Тарихий саналар
Бугун чоршанба Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 10-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 31-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 10-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 28-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 31-чи кунидир.
Бундан 1077 йил олдин ҳижрий-қамарий 360 йил зилқаъда ойининг йигирма саккизинчисида Эроннинг тарихий шаҳарларидан бири – Исфаҳон уламоларидан бири ва машҳур муҳаддиси Аблқосим Табароний оламдан ўтди. У ҳижрий- қамарий тўртинчи асрнинг машҳур олим ва муҳаддисларидан бири эдиким диний илмларни касб этиш ва ҳадисларни жамлаш учун исломий ўлкаларга сафар қилди ва 33 йил мутолаа қилиш ва тадқиқот олиб бориш давомида дарс бериш билан шуғулланди ва кўп шогирдларни тарбиялади. Табароний ҳадис илми ҳақида учта мажмўани ёзганким "Муъжами кабир", "Муъжами васат" ва "Муъжами сағир" номлари билан машҳурдир.
Бундан 38 йил муқаддам милодий 1978 -чи йил август ойнинг 31-чисида:
Имом Мусо Садр Ливияга қилган сафари чоғида сирли тарзда йўқолди. Имом Мусо Садр милодий 1928-чи йилда Эронда жойлашган муқаддас Қум шаҳрида таваллуд топди. У ўз таълимотини олганидан кейин Ливанга борди. Уша вақтда Ливан мусулмонлари энг оғир ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий шароитда ҳаёт кечиришарди. Шунинг учун Имом Мусо Садр энг муҳим ва асосий сайъ-ҳаракат, яъни халқ аҳволи ва вазъиятини яхшилаш учун амал қилди ва "Ливан шиаларининг олий парламенти" номли шиалар ишларига тегишли бўлган ташкилотнинг лойиҳасини ушбу мамлакатнинг парламентида тасдиқлаб олди ва ушбу парламентнинг раислигига сайланди. Имом Мусо Садр фаластинликларнинг сионистик режимга қарши кўраш олиб боришларини комил тарзда ҳимоят этарди ва "маҳрум бўлганларнинг ҳаракати"-ни Ливан мусулмонларининг ҳуқуқларини ҳимоят этиш учун ташкил этди. Ҳозирги кунгача Имом Мусо Садрнинг тақдири ҳақида олиб борилган сайъ-ҳаракатлар аниқ бир натижа бергани йўқ.
Бундан 25 йил олдин милодий 1991-чи йил август ойнинг 31-чисида:
Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган Ўзбекистон Совет Иттифоқи республикаларидан ўз мустақиллигига эришди. Ўзбекистон милодий олтинчи асрдан олдин Эроннинг Ҳахоманишлар императорлигининг бир қисми эди. Ва бу императорликдан кейин бир нечита Эроннинг сулолалари ва бошқа сулолалар бу мамлакат устидан ҳукмронлик қилишди. Милодий еттинчи асрнинг иккинчи яримида ислом дини зуҳр топиши ва мусулмонлар томонидан Ўзбекистон фатҳ этилишидан кейин исломий маданият ушбу мамлакатда ривож-равнақ топди. Милодий тўққизинчи асрнинг охирларида Эроннинг Сомонийлар сулоласи Ўзбекистонда қудрат бошига етди ва форс тили ва Эрон маданияти ушбу мамлакатда ўзининг тараққиёт чуққисига етди. Аммо милодий 13 асрда муғулларнинг ҳужумлари Ўзбекистонга жиддий зарар етказди. Милодий 18 асрнинг охирларида Ўзбекистонда русларнинг нуфуз топишлари бошланди ва милодий 1876 йилда Россия ушбу мамлакатни комил тарзда тасарруф этиб олди. Ва милодий 1980 йилларнинг охирлари ва Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин Ўзбекистон ҳам ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўзбекистон 447 минг квадрат киллометр масоҳатга эгадир. Ва Қазоқистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан қушни давлатдир.