Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил хурдод ойининг 31-си, Ҳижрий қамарий 1439 йил шаввол ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 21- кунидир.
Бундан 1435 йил бурун ҳижрий-қамарий 3-йил шаввол ойининг 7-куни Мадина шаҳрининг шимолий қисмидаги Уҳуд тоғи этакларида мусулмонлар ва мушриклар ӯртасида Уҳуд жанги бӯлиб ӯтди.
Қурайш мушриклари Бадр жангидаги оғир мағлубиятдан сўнг Уҳуд жангига тайёргарлик кӯришди. Шу сабабли Қурайш қабиласининг тиш-тирноғигача қуролланган 3 минг жангариси Уҳуд жанги саҳнасига етиб келган эди. Мусулмон жангчилари эса 700 нафардан ошмас, улар қурол-яроқ билан ҳам яхши таъминланган эмасдилар. Расули акрам (с) Қурайш қўшинлари билан тўқнашишдан олдин ҳар галгидек, ўз ёронлари билан мушрикларга қарши қандай жанг олиб бориш хусусида маслаҳатлашдилар ва ниҳоят Мадина шаҳридан ташқарида Қурайш кучлари билан жанг олиб бориш тарафдорларининг фикрларини қабул қилдилар.
Жанг Уҳуд тоғининг этагида ўтказиладиган бўлди. Дастлаб мусулмонлар улкан ютуқларга эришдилар. Аммо улардан айримларининг Пайғамбар (с)нинг Уҳуд тоғи этагидаги нозик камарни муҳофаза қилиш бўйича дастурларини бажаришдаги ғафлати ва хатолари сабабли Қурайш жангчилари шу нозик жойдан мусулмонларга зарба бериб, уларни оғир вазиятда қолдирдилар. Жангнинг бу босқичида Пайғамбар (с)нинг ҳаётлари ҳам хавф остида қолди ва 70га яқин киши, жумладан ул зотнинг амакилари Ҳамза ҳам шаҳодатга етди. Шунга қарамай, Қурайш мушриклари қатъий ғалабага эриша олмай, Маккага қайтдилар.
Хххххххххххххх
Бундан 1133 йил олдин ҳижрий қамарий 1129 йил шаввол ойининг 7 куни Эронлик машҳур географиячи ва сиёсатчи донишманд олим Абу Абдуллоҳ Аҳмад бин Жайҳоний оламдан кўз юмади. Бу улуғ олим ўзининг қимматли тадқиқотлари билан Ислом оламида шуҳрат қозонади. Унинг география соҳасига атаб ёзган энг муҳим асарларидан бири “Ал Масолик вал Мамолик” китобидир.
Улуғ олимнинг ушбу асари география мавзусида тадқиқот олиб борадиганлар учун қўлланма бўлди.
Хххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1392 йил хурдод ойининг 31-куни, яъни бундан 5 йил аввал Эронда Талассеми́я жамиятининг асосчиси доктор Мино Эзадёр оламдан ӯтди.
Эронда Талассеми́я ва гемофилия каби даволаниши мушкул хасталикка чалинган кишиларни ҳимоялаш жамиятини тузиш унинг кӯп йиллик орзуси эди. Доктор Мино Эзадёрнинг тинимсиз сай-ҳаракати ва хайрхоҳ кишиларнинг ҳиммати билан Эронда даволаниши мушкул хасталикка чалинган кишиларни қӯллаб-қувватлаш жамияти тузилди. Бу жамият Талассеми́я жамияти деб атала бошланди.
Эрон мусулмон давлатлари ичида биринчи бӯлиб талассемия хасталигининг олдини олишнинг моделини яратиш ташаббуси билан чиқди. Бу муваффақиятлар доктор Мино Эзадёр ва унинг ҳамкорларининг тинимсиз заҳматлари натижаси эди.
Саховатли қалб эгаси бӯлган доктор Мино Эзадёр ҳижрий-шамсий 1392 йил хурдод ойининг 31-куни оламдан ӯтди.