Эрон бозори
Эрон икраси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз “Эрон икраси ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларда таъкидлаб ўтганимиздек, 2015 йилдаги натижаларга кўра Эрон писта етиштириш бўйича АҚШдан ўзиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган. Турли маълумотларга қараганда, ўша йилда Эронда 220-230 минг тонна писта ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда ҳам унинг етиштириш мазкур мамлакатда ошиб бормоқда.
Заъфарон ҳам Эроннинг экспорт бўладиган муҳим маҳсулотларидан бири ҳисобланади.
Ҳар йили бутун дунё бўйича бор-йўғи 300 тонна заъфарон етиштирилади. Кўриб турганингиздек, мазкур усул жуда машаққатли бўлгани учун заъфарон Ўрта асрлардан буён баҳоси тушмаган ягона зиравор ҳисобланади.
Эрон умумий ҳисобда 170 тонна заъфарон ишлаб чиқариб, жаҳон мамлакатлари бўйича етакчи ўринни эгаллайди.
Бугунги суҳбатимизда Эрон икраси борасида сизга кенгроқ маълумот беришни бошлаймиз.
Икра муҳим озуқа бўлиб, инсонга қувват бериш хосияти билан бирга хушбўй ифор ва маззали тамга ҳам эгадир. Бу қимматбаҳо озуқа икра берувчи балиқларнинг тухмидан олинади ва дунёнинг энг қиммат бўлган маҳсулотларидан ҳисобланади. Икра қизил, қора ва олтин рангли турларга эга бўлиб, улар орасида энг қимматбаҳоси қора икра саналади.
Икра берувчи ёхуд sturgeon балиқлари кам топиладиган балиқлар турларидан ва тосканлар оиласига кирувчи балиқлардан бўлиб, жаҳон бозорида тижорат учун энг муҳим ва қимматли балиқлардан ҳисобланади. Икра берувчи балиқларни дунёнинг тирик фоссиллари дея ҳам аташган. Сувда яшовчи бу жонварларнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Икра берувчи балиқлар бир неча миллион йил олдин ҳам бўлишган. Динозаврлар мавжуд бўлган вақтда тухум берувчи балиқлар ҳам Ер куррасидаги сувларда яшашган. Замон ўтиши ва уларни овлаш ҳамда бошқа табиий шароитлар таъсири натижасида ушбу балиқларнинг сони камайган.
Бугунги кунда Каспий, Азов, Орол, Қора денгизлари ҳамда Америка ва Европанинг айрим бошқа жойларида икра берувчи балиқларнинг кам сонини учратиш мумкин. Уларнинг энг катта захираси Каспий денгизида мавжуд бўлиб, дунёдаги ушбу балиқларнинг 93 фоизи Каспий денгизидадир. Дунёда икра берувчи балиқларни овлашнинг 90 фоизи ҳам Каспий денгизида амалга оширилади.
Балиқ тухуми ёхуд икра берувчи балиқларнинг 20 тури мавжуд. Уларнинг энг муҳими филбалиқ, белуга, қара бурун, чолбош, шип ва узунбурун балиқлари ҳисобланади. Ушбу балиқларнинг барчаси Каспий денгизида яшашади.
Икра берувчи балиқларнинг танаси узун бўлиб, бошдан думига қараб ингичка бўлиб кетган. Уларнинг узунлиги бир метрдан икки метргача бўлади.Аммо айрим белуга балиқлари 6 метргача ҳам бўлиши мумкин. Бу каби балиқларнинг оғирлиги минг килогача ҳам бўлиши мумкин. Persian sturgeon каби балиқлар йирик суяк ва юлдузга ўхшаган гўзал безакларга эгалар. Уларнинг таналарида кулранг,оқ,сариқ ва бошқа рангларни ҳам кўриш мумкинки, сувда яшовчи жонварларнинг ҳайратланарли эканлигидан далолат беради.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Икра берувчи балиқларнинг кўпи тухум берувчи балиқлар сирасига киради ва уларнинг тухум қўйиш жараёни тасодифий тарзда ширин ва чуқур бўлган денгиз сувларида амалга ошади. Бу балиқлар денгизнинг чуқур бўлган жойларига бориб, денгизда мавжуд бута ва япроқларда ёки денгиз ва дарёлар тубида бўлган кичик тошлар устида тухум қўйишади. Тухумлар уларга ёпишади ва сув оқими уларнинг устидан ўтади. Вақт ўтиши билан ушбу тухумлар балиқ болаларига айланишади.
Бошқа балиқлардан икра берувчи балиқларнинг муҳимлиги унинг тухумларидандир ва бу тухумларни қора марворид дея аташади. Икра ҳали бачаланмаган балиқ тухумидир. Балиқларнинг балоғатга етгани ҳам икранинг кайфияти ва сифатида муҳим омил ҳисобланади. Бу каби балиқларнинг балағатга етиш йили улар яшайдиган шароитга қараб 8 дан 18 ёшгача бўлиши мумкин.
Урғочи бўлган филбалиқда ушбу жараён 12дан 18 йилгача бўлади. Атроф-муҳитни ҳимояловчи мутахассислар тухум қўядиган балиқларнинг шароитлари билан яхши танишлар ва уларнинг ҳимояси учун керакли ишларни амалга оширишади.
Урғочи бўлган филбалиқда ушбу жараён 12дан 18 йилгача бўлади. Атроф-муҳитни ҳимояловчи мутахассислар тухум қўядиган балиқларнинг шароитлари билан яхши танишлар ва уларнинг ҳимояси учун керакли ишларни амалга оширишади. Ҳатто улар балиқларнинг тухум қўйишлари учун ўзлари керакли шароитларни ҳам сув тагида яратганлар.
Каспий денгизида икра олинувчи энг йирик балиқлардан бири осетр ёхуд филбалиқ ҳисобланади. Афсуски, балиқнинг ушбу тури денгизларда кам қолган. Бу каби балиқларнинг бир турини белуга деб ҳам аташади. Белуга чучук сувларда яшовчи энг йирик икра берувчи балиқдир. Унинг икраси дунёдаги энг қиммат ва олий навли икра саналади. Эронда белуга билиғидан 100 килограммдан ортиқ икра олинган. Айрим ушбу балиқларнинг оғирлиги 1400 кило ҳам бўлган ва уларнинг умрлари юз йилдан ҳам ошган.
Эроннинг қарабурун балиғи ҳам икра берувчи балиқлардан бўлиб, Каспий денгизининг жанубий қисмида кўпроқ учрайди. Авваллари уни русларнинг стуржен балиғига ўхшатишарди. Аммо кейинги вақтларда ушбу балиқларни сунъий равишда кўпайтиришлар ва сонларини ошириш каби ишлар амалга оширилганидан ва бу балиқлар бир оз каттароқ бўлганидан кейин бошқа балиқ тури эканлиги маълум бўлади.
Қарабурундан олинадиган икра сифат ва озуқанинг қиймати бўйича иккинчи ўринда туради. Ушбу икранинг ҳам тарафдорлари жаҳон бозорларида кўп топилади. Қарабурун балиғи кулранг ва тўқ олтин рангларга эгадир.
Русларнинг чолбош аталувчи балиқлари ҳам Каспий денгизида икра берувчи муҳим балиқлардан саналади. Бу каби балиқларни Каспий денгизининг шимолий қисмида учратиш мумкин.
Каспий денгизининг нодир балиқларидан бири шип стуржен балиғидир. Сони кам бўлган бу балиқлар Каспий денгиз, Қора ва Орол денгизларида учрайди. Россия, Озарбайжон Республикаси ва Туркманистон сувларида шип стуржен балиқларининг сони камайгани боис уларни ов қилиш тақиқланган.
Каспий денгизида икра берувчи бошқа ва энг кичик бўлган балиқларлардан бири узунбурун балиғидир. Ушбу кичик балиқдан кам икра олиниши сабабли унинг қиммати бошқа балиқлар икрасидан арзонроқ туради.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.