Эрон бозори
Эрон қолинлари жаҳон музейларида
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон қолин гиламлари” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Таъкидлаб ўтганимиздек, қолин гиламлари Эронда ҳунар, яратувчанлик, қўшма ҳаракатларнинг уйғунлиги ва миллий маданиятнинг тажаллийсидир.Қолин тўқиш ва уни тайёрлашда кўп кишилар бевосита ва билвосита хизмат қилишади.
Зеро унинг толаларини биров тайёрласа, биров улар учун ранг тайёрлайди ва айрим турли нақшлар яратишса, бошқалар уларни тўқиш вақтида фойдаланишади.
Тарих нуқтаи назаридан гилам тўқиш билан шуғулланган биринчи қавм ва халқнинг макони ва замони аниқ эмас. Бунинг сабаби қўлдан тўқилган гиламларнинг табиий тузилмасидир. Айтишларича, ўсимлик иплари ва дарахтлар пўчоғидан тўқилган сабад ва бошқа нарсалар такомиллашганидан кейин гилам тўқиш ҳам юзага келган.
Қўйлар уй ҳайвонига айлантирилганидан кейин одамлар уларнинг жунларидан гилам тўқишган. Тарихнинг гувоҳлик беришича, биринчи гиламлар аёллар орқали тўқилган ва асрлар давомида ушбу касб билан кўпроқ аёллар шуғулланишган. Улар уй учун гиламларни тўқиш билан бирга ром этилган ҳайвонларнинг устини ёпиш ва айрим нарсаларни олиб юриш учун халта ва хуржинларни ҳам тўқишни бошлашади.
Эронликлар томонидан қўлдан тўқилган энг биринчи гилам “Позирик” қолин гилами ҳисобланади. Бу гиламни рус археологлардан бири Руденко милодий 1949 йилда Сибир минтақасида жойлашган Позирик водийсида топган. Бу жой Сакоийлар сулоласи шоҳларидан бирининг қароргоҳи бўзлган. Позирик қолин гилами жундан тўқилган ва турли ранглар билан безатилган. Ундаги нақшларда отлиқ кишилар, ўтлаб юрган бўғилар, танаси арслон ва боши бургутга ўхшаган жонварлар расмларини кўриш мумкин.
Олимларнинг аниқлашларича, позирик қолинидаги нақшлар Эрон платосида мавжуд маданият, санъат ва удумлар билан яқинлик қилади.
Бир неча асрлик тарихга эга “Позирик” қолин гилами асосида айтиш мумкинки, Эрон платосида қолин гиламларни тўқиш ҳунармандчилиги кенг ривожланган ва эронликлар унинг рамзларини тушунишган. “Позирик” қолин гилами 2400 йилдан ортиқ вақт давомида Сибир музларида қарор топган бўлсада, нобуд бўлмаган. Лондонда нашр бўлувчи “Ахбор” журнали 1953 йил 11 июлда ушбу қолин гилам борасида шундай ёзган эди:” Позирик” да кашф этилган муҳим ашё бир гилам бўлаги бўлиб, турли нақшларнинг тугуни гиламнинг орқасида ва унинг олди қисмида нақшлар тартиб билан терилган ва текис эди. Отлар жасадлари билан топилган ушбу гилам от эгари учун тўқилгани назарга ташланади. Гиламдаги нақшларда эртакларда учрайдиган ҳайвонлар ва эронлик отлиқларни кўриш мумкин. Уларнинг бошларида Ахамонийлар даврига тааллуқли қалпоқлар бор.”
Руденко 1953 йилда ўзининг кашфиётлари борасида ёзган китобида ушбу гиламдаги хосликлар ҳамда ундаги турли нақш ва рангларга ишора этиб, “Позирик” гилами эронликларга тегишли эканлигини таъкидлайди.
Рус донишмандига кўра, мазкур гилмадаги нақшлар “Тахти Жамшид”нинг айрим нақшларига ўхшагани боис Ахамонийлар даврида бўлган бепоён Эрон юртининг уч қисмидан бири, яъни мидиялар, портийлар ва ёки қадимий Хуросонда тўқилган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Бугунги кунда нафақат “Эрмитаж” музейи, балки дунёнинг бошқа музейларида ҳам Эронга тегишли нафис ва нодир қолин гиламлар сақланмоқда. “Ардабил қолини” ҳам Эроннинг қадимий ва нафис қолин гиламлардан ҳисобланади. Бу қолин ҳам Лондонда жойлашган “Виктория ва Алберт” музейида сақланмоқа.
Бир неча йил олдин “Сандей таймз” газетаси томонидан ушбу гилам дунёнинг шоҳкор ҳунармандчилик санъатининг маҳсули бўлган 50та асарнинг бири сифатида эълон қилинган эди. “Ардабил қолини” шакл, тўқиш ва нафислик жиҳатидан Эрон ва жаҳоннинг энг машҳур қолинларидан бири ҳисобланади ва ушбу қолин гилам милодий 1539 йилда тўқилган. Сафавия даврига тегишли ушбу қолин гиламдаги нақшлар ва кўринишлар ягона бўлган санъат асари сифатида эътироф этилган.
“Челси қолини” ҳам эронлик ҳунармандлар орқали тўқилган машҳур гилам бўлиб, ушбу музейда сақланмоқда. Челсининг Кингз кўчасида яшовчи бир тожирдан ушбу Эрон қолини сотиб олингани сабабли унинг номи “Челси қолини” дея аталган. Ушбу гиламда солинган нақшлар туранж (бергамот) меваси, ов қилинадиган кийик, бўғи ҳамда арслон ва йўлбарс каби бошқа ёввойи ҳайвонлардан иборат. Ушбу нақшлар орасида афсонавий жонварлардан бўлган аждаҳони ҳам кўриш мумкин.
Австрия пойтахти Вена шаҳридаги “Санъат ва саноат” музейида ҳам Сафавия даврида тўқилган “Қолии шикоргоҳ”, яъни “Ов макони қолини” номли гилам сақланмоқда. Милодий 16 асрда шоҳ Аббос ҳукмронлиги даврида тўқилган гилам фақат ипак толаларидан иборатдир. Ушбу қолин гиламда шоҳ Аббоснинг ов қилиш саҳнаси чиройли нақшлар билан кўрсатилган.
Дунёнинг машҳур музейларидан бири бўлган Ню-Йорк шаҳридаги “Метрополитен” музейида ҳам Эроннинг тўрта машҳур қолин гиламлари сақланмоқда. Икки жуфт бўлган ушбу ”полонзи” гиламлари Эрон қолин тўқиш саноатининг тарихи ҳисобланган даврга тўғри келади. Эрон қолин тўқиш саноатида “уйғониш” номини олган ушбу давр Сафавия давридир. Эронда тўқиладиган полонзи, ёхуд полякча гиламлар деб йирик гуллардан иборат ҳамда уларда олтин ва нуқра ишлатилган зарбофт гиламларни айтишади.
Мазкур гиламларнинг тўқилмаси ва уларнинг ранглари ўзига хосдир. Бу каби гиламларда кўпинча турли гул ва бутталар, айниқса нилуфар гулининг нақшлари солинади.
Мазкур қолин гиламларнинг “полонзи” дея аташларининг сабаби шуки, милодий 1878 йилда Парижда барпо этилган Халқаро кўргазмада полшалик шаҳзода Царториский моллари орасида Полша салтанати хонадонининг айрим нишоналарини ўзига мужассамланган қолинлар ҳам бор эди. Шу сабаб бу қолин гиламлар полякча ё полонзи номини ўзига олади. Бироқ кейинчалик милодий 1930 йилда Риегл номли киши бу гиламлар Полшага тегишли эканига шубҳаланади. Риегл ва Боуд Мартин узоқ тадқиқотлар асосида ушбу гиламлар 18 асрда Эронда тўқилганини исботлашади.
Айтиш лозимки, полонзи қолинлари Эронда мавжуд қасрлар ва шоҳлар учун тўқиларди ва баъзан Европанинг айрим шоҳларига совға сифатида ҳам юбориларди.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.