июн 28, 2018 14:21 Asia/Tashkent

Пешанадаги ой

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дўстлар, бугун "Пешанадаги ой " номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Азиз дўстлар, қиссамизни шу жойига келган эдикки Шаҳрабону девнинг ёрдами билан барча ишларни бажарди ва Шаҳрабону дев унга берган чиройли бир кўйлакни кийиб тўйга борди.

У қайтиш пайтида подшоҳнинг ўғли уни кўрди ва пайига тушди. Шу вақтда Шаҳрабонунинг бир кавуши тушиб қолди ва подшоҳнинг ўғли бу кафшни олди ва қасрга қайтди.

Мулло Божий ва қизи тӯйдан асабийлашган ҳолда ӯй томон йӯл олишди. Тӯйда юзага келган ҳодисанинг аламини Шаҳрабонудан олиш учун ӯйга шошилдилар. Ҳали ӯйга кирмасдан Мулло Божий қичқирди: Шаҳрабону зудлик билан бу ерга кел ва кӯз ёши билан тӯлган идишни менга кӯрсатгин. Шаҳрабону шошилиб кӯз ёши билан тӯлган идишни олиб келди ва Мулло Божийга кӯрсатди. Мулло Божий уни татиб кӯрдиким  идишдаги сув жуда мусаффо ва шӯр экан. Сӯнг , ловия ва нўхатни нима қилдинг деб сӯради.  Шаҳрабону , мен уларни бир-биридан ажратдим деб Муллобожийни қӯлидан ушлаб уни ажратган ловия ва нӯхот томон олиб бориб ӯзи бажарган ишларини унга кӯрсатди. Муллобожий барча ловия ва нӯхатлар бир-биридан ажратганини кӯрди ва ҳайратланди. У ӯзича ӯйлади: пок ва хушқалб инсон бир ой ичида ҳам бундай ишни бажароймайди. Мулло Божий Шаҳрабонуни ӯйларни тартибга келтириш ва тозалаш учун юборди  ва ӯзича ӯйлади: Бошим қотиб қолди. Бу қизнинг ишларидан ҳайратдаман. Муллобожийнинг қизи,  албатта унга бирон-бир киши ёрдам бермоқда деб айтди.

Муллобожий деди: Бу сариқ сигир Шаҳрабонунинг онаси бӯлади. Эҳтимол у Шаҳрабонуга ёрдам бермоқда. Мен бу сариқ сигирни ӯртадан йӯқ қилишим лозим деб айтди. Кейин ӯз кийимини алмашиб  Ҳаким Боши олдига борди ва у билан шундай маслаҳат қилдиким ӯзини касалликка солади ва Ҳаким Боши уни муояна қилиб касаллигининг иложи фақат сариқ сигирнинг гӯшти деб айтсин. Мулло Божий зудлик билан ӯйга қайтди ва эрини кутиб турди. Эри келиши билан ӯзини касалликка солиб , вой белим, вой юрагим, бошим қаттиқ оғрийди деб нола қилишни бошлади. Эри унинг дод фарёди ва аҳволидан қурқиб зудлик билан анноб ва бир гиёҳдан дамланган чойни тайёрлади. Аммо Муллобожий  янада дод фарёд қилишни давом эттирди.

Эртаси Мулло Божий юзига зардчуба суртди , қуритилган нонни ӯз тушаки тагида қуйиб ётди. Эри ӯйга келгани биланоқ ӯзини касалликка солиб  бу томон у томонга ӯзини урарди ва тагидаги қуритилган нонлар синиб товуш чиқарганида аёл суякларим синиб кетияпти деб дод фарёд қиларди. Эри шошилиб Ҳаким Бошини олиб келди. Ҳаким Боши Мулло Божийни муояна қилди ва охирида айтди: Хотининггизнинг давоси фақат сариқ сигирнинг гӯштидир. Агар бугун иложини топсангиз яхши, акс ҳолда гур ва кафанни тайёрлашингизга тӯғри келади. Эри хурсанд бӯлиб, Худога шукрким ӯзимизда сариқ сигир бор. Эрта эрталаб уни суйиб гӯштини хотинимга бераман деди. Бу сӯзларни эшитган Шаҳрабонунинг ҳоли янада оғирлашиб қолди. Чунки сариқ сигир унинг азиз онаси эди. У қанча ӯйламасин бу муаммонинг ечимини топмади ва охири ӯзича айтди: Дев олдига бораман. Эҳтимол у менга бирон чора-тадбир топар. Кечаси ҳама ӯхлаб ётганида у ӯз жойидан туриб аста-секинлик билан ӯйдан чиқиб қудуқ томон борди. У қудуққа тушди ва девни топиб унга барча можарони таърифлаб берди.

Дев Шаҳрабонуга айтди: Бу учун ғам ема. Тезда ӯйга қайтиб сигирни далага қуйиб юбор. Мен эса унинг ӯрнига бошқа бир сариқ сигирни сенга бераман. Шаҳрабону зудлик билан ӯйга қайтиб бориб оғилдаги сигирни далага чиқариб қуйиб юборди ва яна девнинг олдига келди.

 Дев бошқа сариқ сигирни  қизга бериб айтди: Бу сигирни олиб бориб оғилингизга боғлаб қӯй. Эртага қассоб уни суйганида унинг гӯштига оғиз теккизма ва суякларини олиб оғилга кумиб қӯй. Пайти келганида кунингга ярайди, — дебди.

Шаҳрабону сариқ сигирни олиб бориб оғилда боғлаб қӯйди. Бомдод азонига икки соат қолганида Шаҳрабону ӯз жойига кириб ётди. Эрта эрталаб отаси маҳалланинг қассобини олиб келди ва қассоб сигирни боғнинг четига олиб бориб суйди. Сӯнг гӯштини кабоб қилиб едилар, аммо қанчаки Шаҳрабонуни гӯштни ейишга даъват этмасинлар, у гӯштга оғиз теккизмади. Шаҳрабону дев буюрганидек сигирнинг суякларини олиб бориб оғилда кумди. Мулло Божий сариқ сигирнинг гӯштини еди ва ӯз жойидан туриб хурсанд бӯлди. Дунё қўлимда деб ўйларди Мулло Божий. Бошқа Шаҳрабонуга ёрдам берадиган киши йўқ. Аммо, подшоҳнинг ўғли Шаҳрабонуни уша биричи маротаба кўргани билан севиб қолиши ва Шаҳрабонунинг кавушини ёстиқ  тагида қўйиб туну кун у ҳақида ўйлашганидан  Мулло Божийнинг хавари йўқ эди.

 

Ёрлиқ