Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 206 йил олдин, яъни милодий 1812 йилнинг 24 –июнида Франция қироли Бонапарт Наполеон чор Россиясига қарши ҳарбий юриш бошлайди. Бонапарт Наполеоннинг императорлиги вақтида Франция Европа ва дунёнинг йирик қудратига айланган эди. Аммо Европанинг катта қисми Наполеон ихтиёрида бўлса ҳам, у кенг масоҳатга эга бўлган Россияга ҳужум қилади. Напалеон Россия ва Польшанинг Москвагача бўлган уша вақтдаги чегара ҳудудларини уч ойда босиб ўтди ва 1812 йил 14-сентябрда Москвага кирди. Напалеон Мсоквани ўз тасарруфига киритиб уни ўз императорлигига қўшади деб уйлаган эди. Аммо русларнинг ҳарбийлари Москвага ўт қуйиб ўзлари орқага чекиниш билан Напаолеон армиясини озиқ-овқатсиз қолдиришди. Бонапарт Наполеон Россияга қарши урушда катта мағлубият билан юзмаюз бўлади ва Францияга қайтишга мажбур бўлади. Ушбу урушлар жараёнида унинг 530 минг нафар аскаридан фақат 30 минг нафаригина ватанларига қайтишга муваффақ бўлади. Наполеоннинг ушбу мағлубияти унинг империясининг парчаланишига сабаб бўлади.
Бугунги кундан 175 йил олдин, милодий 1843 йилнинг 24-июнида англиялик ихтирочи Генри Бессемер металларни эритиш печкасини ихтиро этади. Англиялик буюк ихтирочи ва саноатчи Бессемер милодий 1813 йилнинг 11 июнида таваллуд топган. У ихтиро этган печкалар “Бессемер печкалари” номи билан машҳурдир ва саноат соҳасида катта ўзгаришларни юзага келтирган. Генри Бессемер 1898 йилнинг 28-февралида 85 ёшида вафот этган.
Бундан 14 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1383 йилнинг 3-тир ойида эронлик етук рассом Аббос Жалолий Сувсанободий оламдан ўтган. Эроннинг рассомлик ва миниатюра санъатида ёрқин ном қолдирган Аббос Жалолий Сувсанободий шамсий 1313 йилда Эроннинг марказий шаҳарларидан бири Арок яқинидаги Сувсанобод қишлоғида таваллуд топган. Тўрт ё беш ёшида ота-онаси билан Теҳронга боради ва у ерда бошланғич таълим олиш билан биргаликда устоз рассомлардан рассомлик санъати сирларини ўрганади. Аббос Жалолий 33 ёшида миниатюра соҳасида ўзининг услубига эга бўлади. Машҳур миниатюрчи рассом Аббос Жалолий шамсий 1383 йилнинг 3 тир ойида АҚШ-да вафот этади.