июл 08, 2018 09:41 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 1228 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 211 йил шаввол  ойининг 24-чисида:

Ҳижрий-қамарий учинчи асрнинг машҳур олим ва муҳаддиси Абдураззоқ Санъоний 85 ёшида Яманда оламдан ўтди. У огоҳ ва парҳезгор олим эди ва уша замоннинг кўплаб олимлари унинг билимларидан баҳраман бўлишган эди. Умрининг сўнгги кунларида кўз нуридан айрилган бу фақеҳ Қуръони Каримнинг буюк ҳофизларидан саналарди. Унинг асарларидан "Ибн Ҳамом Санъоний тафсири"-га ишора этиш мумкин. Бу китобнинг бир нусхаси бугунги кунда Миср архивида сақланмоқда.

Бундан 690 йил олдин ҳижрий-қамарий 749 йил шаввол ойининг 24-чисида:

 Машҳур фақеҳ, муфассир, муҳаддис ва ёзувчи Ибн Лаббон оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 679 йилда Димишқда дунёга келди ва ўз болалик даврини ўз ватанида ўтказди. У фиқҳ, фиқҳ усули ва ҳадис илмларини ўз замонининг буюк олимларидан ўрганди. Ибн Лаббон шеър ёзишда ҳам ўзига хос маҳорат эгаси эди. У мударрислик, ваъз ва хутбадан ташқари Қуръон тафсири билан ҳам шуғулланарди. Ундан фақат Қуръон тафсири китоби бизгача етиб келган.

Бугунги кундан 81 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1316 йилнинг 17-тир ойида  Теҳронда “Саъдобод” шартномаси имзоланади. Милодий 1937 йилнинг 8-июлида имзо этилган ушбу шартномада  тўрт мамлакат раҳбарлари, яъни  Эрон шоҳи Ризошоҳ Паҳлавий, Ироқ раҳбари Малик Ғозий биринчи, Афғонистон шоҳи Муҳаммад Зоҳиршоҳ ва Туркия раҳбари Мустафо Камол Отатурк иштирок этишади. Англия ташаббуси билан  қабул қилинган ушбу шартнома собиқ Шўролар Иттифоқини қамал этишга қаратилган эди. Мазкур шартномага асосан ушбу тўрт мамлакат коммунистлар хатарига қаршилик қила олиш учун  мувофиқлаштирилган ташқи сиёсатга эга бўлишга ва бир-бирларини ҳимоялашга келишиб олган эдилар. Бунга илова, бир-бирларининг ички ишларига дахолат қилмасдан уларнинг манфаатларига зарар етказувчи халқаро ихтилофларни бартараф этиш учун ўзаро маслаҳатлар қилишлари лозим эди. Аммо пуч ва хом бўлган ушбу шартнома  амалда унчалик аҳамиятга молик эмас эди. Зеро Эрон Шўролар Иттифоқининг энг яқин шериги Германия билан кенг қамровли ҳамкорликларга эга эди.

Бундан 33 йил олдин ҳижрий-шамсий 1364 йил тир ойининг 17-чисида:

Эронлик мужоҳид ва олим Оятуллоҳ Муҳаммад маҳдий Раббоний Амлаший вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1313 йилда тақволи ва руҳоний оилада муқаддас Қум шаҳрида дунёга келди ва ўз диний маълумотини олишни ушбу шаҳардан бошлади.  Оятуллоҳ Раббоний Амлаший исломий ҳукуматни барқарор этиш учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ёронлари ва бошқа ҳамроҳлари каби бир лаҳза ҳам бўлса кўрашдан ғафлатда қолмади ва унинг бор ҳаёти шоҳ ружими замонида кўраш олиб бориш ва сургунда бўлиш билан бирга эди. Оятуллоҳ Раббоний Амлаший ўз умрининг охирида конституцияни ҳимоя қилиш экспертлар кенгашининг аъзоси эди.