Меҳр-муҳаббат ойи
Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 6-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда тоат-ибодат қилиш ва мусулмон ҳокимларга бўйсуниш ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Ӯтган дастурда фаришталарнинг ҳамду саноси ва абадий жаннатга кириш билан бирга бӯлган тақволи ва мумин инсонларнинг тавсифини Қуръон тилидан сизларга баён этган эдик. Жаннат тақволи имон келтирганларнинг кичик ажр мукофотларининг тимсолидан биридир. Улар тақво тушасини янада кӯпроқ купайтириш ва сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш билан ривожланиб тақво ва имон чуққиларини фатҳ этиш билан иллоҳий даргоҳга яқинлашиши мумкин. Шу сабабдан Қуръон жаннат ва унда жорий бӯлаётган дарёларни тасвирлашдан кейин иллоҳий даргоҳда уларнинг юксак мавқега эга бӯлишларини тасвирлаб Раҳмон муборак сурасининг 55 ояти каримасида шундай буюради: Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!””
Шуниндек Марям сурасининг 85 ояти каримасида шундай буюради:” Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда.”
Шак-шубҳасиз бундай мавқега эга бӯлиш ва иллоҳий даргоҳда ҳузур топиш учун тақвонинг баланд мартабали мавқени муҳофазат этиш лозим. Ҳамда ахлоқий тартибсизликлар унга зарар етказмаслик учун уни мустаҳкамлаш даркор. Тақво ва иймон пойдивори муқовиматининг мизони мустаҳкамлантирадиган энг муҳим омил бу пайғамбар ва иллоҳий ишларга холисона ва сӯзсиз итоат этишдир.
Оятининг биринчи қисмида “Увлал амру минкум” маъноси ҳақида муфассирлар турлича фикр билдиришади.
Шиа мусулмонлари таъсирида унинг яққол намунасини иллоҳий танланган имомлар деб билишадиким уларга итоат қилиш ва бўйсуниш Пайғамбар ва Худога итоат қилишдек ҳисобланади. Бошқа айрим муфассирлар бу оятнинг маъносини умумийлаштириб қӯйидаги нуқтаи навзарга эгалар: Пайғамбар ва Худо йӯлини давом эттирадиган ва улар истаган йӯлда қадам ташлайдиган раҳбарлар ҳақиқатни қайта тирилтирувчи ва ботил билан курашувчи инсонлар ҳисобланишади. Улар адолатпарвар бӯлишади ва зулм ва камситишни қабул қилишмайди. Ислом байроғини баланд кӯтариб куфр байроғини эса ағдаришади. Булар “Увлал амр”-нинг тимсоли бӯлиб уларга итоат қилиш ҳам вожибдир. Бунга қарамай дойим айрим усулий мавридлар ҳақида қарашларнинг ихтилофи назарга ташланади. Бундай вазъиятда Қуръон уларнинг вазифаларини аниқлаб берган ва шундай буюради:
Бирон-бир нарса юзасидан ӯрталарингизда ихтилоф вужудга келса, уни Худо ва пайғамбарга топширинг. Чунки Худо ва пайғамбар ваҳдатни ижод этиш ва ихтилофни бартараф этиш учун бизга бирон-бир келишмовчиликни ҳал қилиш ва бирдамлик яратиш учун йӯл кӯрсатмаслигига қодир эмас. Бу нарса муҳим бир масала ва асл ҳисобланадиким Худо Расули(с)-нинг малакутий риҳлатларидан сӯнг эътиборсизликка учради ва натижада бугун ислом дунёсида кенг ихтилофларнинг шоҳидига айланмоқдамиз. Ҳар бир гурӯҳ ёки жараён ӯзи учун бир йӯлни танлаб пайғамбар ва Худонинг кӯрсатган уша йӯлига аҳамият қаратишмайди. Агар бундай бӯлса, шубҳасиз ислом оламида ваҳдат ва ҳамжиҳатликдан бошқа нарса вужудга келмасди.
Қуръон кӯрсатмаларига қараб амал қиладиган ва ихтилофларни бартараф этиш вақтида уни пайғамбар ва Худога топширадиган инсонларни билишимиз учун Нисо муборак сураси 59 ояти каримасида келтирилган оятларни ӯқиймиз: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир.”
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида вақти етиб келди мазмуни билан бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ушбу нуроний лаҳзаларда энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Оллоҳнинг қутлуғи бўлсин.
Азиз дўстлар, бугун вақти етиб келди мазмуни билан бир ҳикоятни биргаликда эшитамиз.
Кӯча тор эди. Бу кучада ӯй ҳам кам эди. Кучанинг охирида дарахт шохлари девордан осилиб турган боғ бор эди. Кучани зайиф бир нур ёруғтирарди. Ва кучадан утадиган йӯловчининг чеҳрасини аниқлаш қийин эди. Кӯчадаги фазо Фазил Бин Аёз учун муносиб имконият туғдирарди. У қароқчи бир ёш йигит эдиким карвон аҳли ундан ваҳшатга келган эдилар. Чунки у йӯлни бекитиб карвондагиларнинг мол-мулкларини ғорат қиларди. Фазил бир неча кундан бери бу кучани ва кучанинг охирида жойлашган ӯй эгаларининг борди келдилари ва ҳаракатларини назарга олган эди. У бир неча кун олдин бу ӯйнинг эгалари ӯз хоналаридан чиқиб кетганларини биларди. У қаронғу тушиши ва кучанинг хилват бӯлишини кутиб тӯрди. Боғдаги ҳашаротларнинг товушлари куча фазосини қамраб олган эди. Фазил кучага келди . Кечанинг қаронғулигидан фойдаланиб хонанинг баланд девори устига чиқди. Девор устига чиққанида пастга тушишни ва ӯйга киришни хоҳлади. Бирданидан ёқимли бир товушни эшитди. Бу товуш уни уша деворнинг устига қотиб қолиш сабабига айланди. Жиддий эътибор берди ва уша хонанинг қӯшнилигида тоат-ибодат қилаётган ва кечқурун хилватида Қуръонни қироат этаётган зоҳид ва обид бир шахснинг садоси эканлигини англади. Қуръонни шу даражада чиройли лаҳн ва ёқимли оҳангда тиловат этардиким ҳар бир эшитувчини ӯзига жалб этарди. Фазил жойида қимирламай утириб унинг ёқимли ва чиройли товушига қулоқ соларди. Обид шахс ва Қуръоннинг қориси Ҳадид муборак сурасининг ун олтинчи оятининг тиловатига етган эди:” Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?! (Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Аввал Таврот ва Инжил каби илоҳий китоблар берилган яҳудий ва насронийларнинг вақт ўтиши билан оятда тасвирланганидек қалбларини моғор босиб, қаттиқ бўлиб қолган.)”
Обид шахс бу оятни шундай бир шаклда тиловат қилардиким деворнинг устида утирган Фазилнинг зеҳнига шундай тасаввур пайдо бӯлди: Худо гунаҳкор Фазил бандасини хитоб айлайди: Эй Фазил! Қачонгача ғоратгарлик ва уғирлик қиласан. Қачонгача қалбингга зулм қиласан. Нодонлик ва ғафлат қачонгача, ёлғон ва ҳаромхӯрлик қачонгача?
Фазил ӯзича айтарди: Худони зикр этиш ва ҳақдан нозил бӯлган нарса баробарида муминлар юракларининг хушуъ бӯлишининг вақти етиб келмадими?
Фазил ӯзига келиб шундай деб айтди: Худойим, вақти етиб келди. Фазил тавба қилди. У шу даражада тавба қилдиким бошқа гуноҳ қилмади. Бу тавба фазилнинг машҳур обидлар ва зоҳидлардан бири бӯлишига сабаб бӯлди.
Ривоятларга кўра ҳижрий-қамарий 101 ёки 105 йилларда Фазил Самарқанд ва Абивардда туғилган. Ҳижрий-қамарий 187 йилда муҳаррам ойининг 10-чисида Маккада вафот этган.
Расули Акрам (с) шундай марҳамат этадилар: “Мукаммал тарзда тавба қилиш гуноҳ қилишдан пушаймон бўлишдир. Агар сен гуноҳ қилганингда Худодан кечирим сурасанг ва бошқа ҳеч қачон гуноҳ қилмасанг!”
Муборак рамазон ойининг илоҳий раҳмати ва хайру баракоти лаҳзаларида, рўзадорликнинг ифтихорини касб этиш ва Алллоҳ таолонинг маънавий неъматларидан баҳраманд бўлишингизни истаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.