май 24, 2018 15:08 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 4-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 658 йил олдин милодий 1360 йил май ойининг 25-чисида:

Франция денгизчиларининг бир гурўҳи Гвинея кўрфазини кашф этишди. Гвинея кўрфази Африка қитъасининг ғарбида ва Атлантика океанида жойлашган. Гвинея кўрфазининг кашф этилишидан бир неча муддат ўтишидан кейин французларнинг ушбу қитъада нуфуз топишлари бошланди ва кейинчалик  Гвинея деб номланган ушбу ер-ҳудудларни ўз тасарруфларига киритишди. Гвинея мамлакати ўз истиқлолига эришиш учун кўп йиллар давомида кўраш олиб бориши натижасида милодий 1958-чи  йилда ўз мустақиллигини қўлга киритди. Гвинея 245 минг квадрат киллометр масоҳатга эга бўлиб, Сенегал, Мали, Кот Диувар, Либерия ва Сьерра-Леоне мамлакатлари билан қўшни мамлакатдир.   

Бундан 586 йил олдин ҳижрий-қамарий 853 йил рамазон ойининг 9-чисида:

Астрономия илмининг буюк донишманди Улуғбек вафот этди. У ҳижрий-қамарий 796 йилда Эрон ғарбида жойлашган шаҳарлардан бири Занжоннинг Султониясида таваллуд топди.  Темурийлар сулоласини ташкил этган ўз бобоси темурнинг дарборида таълим-тарбия олди. У 16 ёшлигида уша вақтда Эроннинг ер-ҳудуди ҳисобланмиш Мовароуннаҳрнинг ҳокимлигини ўз зиммасига олди. Улуғбек Темурга хилоф тарзда мамлакатларни фатҳ этишга қизиқмасди ва тадқиқот олиб бориш билан шуғулланарди. У илмларни ривожлантириш учун астрономия илмини ўргатиш мадрасасини бино этди. Улуғбек амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатлардан бири бу ҳижрий-қамарий 828 йилда Самарқанд шаҳрида учтабақали расадхонани ижод этиши эди. Бу расадхона Улуғбек замонида яшаган мунажжим ва риёзиёт илмининг билимдони Ғиёсиддин Жамшед Кошонийнинг кўмаки билан бино этилди. Улуғбекнинг илмий фаолиятларининг муҳим натижаларидан Зичи Улуғбек номи билан машҳур бўлган жадвалини тузиши эди. Бу жадвал тақвимни ҳисоб-китоб қилиш, юлдузларнинг вазъиятлари ва тригонометрик жадвалларга тегишлидир.

Бундан 114 йил ҳижрий- қамарий 1325 йил рамазон ойининг 9-чисида:

Машҳур диний пешво ва олим Оятуллоҳ шайх Муҳаммад Баҳорий Ҳамадоний оламдан ўтди.  У Эроннинг ҳижрий-қамарий 13-14 асрларининг машҳур орифи ва буюк олимларидан эди. Оятуллоҳ Ҳамадоний бошланғич маълумотларини олганидан сўнг, ўз таҳсилотини давом эттириш учун Ироқнинг Нажаф илмия ҳавзасига борди ва ўз таҳсилотини мукаммаллаштирганидан кейин таълим бериш билан шуғулланди. У ёзган асарлари “Тазкиратул-Муттақин” номли мажмўада тўланган.

Хурдод ойининг 4-куни Эрон Ислом Жумҳурияти йилномасида мамлакат жанубида жойлашган шаҳарлардан бири Дизфулнинг муқовимат кӯрсатиш куни деб ном қуйилган.

Ироқ ва Эрон жанги йилларида ироқлик БААС режимининг тинимсиз ракета отишларига қарши бу шаҳарнинг ватанпарвар фуқаролари устуворликни қӯлдан бермай, қаршилик кӯрсатишлари сабабли бу ном қуйилди. Муқаддас мудофаа йиллари бу шаҳар душман томонидан қайта-қайта ҳужумга учраб,  ракеталар орқали бинолари илма-тешик бӯлиб, "ракеталар шаҳри" деб аталишига қарамай, таслим бӯлмади. Урушнинг бошларидаёқ  Дизфулга 200 маротаба ракета ва  20 минг марта тӯп отилди. Аммо бу отишмалар Дизфул жалқининг иродасини синдиролмади. Уруш пайти бу шаҳарда ҳар ҳафта шаҳарликлар ва ҳарбийлар иштирокида шукуҳли бир тарзда жума намози ӯқиларди.