Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 11-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 712 йил олдин ҳижрий-қамарий 727 йил рамазон ойининг 16-чисида:
Димишқнинг машҳур ёзувчиси, ҳадисшуноси ва фақеҳшуноси Ибн Замлаконий вафот этди. У илм ва билимни устод ва уламолар олдида ўрганди ҳамда ҳадлис ва диний илмларни ўрганишга ҳиммат боғлади. У 20 ёшга кирганида фатво содир этиш ҳуқуқига эга бўлди. У қазоват қилиш каби ишларга қўшимча таълим ва тадқиқот олиб боришни давом этди. Ҳамда Димишқ мадрасаларда таълим бериш билан ҳам шуғулланди. Ибе Замлаконий ёзган асарлардан “Ал-Бурҳонил-Кошиф ан эъжозил-Қуръон” китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 594 йил олдин ҳижрий-қамарий 845 йил рамазон ойининг 16-чисида:
Мусулмон халқининг тарихчиси ва донишманди Тақиддин Абул-Аббос Мақризий вафот этди. У Қоҳирада таваллуд топди. Ва илм ва билим олиш учун ислом дунёсининг катта шаҳарларига сафар қилиб, диний турли илмларни ўрганди. У бир муддат Қоҳирада қозийлик ишлари билан ҳам шуғулланди. Мақризий тарихга катта қизиқарди ва бу заминада ўзидан кўп асарлар мерос қолдирган. Улар жумласидан Миср тарихи заминасида ёзилган “Ас-Сулук лимаърифатил-Мулук” китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 36 йил олдин ҳижрий-шамсий 1361 йил хурдод ойининг 11-чисида:
Эрон хаттотлар анжуманининг асосчиси ва настаълиқ хаттининг машҳур устодларидан бири устод Сайид Ҳусейн Мирхоний хаттотлик заминасида кўп сайъ-ҳаракатлар олиб борганидан кейин оламдан ўтди. Устод Мирхоний шамсий 1286 йилда таваллуд топди ва хатни ўрганишни болалигидан бошлади. У 11 ёшлигида чирой хат эгасига айланди. Ҳусенй Мирхоний ўз умрининг 30 йилини хаттотлик ҳунари билан қизиқадиган шогирдларни тарбиялаш билан сарфлади. Устод Мирхоний ҳунар соҳасида катта истеъдодга эга бўлишига қўшимча, яхши хулқ-атворга ҳам эга эди. Ўз ҳаёти давомида уч маротаба Қуръони мажидни настаълиқ хаттида ёзди.
Бундан 19 йил илгари ҳижрий- шамсий 1378 йил хурдод ойининг 11-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон тилшуноси ва ёзувчиси устод доктор Маҳдий Равшан Замир оламдан ўтди. доктор Маҳдий Равшан Замир шамсий 1298 йилда Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Табрез шаҳрида дунёга келди. У бошланғич ва ўрта маълумотларини олганидан кейин ўз таҳсилотини давом эттириш учун шамсий 1316 йилда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига сафар қилди. У бундан кейин таълим бериш билан шуғулланди. У докторлик унвонини шамсий 1336 йилда Францияда олди. доктор Маҳдий Равшан Замир 27 йил Табрез университетида таълим берди ва китоб ёзди. Уч жилддан иборат “Француз тилининг мушкулотлари”, “Диёри хубон”, 2 жилддан иборат “Баргузидаҳои адабй”, Франция журналлари, Фирдавсий ва миллий ҳаммосанинг таржимаси, муътақидот, миллий одоб у ёзган асарлар жумласидандир. доктор Маҳдий Равшан Замир 80 ёшида Теҳронда вафот этди ва Табрезнинг мақбараи Шуарода дафн этилди.