май 23, 2018 16:01 Asia/Tashkent

Янги эшиттириш билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги  сони  яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда сизни радиомиз дастурларида ўрин олган янги эшиттириш билан таништириш ниятидамиз. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Аниқ маълумотлар бўлмаса-да, Исломни қабул қилаёттанлар сони ошяпти, уларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этади, дея таъкидлайди Глазго университетининг ижтимоий антропология бўйича бош маърузачиси, Буюк Британияда Ислом муносабатлари эксперти Никол Бурк.
"Инсонлар ҳамма вақг Исломни қабул қилиб келган, — дейди у. — Мендаги маълумотларга кўра, биргина Глазгода ҳозир Исломни қабул қилганлар икки юз кишини ташкил этади, лекин бу кўрсаткич ҳам тахминий. Аниқ рақамлар маълум эмас.
Глазгодаги Казра масжиди имоми Муҳаммад Фарогул Қадрининг айтишича, инсон Аллоҳга яқин бўлиши учун қалб ва онгида хотиржамликни, Ҳақ таолонинг рубубиятини ҳис қилиши жуда муҳимдир.

Ушбу мавзуларни назарга олган ҳолда Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати жорий йилнинг март ойидан бошлаб шанба  оқшомидаги дастурлар   орқали “Иймон зиёси” унвонли янги туркум эшиттиришларни эфирга узатишни бошлади. Мазкур радиомақолаларнинг матнлари Эрон телерадиокомпанияси хорижий бўлимининг “Маориф ва маданият” бўлимида ёзилган. Унинг режиссёри хонум Искандарий бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси  ҳамкоримиз Адиба Қодирийдир.

Келинг, “Иймон зиёси” рукни остидаги туркум эшиттиришларга оид маълумотларни ҳамкоримиз Адиба Қодирийдан эшитсак.

Самимий суҳбатлари ва берган муҳим маълумотлари учун биз ҳамкоримиз Адиба Қодирийдан миннатдорчилик изҳор этамиз.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Буюк Британияда Исломга кираётган аёллар сони кун сайин ошиб боряпти. Уларнинг нима учун мусулмон бўлаётганлари борасида Кей Жардин бир тадқиқот ўтказди. Таъқиб, руҳий тушкунлик ва бедорликдан азият чеккан Кимберли Мак Криндл тенгдошларининг мазах қилиб, кулишлари сабаб ўзини жамиятга бегонадек ҳис этарди. Шу боис 19 ёшли талаба қиз янги, осуда ҳаёт тарзини қидира бошлади.

Мак Криндлнинг оиласи даҳрий эди. Пенкуикадаги олий мактабда таълим олгунига қадар ҳатто унинг диний маълумоти ҳам бўлмаган. Олий мактабда ўқиб юрган кезлари у ҳар якшанба маҳаллий черковга қатнашга одатланди. Лекин қидираётган ҳузур-ҳаловатини тополмади. Эдинбургдаги коллежга ўқишга киргач эса, бир неча мусулмон дугоналар орттирди ва улар орқали илк бор Ислом билан танишди. Кейинги ҳаёти ҳақида ўзи бундай ҳикоя қилади:
"Мен ҳаловат қидирдим. Ўтмишим жуда оғир кечган. Мактабда кўп қийналганман, одамлар мени бесўнақай ва бадбашара дейишарди. Шу сабабли бахтга эришиш йўлини қидира бошладим. Ҳафтада бир марта черковга боришга ҳаракат қилардим. Лекин бу ҳаракатим фақат қизиқиш эди, холос. Мен негадир ўзимни насроний деб ҳисобламасдим. Черковга гўё бегонадек эдим.
Масжидда эса қалб бир осудаликни ҳис қилади. Кунлик беш маҳал ибодат билан ўй-фикрни бир ерга жамлаб, аниқ мақсадни белгилаб оласиз. Бунда Қуръони карим йўлбошчилик қилади. Уни ўқиркансиз, руҳда бир енгиллик сезасиз.
Мак Криндл Исломни қабул қилганига уч йил бўлди. Турмуш қургач, исмини «Тасним Солиҳ» деб ўзгартирди. У Буюк Бриганиядаги кунда-кун кўпайиб бораётган мусулмон аёллардан бири.
Нигерия ислом Академиясининг Ислом динини ёйиш мавзусида ўтказилган икки кунлик тадбири якунида 82 христиан динидаги нигериялик мусулмон бўлди.

 Академия веб-сайтида қолдирилган ташкилотчиларнинг изоҳларида шундай дейилади: “23 йил давомида узлуксиз ўтказилиб келаётган мазкур тадбир тарихида бу каби ажойиб натижага илк бор эришдик. Бу шубҳасиз, улкан ютуқдир.”

Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз  Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари ва унинг сайти борасида чимкентлик      тингловчиларимиздан бири Абдухолиқжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.

Тингловчимиз Абдухолиқжоннинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.