Меҳр-муҳаббат ойи
Увайс Қарани ҳақида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Азиз тингловчилар имомат ва вилоятнинг иккинчи порлоқ юлдузи ҳазрат Имом Ҳасан Мужтабо алайҳиссаломнинг валодат топган куни муносибати билан табрик изҳор этган ҳолда сизнинг диққат-эътиборингизни Рамазон ойига бағишланган “Меҳр-муҳаббат ойи” –га жалб этамиз. Дастуримиз бошида биргаликда Рамазон муборак ойининг 15 кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этамиз.
Бизнинг ҳар биримиз ўз ҳаётларимизда бир шахс, бир дастур ва тизим билан юзмаюз бўламизки, уларнинг зарварақ сўзлари ва иддаоларини эшитганимизда муҳим мақсадни баён этишади. Эрталаб тонгда ўз уйқуларидан тўрадиган ва ўзларининг кунлик фаолиятларини бошлайдиган барча шахслар зоҳиран бир фойдали ва арзигули хидмат учун сайъ-ҳаракат қилишади. Иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий , таълим-тарбия соҳасидаги барча ташкилот ва идоралар жамият учун умид бағишловчи ва конструктив дастурлар ва истиқболларни тақдим этишади. Аммо энг муҳим нарса бу ижрога кириш босқичида ваъдалар ва шиорларнинг бирбирига мувофиқ ва муносиб келиши ҳисобланади. Ҳамма биз одамлар, тинчлик ва хавфсизлик, мазлум ва маҳрум қолганларларни муҳофазат қилиш жамиятнинг фаровонлиги ва огоҳлик ва билимни юксалтиришнинг хизматидамиз деб айтишади. Аммо уларнинг амалий фаолиятларини кўриб чиқсак, берилган ваъдалар амалда татбиқ этилишидан ҳеч қандай хабар йўқ. Исломий мутафаккир ва файласуф устод Шаҳид Муттаҳарийнинг таъбири билан айтганда “Ҳеч қайси бир асрда бугунги асрдек инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш, демократия ва адолат ҳақида фикр билдиргани йўқ ва қайси бир асрда ҳозирги асрдек бу усул ва ормонлар поймол этилгани йўқ.”
Қуръони мажид ўзининг кўп оятларида иккиюзламачилик ва нифоқни танқид остига олади. Айниқса иймонга ээгамиз деб иддао қилувчи шахсларга хитоб айлаб Саф муборак сураси 2 ва 3 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсангизни гапирасиз.” “Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир. (Жиҳод фарз қилинишидан аввал бир гуруҳ мўминлар, агар Аллоҳ таоло бизни Ўзи энг суядиган амалга буюрганда эди, уни бажариб улкан савобларга эришардик, деб орзу қилиб юришарди. Шунда Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий юбориб, жиҳодни фарз қилди, аммо аввал гапириб юрганларга бу амр машаққатли туюлди, оғир ботди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло юқоридаги оятларни тушириб, уларни огоҳлантирди. Бундан камида иккита ибрат чиқади: биринчиси - жиҳод Аллоҳ нақадар суйган амаллардан эканини ҳамда иккинчиси - айтганига амал қилиш энг олий даражадаги мартаба эканини биламиз. Бу гаплар ҳар бир ислом умматига тегишлидир. Қайси уммат - миллат шунга амал қилса, Аллоҳ олдида улкан савобга, ҳаётда эса улкан тараққиётга эришади.)”
Хатти-ҳаракат ва сўзда иккиюзламачилик қилиш барча сатҳда , айниқса агар баланд мартабали сиёсатчилар ва ҳукумат намояндалари томонида амалга оширилса, нифоқ ва иккиюзламачиликнинг нишонаси ҳисобланади ва жамиятга катта зарар келтиради. Унинг дастлабки салбий тасири жамиятнинг барча қатлами орасида нифоқ маданиятини ижод этадиким натижада садоқат ва бирдамлик ўртадан йўқ бўлади. Бошқа салбий тасири бу ишонч руҳиясини шиддат билан заифлантиради.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида Увайс Қарани ҳақида ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азизлар, бугунги дастуримиз давомида Увайс Қарани ҳақида бир ҳикояни манзурингизга ҳавола этамиз.
У ӯз онасига айтди: Худо пайғамбарини кӯриш иштиёқидаман. Агар ижозат берсангиз Мадинага сафар қилиб Худо Расули (с)-ни зиёрат қилай. Онаси жуда зайиф, бемор ва кӯзи ожиз кекса аёл эди. Онаси ӯз фарзандининг Расули Акрамнинг дийдорига муштоқ эканлигини биларди. Шу сабабдан ӯз уғлига Яманнинг ноҳияларидан бӯлмиш Қарандан Мадинага бориш учун ижозат берди. Она бирон киши унга парасторлик қилишга эҳтиёж сезарди. Унинг ӯғлидан бошқа ҳеч ким йӯқ эди. Шу сабабдан ӯз ӯғлига айтди: Мадинада ярим кун қолгин. Агар Пайғамбар (с) Мадинада бӯлмаса тезда қайтиб келгин. Ӯғли ӯз онасини жуда ҳурмат-эҳтиром этарди, чунки ул дийдор куриш иштиёқида бӯлган исломнинг Пайғамбари (с) ота-она, айниқса онага ҳурмат –эҳтиром зоҳир этишга фармон берганларини биларди.У ҳам фитрат ва Пайғамбар (с)дастурига амал қилиб ӯз онасининг сӯзини жон қулоғи билан эшитди. Ӯ айтган сӯзни қабул қилиб Мадина томон йӯл олди. Пайғамбарнинг дийдорига муштоқ бӯлиб Мадина томон йӯл олган бу шахс Увайс Қарани эди.
Увайс зоҳид ва парҳизкор шахс эдиким туя боқиш билан ӯз хаста ва бемор онаси билан бирга ҳаёт кечирарди. Ҳижратнинг ӯнинчи йилида Расули Акрам (с) Ҳазрат Али (а)-ни ислом динини тарғиб этиш учун Яманга юбордилар. Ул ҳазрат Яман халқини исломга даъват этди. Халқ гуруҳ –гуруҳ бӯлиб Ҳақ даъватини қабул қилишди. Ҳидоят ва маърифат нурининг иштиёқида бӯлган Увайс Қарани ҳам катта қизиқиш билан исломни қабул қилди. Увайс Расули Акрам (с) дийдорининг меҳр-муҳаббати билан Қаран ва Мадина ӯртасидаги йӯлни босиб ӯтди. У Мадинага етиб келди ва бор вужуди билан Худо Пайғамбари (с)-нинг ӯйини топишга сайъ-ҳаракат қилди. Узича шундай деб айтарди: Зудлик билан Расули Акрамни кураман. Ул ҳазратнинг ӯйига етиб келди. Аммо тақдир шундай эдиким Пайғамбар дийдорига эришиш иштиёқи унинг қалбида боқий қолсин. Чунки оила аҳли Худо Пайғамбари мусофиратга борганлар ва Мадинада йӯқлар деб жавоб беришди. Бир лаҳзада бор умид орзуларини қӯлдан бой берди. Бемор ва кӯзи ожиз онасининг ёди ва унга берган ваъдасига тушди.У ваъда берган эдиким агар Худо Пайғамбари (с) бӯлмасалар Мадинада қолмасдан зудлик билан қайтади. Қайтиб боришдан бошқа чораси йӯқ эди. Чунки ислом ота-онага итоат қилиш ва уларга ҳурмат-эҳтиромни зоҳир этишни талаб қилганини биларди. У ӯз онасини озор беришидан Расули Акрам (с)-нинг рози бӯлмасликларини биларди. Шунинг учун охирги марта Худо Пайғамбарининг ӯйига ҳасрат билан назар ташлаб Яман томон йӯл олиб Мадинадан чиқди. Расули Акрам (с) Мадинага қайтиб келганларида шундай буюрдилар: Бу ӯйда кӯраётган нур кимники ?
Ул ҳазратга шундай жавоб беришди: Увайс номли бир яманлик туя чӯпони бу ерга келган эди. Сизга салом етказиб зудлик билан қайтиб кетди.
Расули Акрам (с) шундай буюрдилар: “Ҳа бу нур Увайснинг нуридирким бизнинг ӯйимизда совға қолдириб ӯзи қайтиб кетган.
Расули Акрам (с) Увайс ҳақида шундай буюрмишлар: Увайс Қуръон тиловат қилади. Худо хавфидан унинг кӯзларидан кӯз ёши жорий бӯлади. Эски иккита жомаси бор. Эрда ҳеч ким уни танимайди. Аммо осмондагилар уни яхши танишади. Худо наздида шу даражада муҳтарамдирки унинг шафоати билан Рабиа ва Музар каби икки қабиланинг жамияти жаннатга сазовор бӯлишади. Шунингдек ул ҳазрат шундай марҳамат этадилар: Қаран томонидан жаннатнинг ёқимли ҳиди ҳис этаман. Бир неча маротаба Расули Акрам (с) Увайс билан учрашишга иштиёқ билдириб шундай буюрган эдилар: Кимки уни кӯрса менинг саломимни етказсин. Шундай қилиб Пайғамбар (с) билан дийдорлашиш унга муяссар бўлмаган.
Увайс Қаранийнинг қабри Суриянинг Риққа шаҳрида аммор Ёсир қабрининг чап томонида қарор олган. Афсуски унинг қабри ИШИД такфирий гуруҳ томонидан бузиб юборилди.
Азизлар, бу ойда нафасларингиз атиргулнинг ҳидидек тоза, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул ва дуоларингиз эса мустажоб бўлишини тилаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.