июл 18, 2016 14:26 Asia/Tashkent

 Ӯтган дастурларимизда атроф—муҳитга зарар етказадиган баъзи бир омиллар ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки бугунги шароитда кӯплаб давлатларда сиёсатчилар атроф-муҳитни асраш ва барқарор ривожланишни жорий этиш ҳақида чора-тадбирлар кӯрмоқдалар.

Ҳурматли тингловчилар!

 Ӯтган дастурларимизда атроф—муҳитга зарар етказадиган баъзи бир омиллар ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки бугунги шароитда кӯплаб давлатларда сиёсатчилар атроф-муҳитни асраш ва барқарор ривожланишни жорий этиш ҳақида чора-тадбирлар кӯрмоқдалар.

Барқарор ривожланиш тушунчаси 1970 йилларнинг аввалида қӯлланилган бӯлиб, унинг маъноси ҳар бир соҳада фаолият этишда барқарор бӯлиш деб билинади. Дарҳақиқат, барқарор ривожланиш ҳар бир жамиятнинг эҳтиёжларини ҳеч бир каму кӯстликка йӯл бермай қондиришдир.Барқарор ривожланиш сиёсатида қайта тикланмас энергия манбаларидан дуруст равишда фойдаланиш ва уларни келажак авлодга ҳам  етказиш муҳим масала ҳисобланади.

 Барқарор ривожланиш сиёсатини йӯлга қӯйганда жамият маъқул келажакни таъминлай олади. Бундай келажакда табий манбалардан атроф-муҳит ва унинг тарбит низомини бузмасдан яшашга тӯғри келади.

Шунинг учун барқарор ривожланишда инсон ва табиат орасида бӯлган робиталар, шунингдек инсон билан инсон робитасида бир қатор ӯзгаришлар вужудга келтиради.Бу тушунчалар ӯтган икки асрдаги атроф-муҳитга бӯлган муносабатлар ва у ҳақдаги фикрларни инкор этади. Икки аср давомида табиатдан бир абзал сифатид фойдаланишди ва уни саноат ва иқтисод ривожланиши йӯлида қӯрбон тишди. Яъни инсон ӯз мақсадига эриши учун ҳар мумкин ва номумкин воситалардан фойдаланишига ижозат берилган деб ӯйлайди. Атроф-муҳит ҳам бу  воситалардан истисно эмас.

Бугунги кундаги саноат инқлоби ва ривожланишга интилиш, инсон ҳаётини шу даражада қамраб олдики атроф-муҳит ва табий ресурслар бутунлай эсдан чиқиб кетди.

Барқарор ривожланиш ижтимоий ва иқтисодий тизимларга бир қатор намуналар келтириб, атроф-муҳитга зарар етказмасдан табий манбалардан фойдаланишга ундайди. Шунингдек атроф-муҳитнинг ифлосланиши, об-ҳаво ӯзгариши ва  жамиятдаги адолатсизлик каби падидаларни барқарор ривожланишни йӯлга қӯйган ҳолда бартараф этиш мумкин.

Мавзунинг муҳимлигини назарда тутиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1972 йилда бутун жаҳоннинг атроф-муҳитга бӯлган таважжуҳ ва хавотирлигини кӯзлаб бу борада биринчи йиғилишини Швеция пойтахти, Стокголмда ӯтказди. Бу йиғилишда ер экологияси, миллатларнинг ӯз миллий манбаларини қӯлга киритиш ва уни бошқариш каби масалалар кӯриб чиқилди.

Бу мавзуда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иккинчи йиғилиши 1992 йили Бразилиянинг Рио шаҳрида бӯлиб ӯтди.

Бу йиғғилишларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бӯлган давлатлар атроф-муҳитни асраш ва табий манбаларни нобуд қилмаслик ва барқарор ривожланиш сиёсатини қӯллашга келишишди.

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Шунингдек табий захиралардан аёвсиз фойдаланиш, сузувчиларни овлаш мезони камайиши, тупроқ сифати ва туркумининг бузилишига таважжуҳ қилмоқ, об-ҳавога таважжуҳ қилиш ва иссиқхона газлар миқдорини камайтириш каби масалалар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти йиғилишларда кӯриб чиқилди.

Ҳозирги замон инсоният жамияти ортиб бориши ва шу билан бирга истеъмолчилар сони ортиб бориши соҳадаги мушкулотни янада кӯпайтирмоқда. Бундай шароит қисқа бир муддатда атроф-муҳитга ҳам зарар етказади.  Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги  ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир.Чунки атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги жиддий ва қалтис вазият ҳаммамиздан худди шуни талаб этмоқда.

Мухтасар айтганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизлик, аҳоли саломатлиги ва ҳаётий кўрсаткичлари юқори бўлиши, табиий тизимлар сақланиб қолинишида долзарб ҳисобланади. Бу эса ҳар биримиздан мазкур масалага масъулият билан ёндашишни, табиат инъом этган жами неъматларни асраб-авайлашни, қадрлашни талаб этади.