Меҳр-муҳаббат ойи
Ўттиз кун - ўттиз ҳикоят
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 17-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда мўмин мусулмонлар томонидан намоз иқомасини бажо келтиришлари ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Азиз тингловчилар аста секинлик билан қадр кечасига яқинлашаяпмиз ва тақдирни белгиловчи ушбу кечадан унумли фойдаланиш учун ўзимизни тайёрлашимиз лозим. Агар эсингизда бўлса, ўтган дастурда бизнинг аъмолимизни назорат қилишда муҳим рол уйнайдиган Худони эслаш ва уни зикр этиш ҳақида сўҳбат қилган эдик. Шунингдек дастурнинг охирида зикр этишнинг амалий намуналарини баён этган эдик. Бугунги дастурда ҳам ана шу баҳсимизни давом этамиз. Зикр этишнинг муҳим намуналаридан бири бу намоз ҳисобланадики, ўтмишда барча динларда ҳам мавжуд бўлган ва иллоҳий пайғамбарлар, ислом динининг суюкли пайғамбари ва иллоҳий пешволар, яъни имомлар алайҳимсаломлар томонидан ҳам таъкидланган. Қуръони каримда намоз ва уни бажо келтириш ҳақида кўп оятлар мавжуддир. Жумладан Тоҳо сурасининг 14 ояяти каримасида шундай марҳамат қилади: " Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт."
Бу оят бир неча жиҳатдан диққатни ўзига жалб этади. Биринчиси, Худо ўзини дунёнинг ягона Аллоҳ унвонида ўзини таништиради ва бу нарса ягона Худо баробарида сохта ва ёлғон муъбад ва Худоларни баён этувчи ширк ва чалғинган қарашларни қатъий тарзда рад этиш ҳисобланади. Бу оятдаги бошқа муҳим нуқта шундан иборатки, “Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил...” сохта жараёнлар ва оқимлар баробарида фатъий ва шаффоф тарзда похиция олиш ҳисобланади. Бу оятдан охирги муҳим нуқта шундан иборатки, Худо намозни ўқиш эмас, балки намозни тўкис адо этишга фармон беради.
Айрим мутафаккирлар шундай нуқтаи назарга эгаларки, намоз иқомасини бажо келтириш жамиятда маданият яратишдир. Яъни намозни бажо келтирувчи шахс шахсий масъулиятга эга бўлишига қўшимча ўз замонининг жамиятида ҳам масъулиятни ҳис этиши лозим ва намоз умумий бир маданиятга айланиши учун сайъ-ҳаракат қилиши даркор. Эҳтимол шу сабабдан бўлса керакки, намознинг умумий маданияти бўлмиш жамоат намозининг аҳамияти учун жиддий таъкидланади. Ҳатто ривоятларда шундай келтириладики, кимки масжидга ҳамсоя бўлса, узрсиз ўз намозини уйида ўқиса унинг намози қабул бўлмайди. Ҳал этиш учун баён этиладиган муҳим нуқта шундан иборатки, намоз шахсий бўладими ёки умумий бўладими намозхонни доим Худонинг зикрида қарор бериши даркор ва унда шундай дахлсизликни ижод этиши лозимки, уни нафақат гуноҳ этишдан қайтариши лозим, балки гуноҳ этиш тафаккурини ҳам ундан узоқлаштириши керак. Қуръони карим намознинг қайтарувчи ва ижобий роли ҳақида Анкабут муборак сурасининг 45 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: ” Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур. (Қуръонни тиловат қилиб, кишиларга етказиш Ислом даъватининг асосий омилидир. Ушбу илоҳий китоб маъноларини кишиларга етказиш, унинг таълимотларига амал қилишга чақириш даъватчининг асосий иши бўлмоғи лозим. Биз «намозни тўкис адо эт» деб таржима қилган жумлани тўридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ағдарадиган бўлсак, «намозни тик турғиз» бўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни, тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбарга (с.а.в.) намоз ўқи деб эмас, намозни тўкис адо эт, деб хитоб қилмоқда. Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фоҳиша ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишлардан қайтади.)”
Бинобарин исломнинг ижобий ва тарбиявий маданиятида катта аҳамиятга эгадир ва инсонни нотуғри сўзлаш ва нотуғри фаолиятлардан қайтаради. Уни иллоҳий яқинлашиш мақомига яқинлаштиради. Бу оятнинг ўзига жалб этадиган муҳим нуқта бу Худони зикр этиш барча ибодатлардан афзалдир деб таъкидлаши ҳисобланади. Одатда бундан олдинги оятда ҳам ишора этилган намознинг фалсафаси бу Худони зикр этиш ҳисобланади. Яъни инсон ва Худониннг ўртасида алоқа барқарор этадиган намоздир. Яъни малак оламини малакутий дунё билан қўшиши лозим ва инсонда бандалик руҳини тирилтириши лозим. Агар намоз бундай ролга эга бўлмаса ва инсонни гуноҳдан нажот бермаса Аллоҳ таолога яқинлашиш манзалатига эга бўлиш ўрнига инсонни ундан узоқлаштиради. Чунончи Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этади: “Намози гуноҳ ва ёмонликдан қайтармаган шахс Худодан узоқлашади ”
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, Ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “ Натижасиз ибодат ” мазмуни билан бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда “Натижасиз ибодат” номли бир ҳикояни тинглаймиз.
Тун яримидан оққанди ва тонг яқинлашган эди. У ўйғониб вузуъ олди ва намоз уқиш учун тайёр бўлди. Ўй диразаси куча томондан эди. Кўча жим-жит эди ва ҳеч қандай товуш эшитилмасди. Одамлар ўз ўйларида дам олишарди. Ўзоқлардан фақат чигиртканинг чириллаши эшитиларди ва кечанинг сукутини бузарди. Яхши ҳолатда эди у, ёлғиз ва ўз Худоси билан розу ниёз қиларди. Ўз тоат-ибодатини бошлади.
Ҳамд сурасини ўқиди ва Тоҳа муборак сурасининг уқишини бошлади. Намозини уқиганидан сўнг қўлларини осмон томон кўтариб дуо қилди. У ўйқуси келганини сезди ва бир оз дам олиш учун ўз бошини деворга қўйди.
Тушида осмондан нозил бўлган фариштани кўрди. Фариштанинг қўлида номаи аъмол бор эди. Фаришта номаи аъмолни бу кишининг олдида очди. У киши ўзи ўқиган Тоҳа сурасини бу номаи аъмолда ёзганини кўрди. Суранинг ҳар бир сўзи остида ун ҳасана ёзилган эди. Ва бу Тоҳа сураси тиловат қилишининг ажр мукофоти эди. У киши Тоҳа сурасининг бир калимаси ёзилмаганини кўрди. Номаи аъмолида бирон-бир калима ёзилмаган ва унинг ажр мукофоти ҳам аниқ эмас эди. У киши ҳайрон қолди, чунки у сурани тўлиқ уқиган эди. У фариштадан сўради: Мен Тоҳа сурасини комил уқидим ва бу сўзни ҳам айтган эдим. Қандай қилиб уқиган сўзим ва унинг ажр мукофоти бу номаи аъмолда йўқ?
Фаришта айтди: Ҳа , сен тўғри айтияпсан. Сен бу сўзни ўқидинг ва биз ҳам уни ёзган эдик. Аммо Аллоҳ таолодан шундай нидо келдиким уни учиринг. Биз ҳам уни маҳв этдик. Бу одам ўз тушида паришон бўлиб қолди. Йиғлашни бошлади. Нима учун сиз бу ишни қилдингиз?-деб сўради фариштадан.
Фаришта жавоб берди: Бунинг сабаби шундаки, сен Тоҳа сурасини уқиётганингда ва ушбу сўзга етиб келганингда кучадан бир кишининг оёқ товуши эшитилди. Сен, бирон киши диразанинг олдидан ўтаётганини сездинг ва у киши сенинг Қуръон тиловат қилишинг ва намоз уқишингни эшитиши учун товушингни кутардинг. Бу амалинг нотўғри эди ва унда риё бор эди. Сен бошқа парвардигор учун уқимадинг . Шу сабабдан уқиганинг бутунлай маҳв бўлиши учун осмондан фармон келди.
У киши уйқудан ўйғонди. Ўзича айтди: Бу қандай буюк мусибатким агар одам ўз номаи аъмолини очгани билан унда барча тоат-ибодатлари ва яхши амаллари ва саждалари ёзилмаслигини кўрса.
Расули Акрам (с) шундай буюрмишлар: Аллоҳ таоло зарра миқдорича риё аралашган амални қабул қилмайди.
Ҳамда ул ҳазрат шундай марҳамат этадилар: Қиёмат кунида риёкор одамга айтишади: Эй риёкор, эй фирибгар, барча бажарган ишларингни қўлдан бой бердинг ва ажр мукофотинг оёқости бўлди. Энди бориб ўз мукофотинги хизмат қиладиган одамлардан ол.
Азизлар, Аллоҳ таолодан ушбу азиз ва баракотли ойда руҳ ва жонларимизни турли ёмонликдан ва гуноҳлардан асрашини ва инсоний олий даражаларини касб этишини бизларга мушарраф айласин деб тилаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.