июн 06, 2018 11:51 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 14-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 4-чи кунидир.

 Бундан 1399  йил илгари ҳижрий-қамарий 40-чи йил рамазон ойининг 19-чи кунида:

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга энг яқин шахс бўлган, амакиларининг уғли ва куёвлари бўлмиш Али Бин Аби Толиб алайҳисалом Куфа масжидининг меҳробида намоз ўқиш пайтида Абдурраҳмон Ибн Мулжам Муродий номи билан танилган шахснинг заҳарланган қиличи билан ярадор бўлди ва бир неча кундан кейин рамазон ойининг 21 кунида шаҳодатга етди. Али алайҳиссалом ислом динининг суюкли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан кейин иккинчи шахс эдиким, ислом тарихи уни шужоат, иймон, зуҳд, ахлоқ, илм ва адолат унвонида эслатади. Али алайҳиссалом ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг уйларида иллоҳий юксак маърифат билан ошно бўлди ва ул ҳазратнинг таълим ва тарбияси остида улғайди. Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг сўзлаган нутқининг бир қисмида шундай марҳамат этилади: “Аллоҳга қасамк менга ялағоч ҳолатда чўлдаги тиконлар устига ётқизишим ё худ қўл оёғим занжирланган ҳолда ерга судралишим Худонинг бандаларига зулм қилган ҳолатда Аллоҳ ва унинг расулига юзланишимдан кўра осонроқдир.”      

Бундан 29 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 14-куни Эрон Исломий Инқилобининг улуғ пешвоси Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари  87 ёшида Ҳақнинг висолиги равона бӯлди. Бу хабарни эшитган бутун ислом олами мотам тутди.

Эронда инқилобий кураш авж олгани, Имом ҳазратларининг Франсияга муҳожират қилганлари ва ул ҳазрат мамлакатга қайтиб келганларидан кейин Эрон Исломий Инқилоби ҳижрий-шамсий 1357 йилда ғалаба қозонди.

Инқилобдан кейинги   ички ва ташқи душманлар фаоллашган, дунёнинг қудратли давлатлари ёш исломий инқилобни буғиб ӯлдирмоқчи бӯлган, ҳатто Саддом қӯли билан унга саккиз йиллик урушни юклатган жуда оғир йилларда  Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари мамлакатни шижоат билан бошқарди.

Имом Хумайний ҳазратларининг риҳлат қилган куни муносабати билан  барча мусулмонларга тасаллият изҳор этган ҳолда, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг бу улуғ шахсият ҳақидаги қуйидаги сӯзларини эътиборингизга ҳавола этамиз: "Унинг қиёми Илоҳий анбиёларнинг қиёмини эслатади. У диний дунёқарашни  қайта тикловчи, иймон шуъласини ёқувчи ва халқнинг улуғ  қаҳрамонлик достонининг яратувчисидир".

Бундан 29 йил бурун ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 14-куни Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши   Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларини Эрон Ислом Жумҳуриятининг раҳбари мақомига сайлади.

Исломий инқилоб асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотидан бир неча соат ӯтгач, ул ҳазратнинг ӯрнига янги раҳбар сайлаш мақсадида, раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши йиғилиши ӯтказилди. Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг иллоҳий сиёсий васиятномаси қироат этилганидан сўнг Эрон Исломий тизмининг келажакдаги раҳбари ҳақида баҳс-мунозара ва таҳлиллар бошланди. Халқ томонидан сайланган бу кенгашнинг аъзолари тўлиқ таҳлил этишдан кейин Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг шахсий фазилатларини эътиборга олиб, аксарият овоз билан ул ҳазратни Эрон Исломий Инқилоб раҳбари лавозимига сайлашди.

Бугун 4 июн дунё тақвимида муҳим сана "Агрессия қурбонлари-бегуноҳ болаларни ҳимоялаш халқаро куни"  ҳисобланади.

Милодий 1982 йили Фаластин ва Ливанда Исроил агрессиясининг қурбони бӯлган болалар вазиятини ӯрганиш жараёнида БМТ томонидан 4 июн куни "Агрессия қурбонлари-бегуноҳ болаларни ҳимоялаш халқаро куни"  дея эълон қилинди.  Болаларнинг кун сайин ошиб бораётган муаммоларига дунё аҳлининг таважжуҳини қаратиш мақсадида бу кун "Агрессия қурбонлари-бегуноҳ болаларни ҳимоялаш халқаро куни" деб ном қуйилди.