Исломда бола ҳуқуқлари
“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз. Шунингдек болалар ҳуқуқлари тӯғрисидаги Халқаро Конвенция ҳужжати билан танишамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз. Шунингдек болалар ҳуқуқлари тӯғрисидаги Халқаро Конвенция ҳужжати билан танишамиз.
Ислом дини кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатларга тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга, ҳаттоки ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради. Пайғамбаримиз (с) "жаннат райҳонлари" деб эъзозлаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари исломиятда ҳар томонлама муҳофаза этилгандир.
Болалар — жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож, энг заиф заиф қатлами саналади. Болалар ҳар бир оила ва ҳар бир давлат учун азиз неъмат ва ўз жомеасининг келажаги ҳисобланади. Халқаро меъёрлар асосида, ривожланган жамият ўз болаларининг ҳақ-ҳуқуқи ва эҳтиёжларини таъминлаш учун сай-ҳаракат қилади.
Жамиятнинг ривожланиш омили бу жамиятнинг моддий ривожланиши эмас, балки ушбу моддий неъматлардан талаб даражасида фойдаланадиган тарбият кўрган инсонлар ҳисобланади
Ушбу нуқтаи назардан болалар жамиятнинг аслий неъмати сифатида эътибор марказида бўлишлари лозим.Бола оилада туғилади ва ўз навбатида, боланинг қандай оилада туғилганлиги унинг кейинги тақдирини белгилайди. Оила болани қуршаб турган энг яқин муҳит ҳисобланади ва айни шу оила боланинг камолотига таъсир кўрсатадиган кучдир.
Ҳар бир боланинг, шу жумладан, етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш фуқаролик жамиятининг табиий асоси ва муҳим шарти деб қаралади. Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига асосан болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия олган болалар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб етишади ва Аллоҳнинг ҳидоят йўлида юриб, икки дунё саодатини қўлга киритади.
Бола ҳуқуқларига оид асосий ҳалқаро ҳужжатлардан бири бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядир. Конвенция бола ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлаш бўйича асосий принципларни ўзида мужассам этган ва иштирокчи-давлатлар учун йўналтирувчи ҳамда мажбурий хусусиятга эга бўлган халқаро шартнома ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида эълон қилинган тамойилларига мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадр-қиммати, тенг ва ажралмас ҳуқуқлари ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асоси эканлиги эътироф этилганлигини ҳисобга олган.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болалар ҳуқуқи” туркум- эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқлари Низомда инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг шаъни ва қадр-қимматига бўлган ўз ишончларини тасдиқлаганликлари ҳамда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда ҳар бир инсон мазкур ҳужжатларда кўрсатиб қўйилган ҳуқуқ ҳамда эркинликларга ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларига кўра ҳар қандай тафовутдан қатъи назар, эга бўлишини эълон қилганлиги ва розилик билдирганлигини эътироф этиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига болалар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқига эгадирлар, деб эълон қилганлигини эслатиб,
Жамиятнинг асосий ташкилоти ҳисобланмиш оила ва тиббий муҳитга унинг барча аъзолари, айниқса, болалар ўсиб-улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари учун жамият доирасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига тўлиқ оладиган бўлишига эришиш мақсадида зарур ҳимоя ва ёрдам билан таъминланиши лозим эканлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, боланинг шахси соғлом ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камолоти учун у оила ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушуниш вазиятида ўсиши зарурлигини эътироф этади.
Ҳурматли тингловчилар! “Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус- эшиттириши шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.