июн 03, 2018 15:47 Asia/Tashkent

Ўттиз кун - ўттиз ҳикоят

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Азиз тингловчилар тоат-ибодатларингиз Аллоҳ таоло даргоҳига қабул бўлишини истаб, бугунги дастуримизда Парвардигори каримдан жаннат  дарвозаларини бизларга очишини, Қуръонни тиловат қилишга тавфиқ беришини ва қалбларимизда осойишталикни нозил этишини тилаб бугунги дастуримизни бошлаймиз.Биз билан бирга бўлинг!

Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 18-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.

Ривоятларга кўра , Қадр кечаси ва Ҳазрат Али (а)-га зарба берилган кун билан тўғри келади. Ҳазрат Али (а) шаҳодат айёмлари билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.

Азизлар, бугунги дастуримиз “Қадр кечаси , тавба қилиш ва мағфират кечасидир” мавзўсига бағишланади.

Азизлар Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: “Аллоҳ таоло Рамазон муборак ойининг ҳар бир кечасида уч маротаба бу жумлани айтишга буюради: “Талабгорлар борми, мен уларнинг талабларини қониқтирай ёки тавба қиладиган бирон киши борми токим, мен унинг тавбасини қабул қилай ёки мендан кечирим сўрайдиган шахс борми токим мен уни кечирай? ”

Азизлар Расули Акрам (с) Рамазон ойининг тавба қилиш ойи деб билиб шундай марҳамат этадилар: “Рамазон ойи Худо ва мағфират ойидир. Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилиши ва иллоҳий азобдан нажот топиш ойидир. Рамазон ойи Худога қайтиш, тавба ва кечирим сўраш ойидир. Кимки бу ойда кечирилмаса бас қайси бошқа ойда кечирилиши мумкин? ”

Рамазон кечириш, тавба қилиш ва Худога қайтиш ойидир. Ўз ҳаётларида хато қиладиган ва ҳалокатга олиб борадиган йўлни танлаган одамлар Рамазон муборак ойи уларнинг тавба қилишлари учун энг муносиб фурсатдир. Чунки бу муборак ойнинг баракати билан рўза тутганларда ички ўзгаришлар ва руҳий инқилоб ижод этилади ва улар учун амалий мувафаққиятлар вужудга келади.

 Эзгў амаллар гуноҳларни поклайдиган ва гуноҳларнинг самараси бўлмиш иллоҳий азобни улардан узоқлаштиради. Шу тартиб билан рўза тутган шахс зулумотдан тақводорлик нури, ахлоқий фазилат нури , тавба қилиш нури, Худога қайтиш нури ҳамда иллоҳий раҳмат ва меҳр муҳаббат  нурига ҳидоят этилади.

Тавба луғатда қайтиш ва ружуъ этиш маъносида келади. Қайтиш жисмоний нуқтаи назаридан ёруғлик маъносидадир, яъни инсон бир йўл билан боради ва кейин ушбу йўлдан қайтади.  Тавба руҳонийлик ва қалбий ишларда бошқа ўзига хос маънога эгадир ва гуноҳни тарк этиш, Худо томон юз қаратиш Худо даргоҳидан узр сўраш маъносидадир. Яна кенгроқ дарк этиш учун фарз қилинг ўз шаҳрингиздан мамлакатингиздаги шимолий шаҳарига боришни истасангиз аммо 50 километр йўл босгандан кейин бирданидан тушуниб етасизки, бошқа томон яъни жануб томон ҳаракат қилмоқдасиз. Шак-шубҳасиз зудлик билан тўхтайсиз, аммо 50 км босган йўлни қоплаб бўладими? Албатта қоплаб бўлмайди. Йўлдан қайтишга мажбур бўласиз. Ана шу қайтишни тавба деб аташади. Тўхташ эса уша истиғфор маъносидадирки, Рамазон муборак ойида Худодан пушаймонлик изҳор этиш ва йўл қуйган хатоимизнинг олдини олиш билан кечиришини талаб этамиз. Қоплаш тавба қилиш билан ҳосил бўлади, яъни вожиб этилган бор вазифаларни ижро этиш лозим. Ўқилмаган намозни ўқиш, тутилмаган рўзани тутиш,  қилинган тўҳмат ва ғайбатларни баратараф этиш керак. Бинобарин тавба, яъни ёмон хислат ва сифатлар билан бир муддат бирга бўлган инсоннинг руҳи ва нафсини ўз ички ўзгариш ва инқилоб билан тарк этиб, йўлдан қайтиб уни қоплаш маъносидадир.       

Тавба қилиш неъмати ва Худо томонидан тавбани қабул қилиши иллоҳий кенг лутф ва раҳматининг нишонасидир. Чунончи имом Сажжод алайҳиссалом макорими Ахлоқ дуосида Худога шундай деб марҳамат этади: Худойим, мен сен кечиришинг томон келдим, сен авф этадиган даргоҳга юз қаратдим, сенинг кечиришингга муштоқ бўлдим, сенинг раҳмат ва фазилатингга ишондим. Худойим, кечириш мояси бўлмиш бирон бир нарсани ўзим билан келтирганим йўқ ва менинг аъмолимда сенинг кечиришинг ва авф этишингга ҳақли бўладиган бирон бир ишни ҳам кўрмайман. Мен ўзимни маҳкум деб билганимдан кейин сенинг иноятинг ва кароматингдан бошқа йўл йўқ.»

Рамазон муборак ойида Худонинг раҳмати ва неъматининг авжи қадр кечаларида вужудга келади. Худонинг эътибори ва инояти орқали ушба кечаларда муқаррар этилган таасуротлар ёки бу кечаларда юз берган ёки юз берадиган ҳодисалар махсус азамат ва аҳамиятга эгадир. Бу кечаларнинг азамати ва аҳамияти шу даражада юксакдирки, Худо Қадр сурасида шундай деб марҳамат этади:  Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик.  Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.                                                  

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли  қисмида “Баракатли пул ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!

Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда “Баракатли пул” номли ҳикояни эшиттамиз.

Бир киши Ислом Пайғамбари (с) ҳузурларига ҳозир бўлди. Ул ҳазрат эски кийим кийганларини кўрди. Бу киши хафа бўлди ва ўзича, ўз ҳисобимдан Расули Акрамга янги кийим сотиб обкелардим, яхши бўларди, деб ўйлади. У 12 дирҳам олиб келиб Пайғамбари Акрам (с)-га деди: Эй Худо Расули бу пулларни совға сифатида мендан қабул қилинг ва ўзингиз учун яхши кийим сотиб олинг. Ул ҳазрат пулларни қабул қилдилар ва уларни Ҳазрат Али (а)-га бериб ўзлари учун бозордан янги либос сотиб олишини буюрдилар.

Ҳазрат Али алайҳиссалом Пайғамбари Акрам (с)-га янги либос сотиб олиб ул ҳазрат олдиларига обкелдилар. Худо Пайғамбари бу кийимга бир назар ташладилар ва марҳамат этдилар: Бу кийим жуда яхши матоъдан тикилган ва менга муносиб эмас. Агар сотувчи рози бўлса бу либосни қайта олсин ва пулларни қайтарсин.

Ҳазрат Али (а) Пайғамбар (см)-га итоат қилиб сотиб олган либосни сотувчига қайтарди ва у ҳам пулларни қайтариб берди.

Расули Акрам (с) биргаликда бозорга борамиз ва бир кийим сотиб оламиз, деб марҳамат этдилар.

Ул ҳазрат йўл ўртасида йиғлаб ўтирган бир канизакни кўрдилар. Ул ҳазрат ундан, нима учун йиғлаяпсан деб сўрадилар.

Канизакайтди: Ўй эгаси менга бирон нарса сотиб олиш учун тўрт дирҳам берган эди. Аммо мен уларни юқотдим.

Пайғамбари Акрам (с) уша 12 дирҳамдан тўрт дирҳамини канизакка бериб ўз йўлларини давом этдилар. Ул ҳазрат кийим дўконидан тўрт дирҳамга кийим сотиб олдилар ва уша ерда либосни кийиб Худога шукроналар айтдилар. Қайтиш йўлида кийимсиз бир қашоққа учрадилар. Худо Расули (с) сотиб олган янги кийимларини ечиб уша қашшоқ кишига бердилар. Ул ҳазрат бозорга қайтиб бориб қолган 4 дирҳамга янги кўйлак сотиб олдилар. Худо Расули (с) қайтиш йўлида яна уша йиғлаб ўтирган канизакни кўрдилар.

Ул ҳазрат ундан нимага ўйга бормадинг, деб сўрадилар.

Канизак жавоб берди: Ўйга қайтишим учун кеч бўлган эди. Ўй эгаси менга танбеҳ беришидан қурқдим.

Расули Акрам (с) буюрдилар: Мен билан бирга кел, сенга мен воситачилик қиламан.

Расули Акрам (с) ўй эгаси олдида келдилар. Ул ҳазрат ҳар бир ўй эшигига келганларида эшик олдида туриб уч маротаба салом бердилар. Агар саломларига жавоб олмасалар қайтиб борардилар. Ул ҳазрат иккинчи маротаба салом бердилар, лекин жавоб олмадилар. Учинчи маротаба салом берганларида, Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу,  деган жавоб олдилар.

Эшик очилди ва ўй эгаси катта ҳурмат-эҳтиром билан ул ҳазрат олдида турди.

Расули Акрам (с) нима учун биринчи саломга жавоб бермадинг, деб сўрадилар.

Ўй эгаси айтди: Сизнинг саломингизни эшиттдим, аммо саломингиз бизнинг ўйимиз учун , Худонинг файз ва раҳмати янада кўпроқ бўлишини истадим.  Аммо учинчи маротаба сизнинг қайтишингизни билардим. Шунинг учун эшикни очдим.

Марҳамат қилинг, нима деб буюрасиз, биз хизматингиздамиз.

Расули Акрам (с) марҳамат этдилар: “Сизнинг канизакингиз ўйга қайтишга кечикиб қолган ва сиз уни танбеҳ беришингиздан қурқмоқда. Мен воситачилик қилиш учун келдим.

Ўй эгаси деди: Ё Расуллулоҳ , сизнинг муборак қадамингиз ҳурмати учун уни озод этаман.

Расули Акрам (с) буюрдилар: “Алҳамду лиллоҳ! Ушбу 12 дирҳам жуда баракатли экан. Икки яланғочни кийдирди ва бир қулни озод этди. 

Азизлар,  Аллоҳ таолодан ушбу азиз ва баракотли ойда руҳ ва жонларимизни турли ёмонликдан ва гуноҳлардан асрашини ва инсоний олий даражаларини касб этишини бизларга мушарраф айласин деб тилаб қоламиз!

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.                              

Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.

Биз эса сизлар билан хайрлашамиз. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.