Биз ва тингловчи
Футболнинг келиб чиқиш тарихи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимиз “Футболнинг келиб чиқиш тарихи”мавзуси бобида бўлади. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Футболга ўхшаш ўйинлар милоддан аввал Миср ва Шарқ мамлакатларида маълум бўлган, кейин Европага ўтган. Ҳозирги замон футболининг «аждоди» бундан икки минг йил аввал қадимги Шарқ халқлари ва антик дунё давлатлари Греция ва Римда маълум бўлган «Гарпонон» (ўша пайтда футбол шундай аталар эди) ўйинини ўйнаган қадимги Греция ўсмирлари майдон ўртасидан туриб тўпни рақиблар томонига ўтказишган, Юлий Цезарнинг римлик лигионерлари тўпни ҳар қандай усул ва тарзларни қўллаган ҳолда устунлар орасига киргизишга ҳаракат қилганлар. Ўрта асрларда ўйин кенг тус олди. Бунда кўча ва қишлоқлар майдон ўрнида хизмат қиларди. Мусобақалар кун ўртасида бошланар эди ва қоронғу тушганча давом этарди. Тўпни бутун шаҳар бўйлаб маълум бир жойгача суриб келишга эришган жамоа ғолиб хисобланарди. Ўйин тартибсиз бир уриб йиқитга ўхшар, кўп холларда қон тўкар, муштлашишгача бориб етарди. Шу сабабдан ва «жин ўйин» сифатида инглиз қироллари футболни кўп марта тақиқлаганлар. Бу тақиқ 200 йил амалда бўлди.
XIX аср ўрталарига келиб, спорт услуби жисмоний тарбиянинг энг мақбул методи деб топилиб, спорт хамда спорт ўйинлари жисмоний ривожланишининг самарали воситаси бўлиб қолгандан кейин футбол тарихида янги босқич бошланди.
Оёқда тўп ўйнаш биринчи галда инглиз коллежлари ҳамда университетларида ёйилди. XIX асрнинг иккинчи ярмидан футбол ўйинида очиқ ойдин икки йўналиш таркиб топади. Улардан бирини Лондон ҳамда Кембридж коллежлари қўллаб қуваттлар эди. Булар 1863 йили футбол ассоциацияси тузадилар ва юмалоқ тўпни оёқда ўйнаши расм қилишга қарор қиладилар. 1848 йили Кембридж университети ўқитувчилари ушбу уйиннинг дастлабки замонавий қоидаларини ишлаб чиқишган ва бу қоидаларни нашр этишга қарор қилинади. Афсуски, улар босмадан чиқмай йўқолиб кетади. Бизгача етиб келган қоидалар 1863 йил 8 декабрда эълон қилинган. Бу қоида 13 банддан иборатдир. Ҳозир биз билган футбол ана шундай пайдо бўлган. 1863 йилги қоидалар ҳозирги қоидалардан фарқ қилган. 1871 йили голкипер (дарвозабон) ларга қўлда ўйнаш руҳсат берилди. 1857 йилда шу мамлакатдаги Шеффилд шаҳрида илк футбол клуби ташкил этилган. 1863 йилда Англия футбол уюшмаси тузилиб, унинг қоидалари тасдиқланган. 18-асрнинг охири — 19-асрнинг бошларида Европа ва Жанубий Америка давлатларида ҳам футбол уюшмалари ташкил қилинди.
Бурчакдан тўпни киритиш 1873 йилда киритилди. 1875 йили устунларни бирлаштириб турган арқон ердан 2,44 м баландликда ётқизилган тўсинга алмаштирилди. 1882 йили 4та мустақил футбол иттифоқи Англия, Шотландия, Уельс ва Ирландия футбол иттифоқлари бирлашдилар. Футбол майдонида ҳакам биринчи марта 1880 – 1881 йилларда иштирок этадиган бўлди. 1891 йили ҳакам майдонга иккита ёрдамчиси билан тушадиган бўлди. Халқаро миқёсидаги дастлабки футбол ўйини 1873 йили Англия ва Шотландия футбол жамоалари ўртасида бўлган эди. Футбол 1875 йилда Голландияда ўйнала бошланди, 1882 йилдан Швейцарияда, 1890 йилдан Чехияда, 1894 йилдан Австрияда, 1897 йилдан Россияда ўйнала бошлади.
1904 йилда халқаро футбол федерацияси — ФИФА тузилди. ҳозир унинг таркибида 190 га яқин мамлакат бор. 1954 йилдан бери Европа футбол иттифоқи УЕФА ҳам ишлаб турибди. Унга 50 га яқин мамлакат аъзо бўлиб кирган. 1930 йилдан бери ҳар тўрт йилда жахон чепионати, 1958 йилдан бери эса Европа чемпионати ўтказилиб келинмоқда 1908 йили футбол олимпия ўйинлари дастурига киритилди.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Футболнинг турларидан бири минифутбол (футзал)дир. Майдонининг ўлчами 28—40 х 16—20 м, дарвозасининг ўлчами 3х2 м, тўпининг оғирлиги 400—600 г , айлана диаметрининг узунлиги 60—62 см, ўйиннинг соф вақти 40 мин. (20 мин.дан 2 бўлим), жамоалар мусобақаларда 12 тадан футболчини рўйхатга киритишади, майдонга чиққан иккала жамоада ҳам 5 тадан футболчи (биттадан дарвозабон) қатнашади. Мини футбол бўйича жаҳон чемпионати 1989 йилдан, Осиё чемпионати 1998 йилдан бошлаб ўтказилади. Ўзбекистон мини Футбол чемпионати 1997 йилдан бошланган.
Футбол тўпи футболда ўйналувчи шарсимон тўпдир. Футбол қоидаларига кўра тўпнинг айланаси 68-70 см, массаси 410—450 г, ички ҳаво босими 55-80 kPa, усти чарм ёки шунга ўхшаш материал билан қопланган бўлиши зарур. Футбол тўпларини бир қолипга келтириш 1863-йилда, тўпларнинг қандай бўлиши ҳақидаги қоидалар жорий этилиши билан бошланди. 1872-йили бу қоидаларга ўзгартиришлар киритилди. Ҳозирги тўплар 32 ёқли шарсимон икоцедр шаклидадир, улардан 12 таси мунтазам бешбурчак, 20 таси мунтазам олтибурчакдир. Футбол тўплари аввалбошда бир рангли: жигарранг, оқ бўлган. 1960-ларда оқ-қора телевидениедаги футбол матчлари эфирлари учун тўплар оқ-қора рангга бўяла бошланди. Рангли телевидение ёйилиши билан бу одат кераксиз бўлиб қолиб, эндиликда тўплар ҳар хил рангларга бўялмоқда.
Одатда футбол тўгри тўртбурчак шаклидаги майдонда ўйналади. Ҳар бир жамоа 11 футболчидан (10 та ўйинчи ва битта дарвозабон) ташкил этилади. Алоҳида бир футбол ўйини матч, деб аталиб, ҳар бири 45 дақиқа давом этувчи таймлардан иборат бўлади. Биринчи ва иккинчи таймлар орасида жамоалар ўрин алмашишади. Бундан ташқари шундай футбол турлари борки, улардаги ўйинчилар сони камроқ бўлиши мумкин — жумладан пляж футболи (қумда ўйналади), мини-футбол (махсус қопламали залда ўйналади), маҳалла футболи (ҳар қандай майдонда ҳар қанча ўйинчилар билан ўйналади).
Футбол уйини энди-энди пайдо бўлганда, устунларнинг теппа қисмига арқон ип тортиб қўйилган. 1875 йилда арқон тўсинга алмаштирилган. 1891 йилнинг январида Нотингемдаги бир ўйинларнинг бирида биринчи бор дарвозалар ортига майда арқон тўр тортиб қўйилган. Дарвозалар параметри: энига 7,32 метр (8 ярд), бўйига 2,44 метр (8 фут). Устун ва тўсин кесишган қисмининг бўйи ва эни 12 см (5 дюйм)дан ошмайди.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари ва унинг сайти борасида янги тингловчиларимиздан бири Бахтиёржоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Бахтиёржоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.