июн 06, 2018 11:33 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 13-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 3-чи кунидир.

 Бундан 351 йил олдин, яъни милодий 1667 йилнинг 3-июнида  биринчи бор тиббиёт ва жарроҳлик  тарихида инсонга  игна орқали қон қуйиш амали ижро этилади. Бу амални франциялик шифокор Жан Бабтист Денис ижро этди. Беморларга қон қуйиш тиббиёт  илмида улкан ўзгаришларни юзага келтирди. Зеро ундан олдин кўплаб касаллар кўп қон юқотиш ва камқонлик  сабабли  вафот этишарди. Франциялик шифокор аввал бир қўзидан қон олиб, инсонга  ўтказди. Кейинчалик одамнинг  қони касалларга қуйилади.

Бундан 143 йил бурун, ҳижрий-қамарий 1296 йил рамазон ойининг 18-куни Эроннинг машҳур адиб ва тадқиқотчиси Мирзо Абдулъазимхон Қариб Эроннинг шимол-шарқида жойлашган шаҳарлардан бири Гургон шаҳрида дунёга келди. У бошланғич таълимдан сӯнг сарф, наҳв, мантиқ, риёзиёт каби фанларни ӯрганиб устодлик даражасига етди. Устод Қариб  форс тили ва адабиёти соҳасида "Форс тили қоидалари", "Бадоеул-Адаб-фавоидул-Адаб" каби асарларни ёзди.

У шунингдек форс адабиётининг бир қанча дурдона асарларининг қиёсий матнини тайёрлаган. Саъдий Шерозийнинг "Гулистон" ва "Бӯстон" асарлари, "Бармакийлар тарихи" китоблари шулар жумласидандир.

Бундан 55 йил олдин ҳ.шамсий 1342-чи йил хурдод ойининг 13-чисида:

Эрон Ислом Жумҳуриятнинг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Ошуро Ҳусайния  муносабати билан Паҳлавий зулм-истибдод режимига қарши ўзининг таърихий нутқини сўзлади. Шоҳ режими таҳдидлари ва монеа яратишларига қарамай Қумнинг Файзия мадрасасида халқнинг кўп жамоаси ва руҳонийлар ўртасида бу суханронлик амалга оширилди.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ўз суханронликларида шоҳнинг хиёнатли  амаллари ва унинг тарафдорларини танқид остига олди ва уларнинг хиёнатларини барча Эрон мусулмонларига ошкор этди. Ул ҳазрат  ўз нутқида шундай марҳамат қилди: "Улар ислом асослари ва руҳониятига қаршилар ва уни нобуд қилишни  мақсад қилишган. Эй халқ, бизнинг исломимиз ва мамлакатимиз хатар остида турипди, бизлар Эрон вазъиятидан ва ҳукумат раҳбарларидан хавотирда ва афсўсдамиз.”

Бундан 2 йил илгари милодий 2016 йил июн ойининг 3-чисида:

Жаҳон оғир вазндаги афсонавий боксчи Муҳаммад Али Клей вафот этди. Муҳаммад Али Клей унинг асосий номи Касиус Марселус Клей Жониор милодий 1942 йил январ ойининг 17-чисида туғилган эди. У дунё оғир вазнидаги энг машҳур боксчиларидан эди. У ислом динини қабул қилишидан кейин сиёсий фаолиятлар билан ҳам шуғулланди. Шу сабабдан бошқа қаҳрамонларга қараганда машҳурликни касб этди. У шунингдек 20 асрда жисмоний тарбияда энг буюк қаҳрамон унвонини ҳам касб этди. 

 

Ёрлиқ