июн 13, 2018 14:39 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1397  йил хурдод  ойининг 10-си,  Ҳижрий қамарий 1439 йил рамазон ойининг 15-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май  ойининг 31- кунидир.

Бундан 1436 йил бурун,  ҳижрий –қамарий  учинчи   йил рамазони шариф ойининг  15-куни Ислом Пайғамбари (с)нинг азиз невараларидан бири Имом Ҳасан Мужтабо (а)  таваллуд топдилар.  Ул ҳазрат  Аллоҳнинг    уч  нафар   азиз   бандаси—Расули Акрам (с),  ҳазрат  Али (а) ва   Фотимаи Заҳро саломуллоҳи  алайҳонинг   меҳр-муҳаббатли  оғушларида   тарбия    топдилар. Келажакда   ислом   умматларига   раҳбарлик  қилиш   учун  тадрижий   равишда   тайёргарлик   кўрдилар.

Имом Ҳасан Мужтабо (а) оталари Имом  Али(а) ҳазратларининг шаҳодат топганларидан кейин ҳижратнинг 40-йилида мусулмонлар раҳбарлиги ва ҳидоятининг рисолатини зиммаларига  оладилар

Аввалида кўплаб мусулмонлар ул ҳазрат билан байъат қиладилар. Бироқ ӯша замонда анчайин қудратли бӯлган Муовия раҳбарлигидаги  умавийлар ҳукумати Имом Ҳасан (а)га  қарши душманлик ва бадбинлик амалларини бошлайди. Ул ҳазрат ҳам пировардда ўз тарафдорлари билан уммавийларга қарши курашишни ихтиёр этадилар. Аммо ул ҳазрат қўшинларининг кўплаб бошлиқлари алданишади ва айримлари душманнинг ёлғонларига  ишониб, Имомни ёлғиз қолдиришади. Имом Ҳасан (а) Исломнинг ҳимояси ва боқийлиги учун ҳамда узоқни кўзлаш ва тадбир асосида тинчлик шартномасини қабул қиладилар.

Имом Ҳасан Мужтабо (а)нинг валодат кунлари билан барча мусулмонларни  муборакбод этиб, ул ҳазратнинг ҳикматга йӯғрилган фикрларидан бирини эслатмоқчимиз: “Жисм озуқасини ўйлаб,   руҳий озуқани хаёлига ҳам келтирмайдиган кишиларга ҳайронман.”

Ххххххххххххххххххх

Бундан 171 йил муқаддам, яъни ҳижрий-шамсий 1226 йил хурдод ойининг 10-куни Эрон ва Усмонли императорлиги ӯртасида Арзирум шартномаси имзоланди.

Муҳаммадшоҳ Қожор салтанати йилларида Хуррамшаҳр порти тараққий этгач, Басралик тожирларнинг бозори касод бӯлди. Уларнинг шикояти натижасида Бағдод волийси Хуррамшаҳр портига ҳужум уюштириб, хизматчиларни ӯлдириб, тожирларнинг мол-мулкини ғорат қилди.  Бу воқеадан сӯнг Эрон давлати Усмонли давлатига ӯз вакилини юбориб, етказилган зарар учун товон тӯлашларини талаб қилади. Аммо Усмонийлар "Хуррамшаҳр порти бизнинг ҳудудимиз ва бу воқеа давлатимизнинг ички ишидир",-- дея иддао қилади. Шунда Эрон давлати  Бағдодга ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

Эндигина Россия билан жангдан чиққан Усмонли давлати Эрон билан жанг қилишни истамайди ва Хуррамшаҳр портини қайтариб беради.

Шу пайт Карбалода яшовчи эронликлар қатлиом қилинди. Бу воқеадан Эрон давлати ғазабга келди.  Аммо вазиятни сиёсий йӯл билан муътадиллаштириш мақсадида музокаралар бошланди. Ва ниҳоят, орадан икки йил ӯтгач, Арзирум шартномаси имзоланди.

Шартномани Эрон томонидан Амир Кабир лақаби билан машҳур Мирзо Тақихон Фарохоний имзолади. Унинг тадбир ва тафаккур тарзига рус ва инглиз намояндалари ҳам қоил қолишди.

Арзирум шартномаси асосида Эрон Сулаймония ҳақидаги ӯз иддаосидан кӯз юмди. Усмонли давлати эса  Эроннинг Хуррамшаҳр портига эгалиги ва Арвандруд дарёсида кема ҳаракатлари ҳаққини тан олди. Шунингдек, эронлик зиёратчи ва тожирлар билан дағал муомала қилмаслик мажбуриятини зиммага олди.

Ххххххххххххххххх

Бугун 31 май куни чекишга қарши кураш халқаро кунидир.

Қадим замонларда Америкалик қабилалар тамаки баргларини ӯтга ташлаб, тутунини ҳидлаб, хурсандчилик қилишарди.  Бу ҳолни кӯрган Христофор Колумб ва унинг шериклари тамакини сеҳрли гиёҳ деб ӯйлаб,  уруғини  Испанияга келтиришди. Шундай қилиб тамаки Европага етиб келди.

Бугунги кунда сигарета ишлаб чиқарадиган мамлакатлар ӯз фуқароларини чекишни ташлашга тарғиб қилишади, аммо бу зарарли маҳсулотни ривожланаётган ва қашшоқ мамлакатларга сотишади. Масалан кейинги 10 йил давомида Америкада ашаддий кашандалар сони 90 миллиондан 45 миллионга камайди. Англияда эса  чекувчилар сони 11 миллионга камайган.

Дунё бӯйлаб  кашандалик ҳар йили миллионлаб нафарнинг ҳаётига зомин бӯлмоқда.

Кашандалик каби офатнинг нақадар хавфли эканлигини аҳли башарга эслатиш учун 31 май   кашандаликка қарши кураш  халқаро куни дея номланган.