Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 15-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 20-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 5-чи кунидир.
Бундан 1431 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 8-йил рамазон ойининг 20-куни айрим тарихий ривоятларга кӯра, Макка шаҳри Аллоҳнинг расули (с) раҳбарлигидаги ислом лашкари томонидан фатҳ қилинди.
Ҳижратнинг олтинчи йили Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Қурайш қабиласи ӯртасида Ҳудайбия тинчлик келишуви имзоланган эди. Аммо Қурайш кофирлари бу келишувга хиёнат қилишди. Шунда Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам раҳбарлигида ӯн минг кишилик ислом лашкари Макка шаҳрини фатҳ қилди. Макка аҳолиси исломнинг ёйилишига қарши чиқиб, Аллоҳнинг расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва кӯпгина мусулмонларга озор-азият беришганига қарамай, шаҳар фатҳ этилгач, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам маккаликларни авф этдилар. Бу ҳодисадан сӯнг Қурайш қабиласидагилар исломни қабул қила бошлашди. Шундай қилиб, Макка шаҳри уруш-жанжал ва қон тӯкишсиз фатҳ қилинди. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бир гуруҳ мусулмонларни Макка атрофидаги бутхоналарни тозалашга юбориб, ӯзлари ҳазрат Али алайҳиссалом билан Каъбатуллоҳ ичидаги бутларни синдира бошладилар. Айрим ривоятларга кӯра Макка шаҳри ҳижрий-қамарий 8-йил рамазон ойининг иккинчи кунида фатҳ қилинган.
Бундан 813 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 626-йил рамазон ойининг 20-куни машҳур ислом сайёҳи Ёқут Ҳимавий оламдан ӯтди. Ҳижрий-қамарий 7 асрнинг машҳур ёзувчиларидан бири бўлмиш Ёқут Ҳимавий тахаллуси билан танилган Абдуллоҳ Ёқут бин Абдуллоҳ Румий қамарий 539 йилда Бағдод шаҳрида дунёга келди. Олим дунёни ӯрганиш учун ер куррасининг кӯпгина нуқталарига сафарлар қилди. Чингиз лашкари бостириб келгач, олим Мосул шаҳри, ундан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳижрат қилди ва ниҳоят шу шаҳарда оламдан ӯтди.Ёқут Ҳимавийнинг энг машҳур асарлари "Муъжамул булдон" ва "Муъжамул удабо" китобларидир.
Бундан 55 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг 15 кунида:
Эроннинг мусулмон халқи ҳазрат Имом Хумайний (р.а)- нинг қўлга олинганларини эшитиб шоҳ режимига қарши катта қўзғолон кўтардилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари Қум шаҳридаги Файзия мадрасасида бу қўзғолондан бир неча кун олдин нутқ сўзлаётган пайтларида шоҳ маъмурияти томонидан қўлга олинган эди ва ул зотнинг қўлга олинганлигига қарши халқнинг эътирозлари бошланди. Шоҳ маъмурлари ушбу норозиликларнинг олдини олиш мақсадида бу харакатни шиддатли равишда бостиришди. Натижада бир қанча мусулмонлар шаҳид ва мажруҳ бўлдилар. 15 хурдод кунида юзага келган қонли норозилик Исломий Инқилобнинг бошланиши эди ва Эроннинг келажагини ҳал этувчи кун ҳисобланар эди. 15 хурдод халқ қўзғолонидан сўнг шоҳ ва унинг ҳукумати юзидан риё пардаси тортилди ва унинг Ислом ва халққа қарши моҳияти ошкор бўлди. Бу кундан сўнг Эроннинг мусулмон халқининг Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бошчилигидаги кўрашлари давом этиб, ниҳоят ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 22-кунида Исломий Инқилоб ғалаба қозонди.
Бундан 29 йил илгари ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 15-чисида:
Эроннинг буюк рассом вар зарҳал билан безаш санъатининг машҳур устодлардан бири Абдуллоҳ Боқирий вафот этди. У шамсий 1292 йилда Теҳронда таваллуд топди. У бошланғич маълумотларини олганидан кейин ҳунар соҳасидаги турли йўналишлар, айниқса зарҳаллик санъати ва гиламда наққошлик қилишни ўрганишни бошлади. Устод Боқирий чиройли расмлар билан китобни безаш ҳунари ҳисобланмиш зарҳаллаш билан турли китоб ва матнларга чирой берди. У шунингдек Эрон гиламлари учун чиройли нақшларни чизди. Эроннинг ушбу буюк устодининг асарлари турли музейларда сақланади. Устод Абдуллоҳ Боқирий кўп шогирдларни тарбиялади ва улардан айримлари эса машҳур ҳунармандлар бўлишди.