар туйга боришни истаса унинг нарсаларини тайёрлаб қӯяди. Шаҳрабону туйга боришини девга айтди. Дев бориб бир сандиқ олиб келди.  Бу сандиқни Шаҳрабонунинг олдига қуйди. Унинг ичидан чиройли бир жуфт пойафзал,  тож ва янги либосни олиб унга берди. Қизга олмосли узик ва олтин белаузикни ва марворид билан безатилган бир тақинчоқни берди. Ӯйга етиб бориши биланоқ,  кийимларни алмаштириб тӯйга боришини сӯради. Аммо туйдан кейин барча меҳмонлардан олдин ӯйга қайтиб эски уша кийимларни кийишини суради. Дев бу сӯзларни айтиб тоқчадан кичик бир сафолли идишни олиб тезроқ бориши учун  Шаҳрабонунинг оёқларига ёғ суртди. Сӯнгра бир қӯлига гул ва бошқа қӯлига эса бир ҳовуч кул берди ва айтди:  туйга борганингда Муллобожий ва қизининг бошига кулни сеп. Келин ва меҳмонлар бошига гулларни ташла. Шаҳрабону зудлик билан ӯйга қайтди.

Дев айтган барча ишларни ижро этди. Сӯнг эски кийимларни ечиб оғилда яширди. Янги кийимларни кийиб ӯзини зеб зийнат берди. Шаҳрабону шу даражада чиройли бӯлган эдиким уни курган киши жаннатнинг ҳури ёки одамзотми деб ҳайратга қоларди. Кейин тӯйга борди. Шаҳрабону туйга қадам қуйиши биланоқ  туйда шовқун кӯтарилди. Ҳеч ким келинга қарамасди. Йиғилганларнинг барчаси Шаҳрабонуга тикилиб бир -бирларидан бу чиройли қиз ким деб сурашарди. Бундай чиройли қиз борлигига ишонмасдилар.

Муллобожийнинг қизи ҳам бошқалардек Шаҳрабонуга қараб онасига айтди:  Онажон тӯйга келган бу қиз Шаҳрабонуга ӯхшайди.  Муллобожий айтди:  Эсинг қурсин,  Шаҳрабону ҳозир ловия ва нухатни бир -биридан ажратмоқда. Шаллоқ емаслик учун косани кӯз ёши билан тулдиришга сайъ -ҳаракат қилмоқда.

Қиз айтди:  Охир унинг кӯзи,  қоши,  бӯйни ва сочлари Шаҳрабонуга ӯхшайди. Бу сӯзларни бир четга қӯй,  деб айтди Муллобожий. Экинзорга борсанг бир -бирига ӯхшайдмган юзта бодимжонни топишинг мумкин. Катта бир шаҳарда бир -бирига ӯхшайдиган икки одам топилмайдими?

Тӯйнинг охирида Шаҳрабону гул дастасини келин ва куёв томон ташлади. Бир даста гул ер ва ҳаво ӯртасида бир хирман хушбӯй гулга айланди. Сӯнрга бошқа қӯлидаги кулни Муллобожий ва қизининг юзига септди. Тӯйда йиғилганлар Муллобожий ва қизига кул сепиш ва бошқаларнинг устига гул сочишнинг ҳикмати нима бӯлса деб ҳайрон бӯлишди. Қанчаки ӯйламасинлар бунинг ҳикматига тушуниб етмадилар.